Ўзбекистон ва Қозоғистон президентларининг телефон орқали мулоқотида барча соҳаларда ўзаро ҳамкорлик фаоллашгани мамнуният билан қайд этилди.
Шавкат Мирзиёев ярим йил давомида учинчи маротаба соғлиқни сақлаш масалалари бўйича видеоселектор ўтказди.
Ўтган йили Олий суд кўриб чиққан фуқаролик ишларининг 87 фоизи қайта кўриб чиқишга юборилган.
21 июлдан Тошкентда иссиқ сув ва иситиш тарифлари оширилади.
Судьяларнинг Ўзбекистон халқига мурожаати ҳар бир суд залига илиб қўйилади. Худди шу ерда Президент девонига мурожаат учун қутилар ўрнатилади.
«Жиззах» эркин иқтисодий зонасида Uzbekistan Peugeot Citroёn Automotive заводи қурилиши бошланди.
Июнь ойи ўртасидан буён Қирғизистон Ўзбекистонга 192,5 миллион кВтс электр энергияси етказиб берди.
ФВВ ходимлари ва ҳарбийлар Чимён тоғларида йўқолган фуқарони қидирмоқда.
Паспорт тизими қоидаларини бузганлик учун жарималар камайтирилади, дея маълум қилди Тошкент ИИББ.
21 июлдан Тошкент аҳолиси учун совуқ сув тарифлари оширилади.
Ёшлар иттифоқи раҳбари Қаҳрамон Қуронбоев Президент давлат маслаҳатчиси ва Сенат аъзоси этиб тайинланди.
Музаффар Салиев Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири лавозимига тайинланди.
Воҳид Исмоилов Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги раҳбари лавозимидан озод қилинди.
Ўзбекистон минтақада йирик гидротехник иншоотлар қурилиши бўйича ўз позициясига содиқ қолади, дея маълум қилди Абдулазиз Камилов.
Олмаотадаги Ўзбекистон элчихонаси бош консулхонага айлантирилади. Россиянинг қатор шаҳарларида янги консуллик ваколатхоналари очилади.
Ўзбекистон КХШТга аъзоликни қайта тиклашни кўриб чиқаётгани ҳам, режалаштираётгани ҳам йўқ, дея маълум қилди ташқи ишлар вазири.
9-синф битирувчилари хоҳловчилар етарли миқдорда бўлган тақдирда, таълимни ўз мактабларида давом эттиришлари мумкин.
Ўзбекистон Human Rights Watch ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти билан ҳамкорлик қилишга тайёр, дея маълум қилди мамлакат ТИВ раҳбари.
Республика байналмилал маданият марказининг собиқ директори Насриддин Муҳаммадиев 70 ёшида вафот этди.
Ҳукумат ички ишлар органлари ходимларига узоқ муддатли ипотека кредитларини бериш тартибларини тасдиқлади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг