10−14 январь кунлари Тошкентдаги Халқлар дўстлиги майдонида Ватан ҳимоячилари куни шарафига ҳарбий-ватанпарварлик фестивали ўтказилади. Дастурдан концертлар, ҳарбий техника ва қурол-аслаҳалар намойиши ўрин олган.
Адлия вазирлиги қабристонларда гўр қазиш ва маросим хизматлари учун пуллик хизматлар кўрсатиш тарифларини белгилаш тўғрисидаги Тошкент ҳокими қарори юзасидан изоҳ берди.
Тошкент ИИББда хизмат интизоми ва қонун устуворлигини бузганлиги учун 15 нафар ходим лавозими пасайтирилди ёки ишдан бўшатилди, бир қатор ходимларга хайфсан берилди. Шу билан бирга, 7 нафар ходим яхши хизмат кўрсатганликлари учун тақдирланди.
Украина президенти Теҳронда украин самолётининг ҳалокати муносабати билан мамлакатда мотам эълон қилди. Самолёт бортидаги 176 кишининг барчаси вафот этган.
Суд Андижон ҳокимияти матбуот котиби Гулшаной Қўчқоровани журналист Хуршид Далиевга қарши туҳмат ва ҳақоратда айбдор деб топди ва унга жарима жазоси тайинлади.
Ўзбекистон президенти Теҳрон яқинида украин йўловчи самолёти қулаши муносабати билан Украина ва Эрон раҳбарларига ҳамдардлик билдирди.
ИИВда янги вазир ўринборсари, ЖИЭББ раҳбари, шунингдек, Қоровул қўшинлари ҳамда Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинлари қўмондонлари тайинланди.
Тошкентда Гулнора Каримова ва бошқаларга қарши навбатдаги жиноят иш бўйича суд мажлиси бошланди.
НКМК етти йил ичида япон компанияларига 1 миллиард доллардан зиёдроқ қийматда уран етказиб беради.
Меҳриддин Абдуллаев «Ўзбекнефтгаз» бошқарув раиси этиб тайинланди. Бунгача у Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган.
167 нафар йўловчиси бўлган Украина самолёти парвоздан кўп ўтмай Теҳрон аэропорти яқинида ҳалокатга учради. Барча йўловчилар вафот этгани айтилмоқда.
Amirsoy тоғ-чанғи курортида ёш чанғичи жонсиз ҳолда топилди. Жасад чанғи йўлидан ташқарида топилган.
Президент Шавкат Мирзиёев қурилиш соҳасидаги муаммо ва камчиликларни кескин танқид қилди. У бу соҳада давлат назоратини бутунлай янгича асосда ташкил этиш ва меҳнат муҳофазасини кучайтириш бўйича кўрсатмалар берди.
Мактабгача таълим вазирлиги ва прокуратура томонидан ўтказилган терговда қалин кийимларда бир ётоқда иккитадан бўлиб ухлаётган болаларнинг суратлари саҳналаштирилгани аниқланди.
Чегара қўшинлари Қирғизистон билан чегарада содир бўлган воқеа юзасидан изоҳ берди: қўшни давлатдан келган чўпонлар Ўзбекистон ҳудудида қорамол боқишган, ҳарбийлар уларни ортга қайтариб юборган.
Оҳангаронда ўзининг уч ойлик чақалоғини 400 долларга сотмоқчи бўлган ёш она қўлга олинди.
Сурхондарёда ҳарорати баланд болага тиббий ёрдам кўрсатмоқчи бўлган ҳамшира беморнинг бувиси томонидан ҳақоратланиб, калтакланди.
Тошкентда Мустақиллик шох кўчасидан Оққўрғон кўчасига чапга бурилиш очилди. Бу ҳайдовчиларни кейинги чорраҳага бориб, сўнг ортга қайтиш машаққатидан халос этди.
Тошкент шаҳри, Фарғона ва Андижон вилоятларида бир кунда икки ҳолатда ис газидан, битта ҳолатда газдан заҳарланиш содир бўлди. Тўрт киши вафот этди, уч киши касалхонага ётқизилган.
2022−2023 йилларда Chevrolet Spark, Nexia, Cobalt ва Gentra автомобилларини алмаштириш режалаштирилмоқда. Аммо бунинг учун янги моделларнинг локализацияси 50 фоиздан ошиши керак.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг