ДХХ Фарғонада иккита ҳолатда қарийб 300 минг долларни Қирғизистонга ноқонуний равишда олиб чиқишга бўлган уринишларга чек қўйилди.
Президент Администрацияси раҳбарининг янги ўринбосари Комил Алламжонов Масс-медиани қўллаб-қувватлаш фонди васийлик кенгаши раиси лавозимини тарк этиши ҳамда барча бизнесларини бошқа эгаларига топширишини маълум қилди. «Чунки мен манфаатлар тўқнашувига мутлақо қаршиман», — деди у.
Афғон ҳукуматини террор ташкилотлардан алоқаларини узишга чақирган Шавкат Мирзиёев, инклюзив ҳукуматни афғон халқи учун тинч келажак эканини айтган Владимир Норов, 4 нафар яқинини пичоқлаган эркак, ўз жонига қасд қилган Rash Milk асосчиси Раҳмиддин Мирзаев ва бошқалар — «Газета.uz» да кун дайжести.
Комил Алламжонов Ўзбекистон президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
Қорақалпоғистон ички ишлар вазири Аманбай Оринбаев лавозимидан озод қилинди. У Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг Экология ва Оролбўйи ҳудудларини ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган.
Афғонистонда «Сурхон — Пули-Хумри» электр узатиш тармоғи қурилишини бошлаш муддатини 31 августга қадар узайтиришга келишиб олинди. Ҳозирда Ўзбекистон ҳудудида тармоқнинг фақат бир қисми қурилган, лойиҳа 2021 йил июлидан тўхтатилган.
Сирдарё вилояти Туризм ва спорт бош бошқармаси томонидан спорт анжомлари 1,2 млрд сўмдан зиёд қиммат нархга сотиб олингани маълум бўлди.
Ўзбекистонда 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб мактаб битирувчиларининг якуний давлат аттестацияси ва олий ўқув юртларига кириш имтиҳонларини мажбурий фанлар ва бакалавриат йўналишлари фанлари бўйича ягона тест ўтказиш орқали бирлаштириш таклиф этилмоқда.
UzAuto Motors компанияси Chevrolet Tracker-2 учун шартнома тузишни августдан, Onix учун эса октябрдан бошлашни режалаштирмоқда.
Афғонистон бўйича халқаро анжуманда Россия махсус вакили муваққат ҳукуматнинг хорижда музлатилган 7 млрд долларни қайтариш бўйича талабларини қўллаб-қувватлашини маълум қилди. «Фуқароси кунига 1 доллардан кам даромад оладиган давлатнинг 7 млрд долларини ўғирлаш жиноят ҳисобланади», — деди у.
Ўзбекистоннинг ташқи сиёсат бўйича махсус вакили Абдулазиз Камилов Афғонистон ҳукуматини яқин келажакда тан олиш масаласи ҳозир кун тартибида йўқлигини таъкидлади. Бироқ у «Толибон» ҳаракати ва жаҳон ҳамжамиятининг умумий тил топишга ҳаракат қилаётгани ижобий тенденция эканлигини айтди.
АҚШ долларининг сўмга нисбатан расмий курси 6,89 сўмга арзонлаб, 10 960,17 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам пасайди.
Андижонлик тадбиркор, Rash Milk компанияси асосчиси Раҳмиддин Мирзаев 46 ёшида вафот этди. Бош прокуратура маълумотларига кўра, у ўз уйининг боғида осилган ҳолда топилган.
Маҳаллаларда саноат, ҳунармандчилик, касаначилик ва чорвачилик микромарказларини ташкил қилиш учун давлат мулки объектлари 5 йил муддатга ижарага берилади. Бунда тадбиркор объектни ўзи реконструкция қилади ёки бино-иншоотларни қуради.
Aфғонистон муваққат ҳукумати ТИВ раҳбари Амирхон Муттақий мамлакат барча ваъдаларини бажараётганини айтиб, AҚШни «сўзсиз ва ҳеч қандай шартларсиз» афғон активларини қайтаришга чақирди. У барчани Aфғонистонга минтақада хавфсизлик ва барқарорликка хизмат қиладиган сармоялар киритишга ҳам чорлади.
Ўзгидромет ҳамда БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти иқлим ўзгаришига қарши курашиш соҳасида кенгайтирилган шаффофлик тизимини яратиш бўйича янги лойиҳани ишга туширмоқда.
USAID Халқ таълими вазирлигига она тили ва ўқиш саводхонлиги ҳамда 1−4-синфлар бўйича математика ўқитувчилари учун 500 мингга яқин янги дарслик ва қўлланмалар тақдим этди. Улар Наманган ва Сирдарё вилоятларидаги 919 та мактабда синовдан ўтказилиб, сўнг барча мактабларда жорий этилади.
Россиянинг турли шаҳарларида ота-она қарамоғисиз, қаровсиз ва назоратсиз қолиб кетган 19 бола Ўзбекистонга олиб келинди. Уларнинг ҳар бири ССВ ходимлари томонидан тиббий кўрикдан ўтказилган.
Пойтахтнинг Чилонзор туманида эр ўзининг турмуш ўртоғи, 7 ёшли фарзанди, қайнонаси ва қайнопасини пичоқлаганликда гумонланмоқда. Ҳозирда беморларнинг ҳолати барқарор.
Ўтган ҳафтада Ўзбекистонда ўртача кунлик электр энергияси истеъмоли энг юқори тарихий кўрсаткичга етди. 22 июлда бу рақам 237 млн кВт/соатни ташкил этди, деб хабар берди Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг