Ўзгидромет ҳамда БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти иқлим ўзгаришига қарши курашиш соҳасида кенгайтирилган шаффофлик тизимини яратиш бўйича янги лойиҳани ишга туширмоқда.
USAID Халқ таълими вазирлигига она тили ва ўқиш саводхонлиги ҳамда 1−4-синфлар бўйича математика ўқитувчилари учун 500 мингга яқин янги дарслик ва қўлланмалар тақдим этди. Улар Наманган ва Сирдарё вилоятларидаги 919 та мактабда синовдан ўтказилиб, сўнг барча мактабларда жорий этилади.
Россиянинг турли шаҳарларида ота-она қарамоғисиз, қаровсиз ва назоратсиз қолиб кетган 19 бола Ўзбекистонга олиб келинди. Уларнинг ҳар бири ССВ ходимлари томонидан тиббий кўрикдан ўтказилган.
Пойтахтнинг Чилонзор туманида эр ўзининг турмуш ўртоғи, 7 ёшли фарзанди, қайнонаси ва қайнопасини пичоқлаганликда гумонланмоқда. Ҳозирда беморларнинг ҳолати барқарор.
Ўтган ҳафтада Ўзбекистонда ўртача кунлик электр энергияси истеъмоли энг юқори тарихий кўрсаткичга етди. 22 июлда бу рақам 237 млн кВт/соатни ташкил этди, деб хабар берди Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.
Ўзбекистон президенти Афғонистон муваққат ҳукуматини халқаро террорчилик ташкилотлари билан алоқаларни узишга чақирди. Бу ҳақда у Афғонистон ТИВ раҳбари в.б. Амирхон Муттақий иштирок этаётган халқаро конференция иштирокчиларига йўллаган мурожаатида таъкидлади.
Ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов Афғонистоннинг хориждаги молиявий активларига қўйилган чекловларни олиб ташлаш мамлакатдаги ижтимоий муаммоларни ҳал этишнинг асосий омилларидан бири эканлигини таъкидлади. Аввалроқ, Шавкат Мирзиёев ҳам халқаро ҳамжамиятга активларни қайтаришни таклиф қилганди.
Ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов халқаро конференцияда Афғонистон ҳукумати олдида турган муҳим вазифаларни санаб ўтди. Унинг сўзларига кўра, «инклюзив ҳукумат тузилиши, хотин-қизлар ҳуқуқлари таъминланиши, афғонлар мактаб таълимига қабул қилиниши — афғон халқи учун тинч келажак кафолатидир».
Сентябрда очиладиган Ғафур Ғулом боғи, Шавкат Мирзиёевнинг туғилган кунига 2 та от совға қилган Чеченистон президенти, арзон мобил интернетли Ўзбекистон, 100 дан ортиқ ҳайвонларнинг жасадини кўмиб юборган нукуслик ободонлаштириш ходимлари, келажак касблари ва бошқалар — «Газета.uz» да кун дайжести.
Украинадаги уруш оқибатида Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистонда корхоналар харажатларнинг ошиши ва кредитлаш имкониятларининг қисқариши каби муаммоларга дуч келмоқда. Жаҳон банкига кўра, бу бизнеснинг ёпилиши, иш жойларининг йўқотилиши ва иқтисодий ўсишнинг секинлашишига олиб келиши мумкин.
10 кун давомида гастрономик фестиваль меҳмонларини мазали таомлар, машҳур юлдузлар чиқиши ва кўнгилочар шоу-дастур кутмоқда.
Нукус яқинида 100 дан ортиқ ит ва мушуклар жасадини шаҳар ободонлаштириш бошқармаси масъул шахслари ноқонуний равишда кўмиб кетгани аниқланди. Мансабдорлардан тушунтириш хатлари олиниб, ҳужжатлар кўриб чиқиш учун Қорақалпоғистон прокуратурасига юборилди.
Абдувоитжон Ғафуров Республика тез тиббий ёрдам маркази директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Жаҳондаги иқтисодий ва геосиёсий вазият оқибатида қашшоқлик даражаси ўсиб бораётгани учун имтиёзли кредитларни бекор қилишни кейинга қолдиришга тўғри келди, деди МБ раиси Мамаризо Нурмуратов. Шунга қарамасдан регулятор ҳукуматдан имтиёзли ва директив кредитлар ҳажмини камайтиришни сўрамоқда.
АҚШ долларининг сўмга нисбатан расмий курси 47,08 сўмга қимматлаб, 10 967,06 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси ҳам кўтарилди, рубль эса пасайди.
Президент қарори билан, ЖИДУ «Смарт университет»га айлантирилади. Олийгоҳ 2022/2023 ўқув йилида Ўзбекистоннинг тўртта университети билан талаба алмашинувини йўлга қўяди. Қолаверса, университетнинг иқтидорли талабаларига хориждаги дипломатик ваколатхоналарда амалиёт ўташ имконияти берилади.
Humo ва Uzcard тўлов тизимлари ўзаро интеграция асосида ишламоқда, бироқ жараён маълум қийинчиликлар билан кетяпти, дея таъкидлади МБ раҳбари Мамаризо Нурмуратов. Унинг сўзларига кўра, айрим Uzcard шартлари Humo`га тушмайди.
Сузиш федерацияси мансабдорлари терма жамоа таркибида бўлмаган фуқарони халқаро йиғинга юбориб, 71 млн сўмни асоссиз ишлатгани, 287 нафар спортчи меҳмонхона хизматидан фойдалангани ҳақида сохта ҳужжат тайёрлаб, 1 млрд сўмни талон-торож қилгани аниқланди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда вабо касаллиги аниқлангани ҳақида хабарлар тарқалди. СЭС бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабеков буни рад этиб, ҳозиргача мамлакатда умуман вабо аниқланмаганини маълум қилди. СЭС очиқ сув ҳафзалари ва ичимлик сувини вабога қарши мунтазам текшириб тургани қўшимча қилинди.
Вазирлар Маҳкамаси битта қарори билан ўзининг 422 та қарорини бекор қилди. Бунда «тартибга солувчи гильотина» усулидан фойдаланилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг