Диёр Имомхўжаев ЎзПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
26 май 2020, 21:30

Диёр Имомхўжаев ЎзПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

ПФЛ бош директори ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган Диёр Имомхўжаев ПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Сўнгги икки ҳафтада 734 кишида COVID-19 аниқланди
26 май 2020, 21:24

Сўнгги икки ҳафтада 734 кишида COVID-19 аниқланди

Охирги 14 кун ичида 49 мингдан зиёд киши карантинга олиниб, 734 кишида коронавирус аниқланган.

Андижон вилоятида пиёдалар марафони ўтказилди. Бу — карантин қоидаларига зид
26 май 2020, 20:02

Андижон вилоятида пиёдалар марафони ўтказилди. Бу — карантин қоидаларига зид

Андижон вилоятининг туман ва шаҳарларида «Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам» пиёда марафонлари ўтказилмоқда. Хабар қилинишича, акция президент топшириғи ижроси юзасидан ўтказилмоқда. Бироқ бу — карантин талабларига зид. Вилоятнинг Избоскан туманида эса Россиядан келган эркакда коронавирус аниқланган.

Эпидемиологик вазият ёмонлашган ҳудудларда карантин чоралари кучайтирилиши кутилмоқда
26 май 2020, 19:37

Эпидемиологик вазият ёмонлашган ҳудудларда карантин чоралари кучайтирилиши кутилмоқда

Кейинги 10 кунда айниқса Тошкент шаҳри, Навоий, Самарқанд ва пойтахт вилоятларида аҳоли орасида коронавирус юқтириш ҳолатларининг ўсиши қайд этилмоқда. Президент Республика комиссияси ва вилоятлар ҳокимларига эпидемиологик вазият ёмонлашган ҳудудларнинг тоифасини қайта кўриб чиқиш ҳамда карантин чораларини кучайтириш бўйича таклиф киритишни топширди.

Тўрткўл туманига янги ҳоким тайинланди
26 май 2020, 18:19

Тўрткўл туманига янги ҳоким тайинланди

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг махсус фармойиши билан Рустам Шамуратов Тўрткўл тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

АҚШ Марказий Осиё меҳнат муҳожирлари ҳимояси учун 2 млн доллар ажратади
26 май 2020, 17:50

АҚШ Марказий Осиё меҳнат муҳожирлари ҳимояси учун 2 млн доллар ажратади

АҚШ ҳукумати COVID-19 пандемияси вақтида Марказий Осиёда меҳнат муҳожирларини ҳимоя қилишга 2 млн доллар ажратади. Лойиҳа доирасида уларга юридик ёрдам кўрсатилиб, муқобил турмуш тарзи қўллаб-қувватланади.

Коронавирус ҳолатлари 20 тага кўпайди
26 май 2020, 17:19

Коронавирус ҳолатлари 20 тага кўпайди

Ўзбекистонда коронавирус ҳолатлари 20 тага кўпайиб, жами 3281 тага етди. Янги ҳолатларнинг 15 таси карантинга олинганлар орасидан аниқланди. Кун давомида 66 та янги COVID-19 ҳолати тасдиқланди.

Адлия вазирига ўринбосарлар тайинланди
26 май 2020, 17:15

Адлия вазирига ўринбосарлар тайинланди

2017−2020 йилларда Давлат экология қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келган Баҳром Қўчқоров ва 2015−2017 йилларда Адлия вазирлигини бошқарган Музраф Икромов адлия вазири ўринбосарлари этиб тайинланди.

Андижонда аҳоли орасида коронавирус аниқланди
26 май 2020, 14:31

Андижонда аҳоли орасида коронавирус аниқланди

Андижон вилоятининг Избоскан туманида яшовчи фуқарода коронавирус инфекцияси аниқланди. Бемор билан мулоқотда бўлган 51 киши карантинга олинди.

Давлат фуқаролик хизмати тўғрисидаги қонун лойиҳаси эълон қилинди
26 май 2020, 14:11

Давлат фуқаролик хизмати тўғрисидаги қонун лойиҳаси эълон қилинди

Давлат фуқаролик хизмати тўғрисидаги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди. Қонун қабул қилинса, давлат хизматчилари ҳар йили даромадлари тўғрисидаги декларацияни тақдим этиши ва манфаатлар тўқнашуви ҳақида хабар бериши керак бўлади. Давлат хизматчилари меҳнатига ягона тизим асосида ҳақ тўланади.

Ҳукумат футбол клубларини хусусий секторга ўтказишни тавсия қилмоқда
26 май 2020, 13:51

Ҳукумат футбол клубларини хусусий секторга ўтказишни тавсия қилмоқда

Ўзбекистонда футбол клубларини хусусий секторга ўтказиш ҳамда футбол соҳасини бозор механизмлари асосида бошқаришга ўтказиш тавсия этилмоқда. Клубларни молиялаштириш ҳомийлик хайриялар ва хусусий инвестицияларни кенг жалб этиш орқали амалга ошириш кўзда тутилмоқда.

Янги Facebook платформаси Amazon рақобатчисига айланиши мумкин — мутахассислар
26 май 2020, 11:50

Янги Facebook платформаси Amazon рақобатчисига айланиши мумкин — мутахассислар

Facebook интернет-савдо платформасини ишга туширди. Ушбу платформа келажакда Amazon ва eBay каби интернет-савдо компанияларига рақобатчи бўлиши мумкинлиги айтилмоқда. Компания овқат етказиб бериш хизматларини ҳам йўлга қўймоқчи.

Россиядаги 786 нафар ўзбекистонликка 4,9 млн рубль ажратилди
26 май 2020, 11:33

Россиядаги 786 нафар ўзбекистонликка 4,9 млн рубль ажратилди

Россияда карантин чекловлари сабабли оғир вазиятга тушган 786 нафар Ўзбекистон фуқаросига «Меҳр» лойиҳаси доирасида қарийб 4,9 млн рубль ($70 минг) миқдорида бир марталик молиявий ёрдам кўрсатилди.

Коронавирус беморлари сони 3261 нафарга етди
26 май 2020, 10:21

Коронавирус беморлари сони 3261 нафарга етди

Коронавирус беморлари сони 46 нафарга ортиб, жами 3261 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатларнинг барчаси Россиядан (Қозоғистон орқали) кириб келганларда қайд этилган.

Коронавирус ҳолатлари сони 3215 тага етди
25 май 2020, 23:07

Коронавирус ҳолатлари сони 3215 тага етди

Ўзбекистонда яна 26 кишида коронавирус инфекцияси аниқланиб, жами тасдиқланган ҳолатлар сони 3215 тага етди.

13 ёшли ўғлини сотмоқчи бўлган она қўлга олинди
25 май 2020, 21:16

13 ёшли ўғлини сотмоқчи бўлган она қўлга олинди

Қорақалпоғистоннинг Тўрткўл туманида 13 ёшли ўғлини 15 минг долларга сотмоқчи бўлган аёл қўлга олинди. Жиноий иш қўзғатилди.

Бир қатор маълумотлар махфийликдан чиқарилади
25 май 2020, 21:00

Бир қатор маълумотлар махфийликдан чиқарилади

Бир қатор маълумотлар махфийликдан чиқарилади. Жумладан, эндиликда ИИВнинг жазони ижро этиш муассасалари ва тергов ҳибсхоналари сони ҳамда улар жойлашган жой тўғрисидаги маълумотлар ошкор қилиниши мумкин.

Uzbekistan Airways нуфузли хорижий компания бошқарувига берилиши мумкин
25 май 2020, 20:06

Uzbekistan Airways нуфузли хорижий компания бошқарувига берилиши мумкин

Uzbekistan Airways авиакомпаниясини нуфузли хорижий компания бошқарувига топшириш режалаширилмоқда. Шунингдек, «Қамчиқ» довонида «Тошкент-Андижон» пуллик автомобиль йўли лойиҳаси бўйича тендер эълон қилиниши белгиланди.

Прокуратура: Расул Кушербаевга босим ёки тазйиқ ўтказилмаган
25 май 2020, 18:56

Прокуратура: Расул Кушербаевга босим ёки тазйиқ ўтказилмаган

Бош прокуратура Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев иштирокида унга нисбатан прокуратура органлари томонидан босим ўтказилгани ҳақидаги хабарларни ўрганди. Ўрганишлар жараёнида депутатга босим ёки тазйиқ ўтказилганини тасдиқловчи объектив далиллар аниқланмагани маълум қилинди.

Коронавирус ҳолатлари 9 тага кўпайди
25 май 2020, 17:07

Коронавирус ҳолатлари 9 тага кўпайди

Коронавирус беморлари сони яна 9 нафарга ортиб, жами 3189 кишини ташкил этмоқда. Кун давомида аниқланган COVID-19 ҳолатлари 25 тага етди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг