24 июль куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни туғилган куни билан қўшни давлатлар раҳбарлари, шунингдек, Озарбайжон, Беларус, Россия ва Туркия раҳбарлари табриклади. Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров унга иккита от совға қилди.
Энергетика вазирлигининг хабар беришича, юқори ҳарорат ва электр узатиш линияларининг ҳаддан ташқари қизиб кетиши шароитида диспетчерлар айрим ҳудудлар ва саноат объектларини электр таъминотидан вақтинча узишга мажбур бўлмоқда. Агар шундай қилинмаса, катта ҳажмда бахтсиз ҳодисалар юз бериши мумкин.
Ўзбекистон мобиль интернет нархининг арзонлиги бўйича дунёда 15-ўринга чиқди. Мамлакатда 1 ГБ мобил интернетнинг ўртача нархи йил давомида деярли 40 фоизга, уч йил ичида эса қарийб 9 мартага арзонлашган.
Ўзбекистонлик оғир атлетикачи Нигора Сувонова (-81 кг) Осиё чемпионатининг барча турдаги дастурлари бўйича 6 та олтин медални қўлга киритди. Терма жамоа ҳисобига яна 19 та медални Мадина Файзуллаева, Шарофиддин Амриддинов, Қудратбек Салимжонов, Нурбол Абдурашидов ва Хушноза Холиқовалар олиб келишди.
Ҳафта бошида Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбий вилоятларида жазирама пасая бошлайди. Қорақалпоғистон ва Хоразмда 25−26 июль кунлари вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳафта охирига келиб, нисбатан салқин ҳаво бутун мамлакатга тарқалади, ҳаво ҳарорати +33…+36 даражагача тушади.
20 август — Тадбиркорлар кунида президент ишбилармон доира вакиллари билан навбатдаги очиқ мулоқотни ўтказади. Таклиф ва саволлар июль охирига қадар қабул қилинади.
Шу ҳафта Шавкат Мирзиёев ШҲТга аъзо давлатлар ТИВ раҳбарларини қабул қилади, Афғонистон бўйича халқаро конференция иштирокчиларига эса мурожаат йўллайди, деб хабар қилди президент матбуот котиби. Шерзод Асадов шунингдек, давлат раҳбарининг туғилган куни қандай ўтгани ҳақида ҳам маълумот берди.
Самарқанд вилоятидаги «Юқори нуқта» ЙПХ масканида Hyundai Elantra ҳайдовчиси ёнида умумий оғирлиги 1,1 кг бўлган 10 дона олтин қотишмаси борлиги аниқланди. Баҳоси 703,9 млн сўмлик олтин Тошкентга олиб кетилаётгани маълум бўлди. Гумондорга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Тошкентдаги Ғафур Ғулом боғи 1 сентябрь куни очилиши режалаштирилмоқда, деб хабар берди Сенат. Боғни 49 йилга ижарага олган BMP Smart Decision Management вакили бу охирги муддат эканлиги ва объектнинг очилиши август ойида бўлиб ўтиши мумкинлигини қайд этди.
UzAuto Motors компаниясига берилган кредит Россиянинг Транскапиталбанк (ТКБ) ва Credit Suisse ўртасидаги суд жараёнига сабаб бўлди. Суд Швейцария банкининг Россиядаги активларини, жумладан 10 млн евродан кўпроқ маблағини музлатиб қўйди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари маймунчечакни глобал фавқулодда ҳолат деб эълон қилди. Дунёда аллақачон 16 мингдан ортиқ касалликка чалиниш ҳолатлари аниқланган ва Европага чечак тарқалиши катта таҳдид солмоқда.
Ўзбекистоннинг Bakan Tex ва FT Textile Group калава-ип ишлаб чиқарувчи йирик корхоналари Business Social Compliance Intiative сертификатига эга бўлди.
Швейцария апелляция суди Гулнора Каримовага қўйилган пора олиш бўйича айблов юзасидан унинг адвокатлари киритган шикоятни қисман қаноатлантирди. Мазкур суд қарори унга музлатиб қўйилган 303 млн доллар маблағни қайтариб олишга ёрдам бериши мумкин, деб ёзмоқда Bloomberg Law.
Тошкент вилоятидаги Товоқсой қамоқхонасида икки маҳкум яшаш биносидан ўзини ташлаб, жонига қасд қилишга уринди. Маҳкумларда оғир тан жароҳатлари аниқланган. Жиноят аломатлари бўлмагани учун прокуратура жиноят иши қўзғатмади. Ҳолатга «Эзгулик» жамияти раҳбари ҳамда Бош прокуратура муносабат билдирди.
Ичимлик суви таъминоти тўғрисидаги қонун президент томонидан имзоланди. Унга кўра, аҳолининг сифатли ичимлик суви билан таъминланиши давлат томонидан кафолатланади. Шу боис, ичимлик суви тармоқлари таъмирланаётганда ҳамда авариявий ҳолатларда аҳолига сув транспортда етказиб берилади.
ASUS истеъмолчи, ўйин ва бизнес сегментларида 2022 йилнинг янги маҳсулотларини тақдим этди.
Президент Шавкат Мирзиёев Россиянинг Александр Невский ордени билан тақдирланди. Тегишли фармон шанба куни РФ президенти Владимир Путин томонидан имзоланди.
Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгесининг Ўзбекистон бош прокурори қатнашган сессиясида Эркабой Тажиев республика прокурори лавозимига тайинланди. У 2016−2017 йилларда ҳам мазкур лавозимда фаолият олиб борган.
Ёзбоп окрошка, кук-си, гўжа, самарқандча чалоп, гаспачо, қизил лавлагили яхна шўрва, Болгариянинг машҳур таратор шўрваси — Zira.uz турли хил мазали яхна шўрвалар рецептлари рўйхатини тақдим этади.
9 мингга яқин савдо шохобчасида товарларни сотиш шароитлари текширилганида, 1033 та чакана савдо қоидаларини бузиш ҳолати аниқланди. Жумладан, товарлар қуёш нури остида ёки музлатгичли витриналар ва музлатгичлардан ташқарида сақланаётгани маълум бўлди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг