Тошкентда Ўзбекистон йога федерациясининг бош офиси очилди. Очилиш маросимида Тошкент шаҳар ҳокими, Ўзбекистон йога федерацияси раиси Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва бошқалар иштирок этди.
Президент қарори билан 2021 йил 1 апрелдан тадбиркорлар ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш ҳуқуқига эга бўлади.
Давлат функцияларини аутсорсинг, краудсорсинг, давлат ижтимоий буюртмаси, аккредитация, сертификатлаштириш ва бошқа усуллар орқали босқичма-босқич хусусий секторга бериш кўзланмоқда. Жумладан, 2021 йил 1 апрелдан кадастр йиғмажилдларини тайёрлаш билан тадбиркорлар ҳам шуғулланиши мумкин.
Қўрғошин ва никелдан заҳарланиш Ҳиндистон жанубида номаълум касалликнинг келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин дея таҳмин қилинмоқда. Уч кун ичида 500 дан ортиқ киши касалхонага ётқизилди.
8 декабрь куни Европа Чемпионлар Лигаси доирасидаги «Пари Сен-Жермен» — «Истанбул Башакшехир» жамоалари ўртасидаги учрашув 14-дақиқада тўхтатиб қўйилди. Бунга сабаб, руминиялик тўртинчи ҳакам Себастьян Колтескунинг турк жамоаси бош мураббийси ассистенти Пьер Вебони «қора йигит» деб атагани бўлди.
Сиёсатшунос Камолиддин Раббимов Ўзбекистонда «Меҳр-3» акциясига салбий муносабатлар ҳайратланадиган даражада кўплигига эътибор қаратиб, жамиятда бошқаларга ачинишни билмайдиган, вазиятни тўғри қабул қилишни инкор этадиган қатлам кенг бўлса, бунинг ижтимоий ва сиёсий оқибатлари яхши бўлмаслигини таъкидлади.
Вафот этганларнинг уч нафари 55 ёшдан ошган эди. Икки нафарига вацина берилган бўлса, тўрт кишига плацебо берилган. Кўнгиллиларнинг соғлигида баъзи муаммолар бўлиб, улар сурункали касалликлардан азият чекишган.
Кўпчилигимиз учун ўтиб кетаётган йилнинг воқеалари кутилмаган, синовлари эса оғир бўлди. «Газета.uz» ўз ўқувчиларидан 2020 йил воқеаларига ўз муносабатларини, таассуротларини ёки ҳикоялар билан бўлишишларини сўрамоқда. Сўровномадан сўнг биз баъзи ҳикояларни эълон қиламиз.
Хусусий пудратчилардан квартира сотиб олиш учун тақдим этиладиган кредитларининг чекланган миқдори белгиланди. Фуқароларга хонадон сотиб олиш учун 240 млн сўмдан 352 млн сўмгача миқдорда кредит ажратилади.
Соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Хаджибаев Ўзбекистондаги эпидемиологик барқарор вазият ҳотиржамликка берилиш учун асос бўла олмаслигини айтди. «Кўпгина бошқа мамлакатлар тажрибасига кўра, COVID-19`нинг иккинчи тўлқинидан қочиб бўлмайди, деган тушунча мавжуд. Бунинг учун мамлакатда унга тайёргарлик кўриш бўйича ишлар олиб борилмоқда», — деди вазир.
АҚШ Давлат департаменти Ўзбекистонни диний эркинликлар бўйича махсус кузатувлар рўйхатидан чиқарди. Ўзбекистон ушбу рўйхатда 2018 йилдан бери бўлган.
«Меҳр-3» операцияси доирасида Суриядан 98 нафар ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди. Улардан 25 нафари аёллар ва 73 нафари болалар.
Россиянинг ветеринария ва фитосанитария назорати бўйича федерал хизмати қуритилган ўрик партиясида капр қўнғизи топилгани сабабли Фарғона вилоятидан барча ўсимлик маҳсулотларини олиб киришни тақиқлади. Аввалроқ «Ўздавкарантин» томонлар чекловлар қўймаслик тўғрисида келишиб олганини маълум қилган эди.
Тошкентнинг барча туманларида пиёдалар ва велосипедчилар учун узунлиги 50 километр бўлган «Саломатлик йўлаклари» ташкил этилади.
Тошкентда қизил чироқда қарама-қарши йўналишда ҳаракатланган UZB рақамли Toyota Land Cruiser ҳайдовчиси жаримага тортилди.
Президент Шавкат Мирзиёев Конституциянинг 28 йиллиги муносабати билан 104 нафар фуқарони афв этди. Афв этилган шахсларнинг 6 нафари асосий жазодан тўлиқ озод этилди, 50 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 17 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди.
«Гендер асосидаги зўравонликка қарши 16 кунлик фаол ҳаракатлар» кампанияси доирасида зўравонлик қурбонлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларга ўз вақтида ёрдам бериш мақсадида «Najot» мобил иловаси ишга туширилди. Илова ёрдамида жабрланганлар психолог онлайн ёрдамини олиш, қийин вазиятда шифокор ва адвокат билан маслаҳатлашиш имкониятидан фойдаланишлари мумкин.
Ривожланган мамлакатларнинг ёқилғи ишлаб чиқарувчилари нефтни қайта ишлаш заводларини ёпиши, Lufthansa авиакомпаниясининг 27,5 минг иш ўрнини қисқартириши, Туркманистонда биринчи синф ўқувчиларига мамлакатда ишлаб чиқарилган компьютерлар совға қилиниши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси пандемия даврида МСКТ текширувлари нархларининг асоссиз оширилганини ўрганишда «Бизнес-омбудсман» қаршилигига дуч келганини маълум қилди.
Қозоғистон сенатори мамлакат тадбиркорлари Ўзбекистонга экспорт қилишда дуч келаётган асосий муаммоларни санаб ўтди. Унинг гапларига кўра, Ўзбекистон Қозоғистондан кириб келаётган 96 турдаги товарга божхона қийматидан 5 фоиздан 50 фоизгача акциз солиғини қўллайди. Қозоғистонда эса ўзбек маҳсулолари учун ўхшаш акциз солиқлари мавжуд эмас.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг