Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси микроавтобусига снаряд парчаси келиб урилган
28 февраль 2022, 19:18

Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси микроавтобусига снаряд парчаси келиб урилган

Ўзбекистоннинг Украинадаги элчиси Алишер Курманов элчихона микроавтобусининг олд ойна ва ён томонни кўрсатувчи ойналарига снаряд парчаси зарар етказганини маълум қилди. «Шрапнель тушган дейишди», — деди у.

Украинадан эвакуация қилинган ўзбекистонликларнинг биринчи рейси Тошкентга учиб кетди
28 февраль 2022, 17:58

Украинадан эвакуация қилинган ўзбекистонликларнинг биринчи рейси Тошкентга учиб кетди

Uzbekistan Airways компаниясининг Украинадан эвакуация қилинган ўзбекистонликлар чиққан махсус борти Польшанинг Катовице шаҳридан Тошкентга қараб учиб кетди. Бугун яна битта махсус рейс амалга оширилиши режалаштирилган, иккинчи борт аллақачон Тошкентдан учиб кетди.

Рублнинг расмий курси сезиларли даражада пасайди
28 февраль 2022, 17:41

Рублнинг расмий курси сезиларли даражада пасайди

Рублнинг сўмга нисбатан расмий курси 21,46 сўмга пасайиб, 108,60 сўмни ташкил қилди. Доллар ва евро курслари эса кўтарилди. 2022 йилнинг икки ойида рубль курси сўмга нисбатан 26,1 фоизга арзонлашган.

Харьков шаҳри «Град»дан ўққа тутилди
28 февраль 2022, 17:40

Харьков шаҳри «Град»дан ўққа тутилди

Украинанинг аҳоли сони бўйича иккинчи йирик шаҳри Харьков «Град» залп билан ўт очиш тизимларидан ўққа тутилди. Украина ички ишлар вазири маслаҳатчиси Антон Геращенко ўнлаб қурбонлар ва юзлаб жабрланганлар борлиги ҳақида баёнот берган.

1 июлдан ўлим ҳақида тиббий гувоҳнома бериш тартиби бекор қилинади, тизим электронлаштирилади
28 февраль 2022, 17:16

1 июлдан ўлим ҳақида тиббий гувоҳнома бериш тартиби бекор қилинади, тизим электронлаштирилади

Ҳукумат қарори билан 1 апрелдан Тошкент шаҳрида, 1 июлдан эса республика бўйлаб тиббиёт муассасалари томонидан ўлим ҳақида тиббий гувоҳнома бериш тартиби бекор қилинади. Унинг ўрнига, электрон тизим орқали тиббий маълумотнома шакллантириш тартиби жорий этилади. Ўлимни қайд қилиш билан боғлиқ композит давлат хизматларини кўрсатиш йўлга қўйилади.

Навоийда шифокор беморнинг онасини жинсий алоқага мажбурлагани ортидан тиббиёт маркази раҳбари ишдан бўшатилди
28 февраль 2022, 16:46

Навоийда шифокор беморнинг онасини жинсий алоқага мажбурлагани ортидан тиббиёт маркази раҳбари ишдан бўшатилди

Навоий вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази Неврология бўлими мудири бемор боланинг онасини касаллик варақасини бериш эвазига жинсий алоқа қилишга мажбурлаб келганликда гумонланиб, ҳибсга олинганди. Мазкур воқеа ортидан ходимлари устидан етарли назорат ўрнатмагани учун тиббиёт маркази директори ишдан бўшатилди.

Еврокомиссия раҳбари: «Украина ЕИга аъзо бўлиши керак, биз уни Европа оиласида кўришни истаймиз»
28 февраль 2022, 16:02

Еврокомиссия раҳбари: «Украина ЕИга аъзо бўлиши керак, биз уни Европа оиласида кўришни истаймиз»

«Украина вақт ўтиб, ЕИга аъзо бўлиши керак, бу мамлакат — бизларнинг биттамиз, биз уни Европа оиласида кўришни истаймиз», — деди Европа комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйен. У Украина Европа қадриятларини тушунишини ва тинч демократик шароитда яшашни исташини таъкидлади. Германия канцлери Бундестаг қаршисида чиқиш қилар экан, Украинага амалга оширилган босқин учун бутун бошли рус халқи эмас, балки Владимир Путиннинг шахсан ўзи жавобгарлигини айтди.

Украина ва Россия музокаралари бошланди
28 февраль 2022, 15:53

Украина ва Россия музокаралари бошланди

Украина ва Беларусь чегарасида Украина ва Россия делегациялари ўртасида музокаралар бошланди. Украина делегацияси музокара учун белгиланган ҳудудга Гомель орқали тўғридан-тўғри йўл билан эмас, балки айланма ҳудуд — Польша орқали келган. Муҳокамаларнинг асосий мавзуси — ўт очишни зудлик билан тўхтатиш ва Украина ҳудудидан қўшинларни олиб чиқиб кетиш эканлиги айтилмоқда.

Миллий гвардияга ишга ва дипломатия университетига ўқишга киритиб қўйишга уринган шахслар ушланди
28 февраль 2022, 15:33

Миллий гвардияга ишга ва дипломатия университетига ўқишга киритиб қўйишга уринган шахслар ушланди

Андижонда уч нафар шахс Тошкентдаги танишлари орқали фуқарони Миллий гвардия тизимига ишга, бошқа бир фуқарони эса Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетига ўқишга киритиб қўйиши эвазига 32 минг доллар олганида ушлангани айтилмоқда. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Ҳафта охирида жуда илиқ об-ҳаво кутилмоқда
28 февраль 2022, 13:22

Ҳафта охирида жуда илиқ об-ҳаво кутилмоқда

Ҳафта бошида кучсиз ёмғирлар, ўртасида эса жуда илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Жанубда ва чўл ҳудудларида ҳаво ҳарорати +25…+27 даражагача кўтарилади.

Украинадаги можаро ортидан Россияга спорт бўйича қандай чекловлар қўйилмоқда?
28 февраль 2022, 13:13

Украинадаги можаро ортидан Россияга спорт бўйича қандай чекловлар қўйилмоқда?

Россиянинг Украинага қарши «махсус ҳарбий операциялари» оқибатида мамлакат спортда ҳам кўплаб санкцияларга учради. УЕФА Чемпионлар Лигаси финалини Санкт-Петербургда эмас, Парижда ўтказишга қарор қилди. ФИФА ҳам Россия ҳудудида ҳеч қандай халқаро мусобақа ўтказилмаслигини маълум қилди, энди мамлакат вакиллари Россия байроғи ёки мадҳиясидан фойдалана олмайди. Бундан ташқари, Владимир Путин Халқаро дзюдо федерациясининг «фахрий президенти ва элчиси» мақомидан маҳрум этилди. Сочида ўтиши кутилаётган «Формула-1» гран-приси эса бекор қилинди.

Россия Марказий банки асосий ставкани 20 фоизга оширди
28 февраль 2022, 12:38

Россия Марказий банки асосий ставкани 20 фоизга оширди

Россия Марказий банки асосий ставкани 9,5 фоиздан 20 фоизга оширишга қарор қилди. Марказий банк баёнотида қайд этилишича, бу молиявий ва нархлар барқарорлигини сақлаш, фуқаролар жамғармаларини қадрсизланишдан ҳимоя қилишга ёрдам беради. Мамлакат Молия вазирлиги экспортчиларга валюта тушумининг 80 фоизини сотиш мажбуриятини юклади.

ХТВ қизил галстук масаласига сиёсий тус бермасликни сўради
28 февраль 2022, 12:21

ХТВ қизил галстук масаласига сиёсий тус бермасликни сўради

Ижтимоий тармоқларда Учтепа туманидаги 283-мактаб ўқувчиларига қизил галстук тақдирилган ҳолат «пионерликка қайтиш» деб тарифланаётгани муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Халқ таълими вазирлиги мактабнинг очилиш маросимида ота-оналар билан келишилган ҳолда бошланғич синф ўқувчиларига эркакларнинг қизил рангли бўйинбоғи тақилганини маълум қилиб, «бунга сиёсий тус бермасликни» сўради.

«Ҳаёт гуллари». Кам таъминланган оилалар аёллари гул етиштириш сирларини ўргандилар
28 февраль 2022, 11:52

«Ҳаёт гуллари». Кам таъминланган оилалар аёллари гул етиштириш сирларини ўргандилар

Тошкент вилоятида яшовчи кам таъминланган оилалар аёллари флористика бўйича бепул курсда таълим олишди. Аёллар гулдаста ва композицияларни ясаш, совғалар тайёрлаш, хонаки гулларни парваришлаш сирларини ўргандилар. Курс ташкилотчиларининг таъкидлашича, бу кўникмалар аёлларга иш топишда ва ҳаётларини ўз қўлларига олишда амалий ёрдам беради.

Дунёдаги энг йирик самолёт Россия ҳарбийлари томонидан йўқ қилинди
28 февраль 2022, 11:22 1

Дунёдаги энг йирик самолёт Россия ҳарбийлари томонидан йўқ қилинди

Киев яқинидаги Гостомель аэропортида турган дунёдаги энг катта Ан-225 «Орзу» самолёти Россия ҳарбийлари томонидан йўқ қилинди. Уни реставрация қилиш учун 3 млрд доллар ва 5 йилдан зиёдроқ вақт кераклиги маълум қилинди.

Якшанба куни Қорақалпоғистон, Жиззах ва Қашқадарёда ковид аниқланмади
28 февраль 2022, 10:54

Якшанба куни Қорақалпоғистон, Жиззах ва Қашқадарёда ковид аниқланмади

Якшанба куни Қорақалпоғистон, Жиззах ва Қашқадарёдан ташқари 11 та ҳудудда жами 106 киши коронавирус инфекциясини юқтириб олди. Кун давомида икки бемор вафот этди, 15 кишида эса пневмония аниқланди.

Тошкент шаҳридаги автобус бекатлари дизайнини ўзгартириш таклиф этилмоқда
28 февраль 2022, 10:24

Тошкент шаҳридаги автобус бекатлари дизайнини ўзгартириш таклиф этилмоқда

Пойтахт ҳокимининг қарори лойиҳасига кўра, шаҳардаги автобус бекатларини намунавий дизайн асосида қайта қуриш режалаштирилмоқда. Унда ногиронлиги бўлган шахслар учун махсус пандус, 4G Wi-Fi, электрон табло, кузатув камераси, чиқинди қутиси ва LED экран ўрнатилиши кўзда тутилган. Бекатларни тадбиркорларга вақтинча фойдаланишга бериш кўзда тутилган. Шу каби таклифлар 2020 йилдан бери киритилади.

Украинадаги ўзбекистонликларни эвакуация қилиш учун биринчи авиарейс 28 февралга режалаштирилган
27 февраль 2022, 23:30

Украинадаги ўзбекистонликларни эвакуация қилиш учун биринчи авиарейс 28 февралга режалаштирилган

Ўзбекистон ТИВ Украинадаги ўзбекистонликларни Польша орқали эвакуация қилиш учун биринчи рейсни 28 февралда амалга ошириш режалаштирилган. Бугунги кунда 600 нафардан ортиқ фуқаролар Польша чегарасига етказилган, уларнинг 110 нафарга яқини чегарани кесиб ўтган.

Путин ядро қуролларини ўз ичига олган тийиб турувчи кучларни шай ҳолатга келтиришни буюрди
27 февраль 2022, 20:06

Путин ядро қуролларини ўз ичига олган тийиб турувчи кучларни шай ҳолатга келтиришни буюрди

Владимир Путин Россия мудофаа вазири ва Бош штаб бошлиғига армиянинг тийиб турувчи кучларни «ҳарбий навбатчиликнинг махсус режимига» ўтказишни буюрди. Ушбу стратегик кучлар Россия армиясининг асоси бўлиб, унда тажовузкорларга қарши ядро қуролидан фойдаланиш мумкинлиги ҳам назарда тутилган.

Украина Россия устидан БМТ Халқаро судига шикоят киритди
27 февраль 2022, 17:31

Украина Россия устидан БМТ Халқаро судига шикоят киритди

Владимир Зеленский БМТ Халқаро судига Россия устидан шикоят киритганини эълон қилди. Украина раҳбари Халқаро суддан Россияга ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишни буюришни сўраб, суд жараёнлари келаси ҳафта бошланишига умид билдирган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг