Шэньчжэнь шаҳридаги Инвестиция форумида Шавкат Мирзиёев Хитой билан ҳамкорликнинг устувор йўналиши сифатида хомашёни чуқур қайта ишлаш, қишлоқ хўжалигига илғор технологиялари жорий этиш ва ерларни қайта тиклаш бўйича лойиҳаларга маблағ жалб этишни санаб ўтди.
Яккасарой туманида BMW ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида машина ёриткич устунига урилди. Уч киши шифохонага олиб кетилди.
Белгород вилоятида Россиянинг Ил-76 ҳарбий самолёти қулаб тушди. Унинг бортидаги 74 киши, хусусан, алмашиш учун олиб кетилаётган 65 нафар украиналик ҳарбий ҳалок бўлгани айтилмоқда. Россия ҳолатни теракт деб атади ва бунда Украинани айбламоқда. Зеленский эса халқаро тергов ўтказишни талаб қилди.
2024/2025 ўқув йилидан бошлаб Тошкент тиббиёт академиясининг таълим дастурлари халқаро аккредитациядан ўтказилади. Шунингдек, тиббиёт ОТМларининг 200 нафар битирувчиси магистратура ва клиник ординатура дастурлари асосида етакчи хорижий ОТМлар ва марказларда ўқитилади.
Ўзбекистонда энди юк ва йўловчиларни ташишда автотранспортларга йўл варақалари электрон юритилади. Электрон йўл варақалари тизими шахсий енгил автомобилида йўналишсиз такси сифатида йўловчиларни ташиш билан шуғулланувчи жисмоний шахслар учун амал қилмайди.
Onix турар жой мажмуаси мижозларга уйда қулайлик ва энергия самарадорлигини таъминлайдиган замонавий технологиялар билан жиҳозланган 1,6 дан 2 сотихгача бўлган уй майдонини танлаш имкониятини беради.
Президент Хитойнинг аҳоли сони бўйича учинчи шаҳри ва Гуандун музофотидаги махсус иқтисодий зона ҳисобланган Шэньчжэнга борди. Музофот партия қўмитаси котиби Хуан Куньмин билан ўтган учрашувда ҳамкорликни, биринчи навбатда, юқори технологик тармоқларда кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Оҳангарон туманидаги манзил колонияси маҳкуми 28,5 минг доллар олаётганда қўлга олинди. Унга шерикликда гумонланган икки шахс аввалроқ 29 минг доллар олаётганида ушланган. Улар қурилиш компаниясига Хоразмда 72,5 млрд сўмлик сув тармоғи тортиш лойиҳасини тендерсиз олиб беришини айтган.
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари «Эзгулик» жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов Нукус воқеалари бўйича қамалган Даулетмурат Тажимуратов билан учрашди. Маҳкум хат ва бандеролларнинг кечикиб келаётганидан, ўзининг хатлари ташқарига чиқиши қийин бўлаётганидан шикоят қилди.
Исроил ва ҲАМАС гаровга олинган исроилликлар ва фаластинлик асирларни озод қилиш эвазига Ғазода бир ой давомида ўт очишни тўхтатишга принципиаль жиҳатдан келишиб олди. Битимга томонлар ўртасидаги урушни қандай тугатиш бўйича келишмовчиликлар тўсқинлик қилмоқда, деб ёзди Reuters.
Чоршанба куни тунда Беруний туманидаги электромобиль автосалонида ёнғин содир бўлди. Ҳодиса оқибатида автосалоннинг 90 квадрат метр майдонининг том қисми ва бир дона BYD автомобили ёниб зарарланди.
Қирғизистон ҳукумати томонларнинг ярашуви туфайли зўрлаш билан боғлиқ суд ишларини ёпишни тақиқлади. Жиноятларнинг даъво муддати ва гаров эвазига озод қилиш имконияти ҳам бекор қилинди.
Болалар омбудсмани Сурайё Раҳмонованинг айтишича, болаларга нисбатан зўравонлик, номуносиб муомалага йўл қўяётган тарбиячи ва педагоглар ота-оналар норозилигини билдириш ё билдирмаслигидан қатъи назар, ҳар қандай вазиятда жавобгарликка тортилиши керак.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 435 млн сўмлик тендерида қонун талаблари бузилганини аниқлади. Аввалроқ «Газета.uz» мазкур тендер бир корхона таъсисчилари иштирокида ўтказилгани ҳақида ёзганди.
Пекиндаги Хитой санъати ва ҳунармандчилиги миллий музейида Ўзбекистон тасвирий ва халқ амалий санъати кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Бу Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатга ташрифи вақтига тўғри келди. Кўргазмада замонавий рассомларнинг 50 та сурати ва ҳунармандлар маҳсулотлари намойиш этилмоқда.
Ўзбекистон ва Хитой ҳукуматлари атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, инсон ресурсларини ривожлантириш, камбағалликни қисқартириш, Хитойдан Европага темир йўл экспресслари йўналишидаги ҳамкорликни кенгайтириш ва «Ҳаво ипак йўли»ни биргаликда қуриш бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олди.
Ўзбекистон ва Хитой раҳбарлари музокараларида Шавкат Мирзиёев ҳамкорларни Ўзбекистон давлат корхоналари ва банкларини хусусийлаштиришда иштирок этишга чақирди. Томонлар ҳудудлар кенгашини тузишга келишиб олди ва Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темирйўли қурилишини тезроқ бошлаш муҳимлигини таъкидлади.
Тошкентда «Газета корпуси» номи билан танилган Матбуот уйи реконструкция қилинмоқда. Ҳозирда бинонинг айрим қисмлари демонтаж қилинмоқда. Таъмирлаш ишларини 2026 йилда якунлаш режалаштирилган. Таъкидланишича, ишлар якунлангач, газета ва журналларнинг таҳририятлари бинога қайтарилади.
Click орқали ҳар қандай коммунал тўловларни тез ва қулай амалга ошириш, тўлов учун кешбэк ва ҳатто қоғозли квитанциялар олиш мумкин.
Ўзгидромет 25−31 январь кунлари Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди. Аввалроқ мамлакатнинг шимоли-ғарбий ҳудудларига Волгабўйи ҳудудларидан нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши ҳақида хабар берилганди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг