2022 йилнинг ўн ойида 344 та ҳолатда хизмат вазифасини ўтаётган ИИО ходимларига нисбатан фуқаролар томонидан қаршилик кўрсатилган. 72 нафар фуқаро жавобгарликка тортилган. «Ходимлар ва фуқаролар ўртасидаги ҳолатлар тизим имижига салбий таъсир кўрсатяпти», — деди ИИВ вакили Ҳамза Махсумов.
Ўзбекистонда дам олиш кунлари совуқ антициклон таъсири сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати кечалари −2…−7 даража, кундуз кунлари 0…+5 даража атрофида бўлади. Республиканинг барча ҳудудларида кучсиз шамол бўлиши кутилмоқда.
«Ўзбекистон темир йўллари» компанияси 22 декабрдан 10 январгача давлат ОТМларида ўқийдиган талабалар учун маҳаллий йўналишдаги поездларга 50% чегирма эълон қилди. Уларни темирйўл кассаларидан ёки railway.uz сайтидан харид қилиш мумкин.
Ҳукуматнинг ЙПХ ходимларининг махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби бўйича қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди. Ҳужжат билан ҳайдовчиларининг гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар таъсиридан маст ҳолатда эканлигини аниқлашда наркотестер техник воситасидан фойдаланиш йўлга қўйилиши мумкин.
ДХХ ва Бухоро вилояти ИИБ ходимлари томонидан Ромитан туманида 456 дона майнинг қурилмаларини ўрнатган ферма аниқлади. Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш оқибатида ферма давлатга 2 млрд 530 млн сўм миқдорида зарар етказгани маълум бўлди.
1 декабр куни Ўзбекистонда 159 кишида коронавирус аниқланди (ўтган куни 154 киши касалланганди). Касаллик энг кўп Тошкент шаҳри (64 нафар) ва вилоятида (19 нафар) қайд этилди.
Ўзбекистон бир ҳафта ичида Pfizer вакцинасининг 3-партиясини қабул қилиб олди. Жума куни 2,3 млн доза вакцина келтирилди. Аввалроқ, мазкур вакцинанинг қарийб 143 минг ҳамда 550 минг дозаси етиб келганди.
Польшанинг Лодз шаҳрида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов Испания Қироллигидаги ҳамкасби билан учрашди. Томонлар иқтисодий алоқалар, туризм, маданий-гуманитар ва таълим соҳаларида ҳамкорлик бўйича фикр алмашди. Ўзбекистон расмий Мадриднинг Тошкентда элчихона очиш режаларини олқишлади.
Банклар 2 декабрь куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 175 — 11 285 сўмдан сотиб олмоқда, аҳолига сотиш курси эса 11 285 сўм этиб белгиланди.
Ўзбекистон номоддий маданий меросининг яна иккита элементи — ипакчилик ва Хўжа Насриддин латифалари ЮНЕСКО рўйхатига киритилди. Улар ташкилотга Озарбайжон, Эрон, Туркманистон, Тожикистон, Туркманистон ва Туркия билан ҳамкорликда Ўзбекистон томонидан тақдим этилди.
Франция ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликнинг мустаҳкамланишида Украинадаги воқеаларнинг алоқаси йўқ, деди президент матбуот котиби Шерзод Асадов. Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон кун тартибининг шаклланишида қандайдир учинчи давлатлар таъсир кўрсатмайди.
Нукус воқеалари бўйича асосий гумондор Даулетмурат Тажимуратов Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгесининг амалдаги ва собиқ раҳбарларини судга чақирилишини сўраб мурожаат қилди. Шунингдек, у қайси академия одамларни отишни ўргатишини сўради.
Нукус воқеалари тафсилотлари: кўрсатув берган Даулетмурат Тажимуратов, фарзандларидан айрилган одамлардан кечирим сўраган Лолагул Каллиханова, 10 ойда ИИВда вафот этган 25 ходим, ўзини осган 12 ёшли қиз, ошаётган ковид статистикаси, декабрь об-ҳавоси ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Қисқа муддат ичида етакчилардан бирига айланган AKFA Medline 5 йил давомида қандай ютуқларга эришганлиги ҳақида сўзлаб берди.
Нукус воқеалари бўйича суднинг тўртинчи кунида асосий айбланувчи Даулетмурат Тажимуратов кўрсатув берди. «Газета.uz» Youtube`да жонли эфирга намойиш қилди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпинга мамлакатнинг собиқ халқ раиси Цзян Цзэминнинг вафоти муносабати билан мактуб йўллаб, марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирди.
Публицист ва блогер Шокир Шарипов ИИВ раҳбари Пўлат Бобожонов истеъфосини талаб қилиб, 22 ноябрь куни пойтахтдаги Гагарин ҳайкали олдида бир кишилик пикет уюштирганди. Вазирлик матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов пикет бўйича вазирга «аниқ ахборот» берилганини маълум қилди.
Бухоро вилоят судида бўлиб ўтаётган Нукус воқеалари бўйича суднинг иккинчи кунида Лолагул Каллиханова кўрсатма берди. «Жўқорғи Кенгес халқ билан бироз маслаҳат қилганида, бундай нарсалар бўлмасди», деди у. Каллиханова ўша ҳодисалар вақтида ҳалок бўлганларнинг яқинларидан кечирим сўради.
Олий суд раиси Бахтиёр Исломов айрим суд процессларида ҳақиқий тортишувчанлик принципи ҳозир таъминланмаётганини танқид қилди. Бунга айрим прокурорлар охирги вақтларда суд жараёнига ҳеч қанақа тайёргарликсиз келиб, ўша ердан ўқиб [бераётгани], фақат адвокат гапираётганини сабаб қилиб келтирди.
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ноқонуний равишда сотаётган шахсларни қўлга олди. Уларга нисбатан суд томонидан 3 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг