Пойтахтда транспорт ҳаракати тезлигини 50 км/соатгача пасайтириш тўғри қарор, лекин Ўзбекистон кўчларида йўл белгилари мутлақ етишмайди, дея таъкидлади Камолиддин Раббимов. У шунингдек, шаҳарлараро трассаларда аҳоли яшаш пунктлари кўплиги ва уларда ҳаракат чекланганини ҳам танқид қилди.
10 октябрь тонггида Украинанинг йирик шаҳарлари, жумладан, Киевда йирик портлашлар юз берди. Расмийларнинг хабар беришича — пойтахтда 8 киши ҳалок бўлди, бошқа шаҳарларда маълумотлар аниқланмоқда. Шунингдек, энергетика инфратузилмаси объектларига ҳам зарба берилгани ҳақида хабарлар бор.
Шавкат Мирзиёев 12−14 октябрь кунлари Осиёда ҳамкорлик ва ўзаро ишонч чоралари бўйича кенгаш йиғилиши, «Марказий Осиё — Россия» саммитида иштирок этиш учун Қозоғистонга боради. Саммит доирасида Вьетнам ва Покистон етакчилари билан ҳам музокаралар ўтказади.
Марказий банк 10 октябрь кунги ўзбек сўмининг АҚШ долларига нисбатан расмий курсини 11 051,27 сўм этиб белгилади. Тижорат банклари ҳам долларнинг сотиш ва сотиб олиш бўйича янги қийматини эълон қилди.
Пойтахтлик депутатлар Кичик ҳалқа автомобиль йўли ичида жойлашган барча кўчаларда транспорт воситаларининг ҳаракат тезлигини 60 км/соатгача, яна 10 яқин марказий кўчада эса 50 км/соатгача чеклаш тўғрисида қарор қабул қилди. Ушбу чора самара берса, шаҳардаги барча кўчаларда тезлик пасайтирилади.
Ўзбекистон ҳудудида ҳафтанинг иккинчи ярмида антициклон перифериясининг таъсири сусаяди ва кундузи ҳарорат яна иқлим меъёридан юқори, +28 даражагача исийди.
Навоий шаҳридаги колониялардан бирида 2018 йилда 15 йил 1 ойга озодликдан маҳрум этилган эркак ўз жонига қасд қилди. Ҳолат юзасидан шаҳар махсус прокуратураси терговга қадар текширув ишларини бошлади.
Амир Темурнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида ўзбек тилида битилган эски қўлёзма аниқланди. Китоб Амир Темур ҳақида ёзилган ва шу пайтга қадар етиб келган туркий қўлёзмаларнинг ҳозирча энг қадимийси бўлиши мумкин.
ҚҚСни 3% га тушириш инфляцияни 0,8% га камайтириши мумкин, аммо бу солиқ тушумлари бўйича йўқотишларни тенг миқдорда компенсация қилиши даргумон, демоқда ПМТИ экспертлари. Уларнинг фикрича, ҚҚСнинг реал ва стандарт ставкалари ўртасидаги тафовутни камайтириш чораларини кўриш истиқболлироқ.
6 октябрь куни пойтахтда божхоначилар ва ДХХ ходимлари олдиндан кузатувга олинган шахс бошқарувидаги Isuzu юк машинасини тўхтатганда ундан 433 млн сўмлик пиротхеника воситалари топилди. Орган ходимлари ҳодиса бўйича терговга қадар текширув бошлади.
Ҳукумат қарори билан мурожаатлар билан иш олиб борувчи ходимлар малакасини ошириш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди. Энди ушбу ходимлар малакасини ошириш ҳар 3 йилда камида бир марта амалга оширилади. Малака ошириш билан боғлиқ харажатлар иш берувчи ҳисобидан қопланади.
Ампутантлар ўртасида футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Гаити жамоасини мағлуб этиб, Жаҳон кубогида учинчи ўринни эгаллади. Бу терма жамоанинг турнир тарихидаги еттинчи медалидир.
Тошкент шаҳри Махтумқули кўчасида BMW йўлни ажратувчи тўсиқдан ошиб ўтиб, Nexia-3 устига тушди. Оқибатда Nexia-3 ҳайдовчиси ва йўловчиси вафот этди.
Европа тикланиш ва тараққиёт банки томонидан Саримой (Хоразм) ва Жонкелди (Бухоро) аҳоли яшаш пунктлари ўртасида янги электр узатиш линиясини қуриш учун $47,1 млнлик молиявий ёрдам берилди. Янги линия умумий қуввати 1 ГВтли иккита шамол электр станциясини миллий тармоқ билан боғлайди.
Европа кенгаши президенти Шарль Мишель октябрь ойи охирида Ўзбекистонга ташриф буюриб, Шавкат Мирзиёев билан музокаралар ўтказишни режалаштирмоқда.
Сенат қонунчиликка аҳоли пунктларининг таркибий қисмларига жаҳон тарихида муҳим из қолдирган шахсларнинг номларини бериш имкониятини тақдим этувчи ўзгартишлар киритилишини маъқуллади. Бундан ташқари, эндиликда жойларни номлаш ёки қайта номлашда аҳолининг фикри ҳам инобатга олинади.
Қрим кўпригининг автомобиллар юрадиган бўлагида юк машинаси портлади. Оқибатда кўприкнинг бир қисми қулаб тушди. Кўприкда ҳаракат тўхтатилган.
Сентябрь ойида аҳолида импорт ва озиқ-овқат маҳсулотларининг қимматлашуви ҳамда нархларнинг сунъий ошиши бўйича хавотирлар камайди. Бироқ, ишбилармонлар валюта курсининг ўзгариши, иш ҳақи ва нафақаларнинг ошиши, шунингдек, ёқилғи маҳсулотлари ва транспорт харажатларининг қимматлашувидан хавотирда.
Гўштли, начинкаси серсув, хамири кефирдан бўлган, «Хризантема» ва гўтли конвертлар, ўзбекча балиш ва бошқалар — Zira.uz мазали ва тўйимли таомларни тайёрлашни истаганлар учун гўштли пироглар рецептлари рўйхатини тақдим этади.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 7 октябрь куни Россия президенти Владимир Путин ташаббуси билан Санкт-Петербургда ўтказилган МДҲга аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди. Давлат раҳбари шу куннинг ўзида амалий ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг