Ўз жонига қасд қилган тадбиркорнинг синглиси акаси вафотининг эҳтимолий сабаблари ҳақида гапирди
29 июль 2022, 12:46

Ўз жонига қасд қилган тадбиркорнинг синглиси акаси вафотининг эҳтимолий сабаблари ҳақида гапирди

Андижон вилоятида «Бўз Иқбол чорваси» компанияси раҳбари дарахтга осилган ҳолда топилди. Синглисининг айтишича, у боғчаларга озиқ-овқат етказиб бериш билан шуғулланган ва муассасалар қарзларини тўламагани учун ўз жонига қасд қилган бўлиши мумкин. Мактабгача таълим вазирлиги ҳолатга изоҳ берди.

Дам олиш кунлари қулай ҳаво ҳарорати бўлиши кутилмоқда — Ўзгидромет
29 июль 2022, 12:18

Дам олиш кунлари қулай ҳаво ҳарорати бўлиши кутилмоқда — Ўзгидромет

Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати тунги вақтда +23 даражагача тушади, кундузи эса +36 даражадан ошмайди. Тоғли ва тоғ олди ҳудудларда ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши, чўл зоналарда эса чанг-тўзонлар кўтарилиши кутилмоқда.

Экоқўмита 831 та ҳолатда тадбиркорлар ҳуқуқларини бузган — Бизнес-омбудсман
29 июль 2022, 11:42

Экоқўмита 831 та ҳолатда тадбиркорлар ҳуқуқларини бузган — Бизнес-омбудсман

Давлат экология қўмитаси корхоналарда текшириш ўтказиш, давлат хизматини кўрсатиш ва мурожаатларни кўриб чиқиш бўйича жами 831 та ҳолатда тадбиркорларнинг ҳуқуқларини бузгани аниқланди. Бизнес-омбудсман қўмитанинг 99 нафар мансабдорига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирди.

Магистратурага топширилаётган сертификатларнинг 70 фоизи сохталаштирилган — Абдуқодир Тошқулов
29 июль 2022, 10:51

Магистратурага топширилаётган сертификатларнинг 70 фоизи сохталаштирилган — Абдуқодир Тошқулов

Магистратурага қабул учун топширилаётган сертификатларнинг 70 фоизи сохталаштирилган, дея танқид қилди олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов. У масъулларга қабул якунида сертификатларни яна бир бор текшириш, сохта ҳужжатлар топширганларни эса ўқишдан четлатиш юзасидан кўрсатма берди.

Сурхондарёда фуқаро қариндошини ўлдириш учун одам ёллади
29 июль 2022, 10:21

Сурхондарёда фуқаро қариндошини ўлдириш учун одам ёллади

Сариосиё туманида фуқаро ўзининг қариндошини ўлдириш учун 50 млн сўмга одам ёллади. Ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда гумондор келишилган пулдан 1,8 млн сўмини берганида ушланди. Унинг айби судда ўз тасдиғини топса, 10 йилдан 15 йилгача қамалиши мумкин.

РФ ва Ўзбекистон Афғонистон раҳбарияти билан ишлаш бўйича яқин позицияга эга — Сергей Лавров
29 июль 2022, 09:37

РФ ва Ўзбекистон Афғонистон раҳбарияти билан ишлаш бўйича яқин позицияга эга — Сергей Лавров

РФ ташқи ишлар вазири Сергей Лавров президент Шавкат Мирзиёев билан учрашуви якунида Россия Ўзбекистон билан Афғонистондаги мавжуд воқеликни тан олиш ва ҳозирги раҳбарият билан шу ҳақиқатларга асосланиб ишлаш кераклиги борасида жуда яқин позицияга эгалигини маълум қилди.

28 июль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
28 июль 2022, 22:00

28 июль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Ўқишга ҳужжат топширган 1,2 млн нафар абитуриент, халқаро пластик карталардан пул ечишга комиссия ўрнатаётган банклар, АҚШнинг Ўзбекистондаги янги элчиси, ярим йилда жавобгарликка тортилган 1785 нафар мансабдор шахс, сел келиш хавфи, Грузияга саёҳат ва бошқалар — «Газета.uz» да кун дайжести.

Ўзбекистон президенти Россия ТИВ раҳбарини қабул қилди
28 июль 2022, 19:53

Ўзбекистон президенти Россия ТИВ раҳбарини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев ва Сергей Лавров Тошкентда бўлиб ўтган учрашувда Афғонистондаги вазиятни тинчлик йўли билан ҳал этиш ва иқтисодий тикланишига кўмакни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.

Ўзбекистон президенти Хитой делегациясини қабул қилди
28 июль 2022, 19:35

Ўзбекистон президенти Хитой делегациясини қабул қилди

Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев Хитой ташқи ишлар вазири Ван И билан Самарқандда ўтказиладиган ШҲТ саммити кун тартибини, шунингдек, камбағалликка қарши курашиш, инновациялар, муқобил энергетика, булутли технологиялар ва IT соҳасида Хитой билан ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.

Умумий овқатланиш ва чакана савдо фаолиятини тартибга солувчи талаблар соддалаштирилади
28 июль 2022, 17:45

Умумий овқатланиш ва чакана савдо фаолиятини тартибга солувчи талаблар соддалаштирилади

Ўзбекистонда умумий овқатланиш ва чакана савдо фаолиятини тартибга солиш талаблари соддалаштирилади, соҳадаги тадбиркорлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш чоралари кўрилади. Адлия вазирлиги ДСҚ ва СЭС билан бирга 1 сентябргача тегишли ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритади.

Долларнинг расмий курси яна пасайди
28 июль 2022, 17:13

Долларнинг расмий курси яна пасайди

АҚШ долларининг сўмга нисбатан расмий курси 34,29 сўмга арзонлаб, 10 908,11 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси ҳам пасайди, рубль эса кўтарилди.

Олти ой ичида онлайн аукцион орқали 174 млрд сўмлик авторақамлар сотилди
28 июль 2022, 16:33

Олти ой ичида онлайн аукцион орқали 174 млрд сўмлик авторақамлар сотилди

2022 йилнинг январь-июнь ойларида 174 млрд сўмлик 77 мингдан зиёд авторақамлар онлайн-аукционлар орқали сотилди. Тузилган битимларнинг ўртача қиймати 2,2 млн сўмни ташкил этган.

Хусусий секторда ишлаётган аёлларга ҳам бюджетдан 2 млн сўм «декрет» пули тўланади
28 июль 2022, 16:06

Хусусий секторда ишлаётган аёлларга ҳам бюджетдан 2 млн сўм «декрет» пули тўланади

1 сентябрдан бошлаб хусусий секторда ишловчи аёлларга ҳам давлат бюджетидан 2 млн сўм миқдордаги ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси тўлаб берилади. Бунинг учун Ижтимоий суғурта жамғармаси ташкил этилди. Аввалроқ президент ушбу мақсадлар учун 170 млрд сўм ажратилишини маълум қилганди.

Учта ҳудудда ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахслар ушланди
28 июль 2022, 15:39

Учта ҳудудда ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахслар ушланди

Пойтахтнинг Чилонзор туманида $10 минг эвазига Тошкент тиббиёт академиясига, Сирдарёда $5 минг эвазига Гулистон давлат университетига киритиб қўйишга уринганликда гумонланган шахслар қўлга олинди. Самарқандда эса сохта ҳужжатлар асосида Қозоғистондан ўқишни кўчирмоқчи бўлган шахс ушланди.

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси лавозимига Жонатан Ҳеник номзоди тасдиқланди
28 июль 2022, 15:11

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси лавозимига Жонатан Ҳеник номзоди тасдиқланди

АҚШ Сенати Американинг Ўзбекистондаги элчиси лавозимига Жонатан Ҳеник номзодини тасдиқлади. Шу вақтгача мазкур лавозимда фаолият юритган Дэниел Розенблюм эса мамлакатнинг Қозоғистондаги элчиси бўлди.

Айрим банклар халқаро пластик карталардан нақд валюта ечиб олишга комиссия ўрната бошлади
28 июль 2022, 14:24

Айрим банклар халқаро пластик карталардан нақд валюта ечиб олишга комиссия ўрната бошлади

Халқаро пластик карталардан нақд пул ечиб олиш учун «Капиталбанк» 0,7 фоиз, «Ипак Йўли» банки эса 1 фоиз миқдорда комиссия ўрнатди. Банклар буни нақд хорижий валюта муомаласини тартибга солиш билан изоҳлади. Иқтисодчи Отабек Бакиров қолган банклар ҳам комиссия ўрната бошлаши мумкинлигини таъкидлади.

Фарғона водийси ва Тошкент вилоятида сел келиш хавфи эълон қилинди
28 июль 2022, 13:44

Фарғона водийси ва Тошкент вилоятида сел келиш хавфи эълон қилинди

29 июлдан 1 августга қадар ёмғирлар ёғиши туфайли Тошкент, Наманган ва Фарғона вилоятларининг тоғли ва тоғ олди ҳудудларида сел-сув тошқинлари юзага келиши кутилмоқда. Ўзгидромет аҳоли ва ҳайдовчилардан эҳтиёт чораларини кўришни сўрамоқда.

Айтжан Халмаханов — спорт курашлари бўйича жаҳон чемпиони
28 июль 2022, 11:33

Айтжан Халмаханов — спорт курашлари бўйича жаҳон чемпиони

Римда бўлиб ўтаётган юнон-рум курашлари бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик атлетлар Айтжан Халмаханов олтин, Шаҳзод Рўзиохонов кумуш, Хуршидбек Нормуҳаммадов эса бронза медалини қўлга киритди.

Бизнес-омбудсман давлат органлари ва ҳокимиятларда текширувлар ўтказади
28 июль 2022, 11:30

Бизнес-омбудсман давлат органлари ва ҳокимиятларда текширувлар ўтказади

Бизнес-омбудсман тадбиркорларни текшириш жараёни қонунийлиги ва ҳужжатлар ижроси юзасидан давлат органлари ва ташкилотлари, жумладан, маҳаллий ҳокимиятларда ҳам текширувлар ўтказади. Қолаверса, ҳудудларда сайёр қабуллар ташкил этилиб, тадбиркорлар муаммоларини жойида ҳал қилиш чоралари кўрилади.

Ярим йилда 1785 нафар мансабдор шахс жавобгарликка тортилди
28 июль 2022, 11:26

Ярим йилда 1785 нафар мансабдор шахс жавобгарликка тортилди

Ярим йилда 1429 та жиноят иши доирасида 1785 нафар мансабдор шахс жавобгарликка тортилди. Бунда улар етказган моддий зарар қарийб 700 млрд сўмни ташкил этди. 1210 нафар мансабдор талон-торож қилиш, 158 нафари ўз мавқеини суиистеъмол қилиш, 129 нафари фирибгарлик, 74 нафари порахўрликда айбланган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг