Путин коронавирус сабабли Ғалаба парадини қолдирди
17 апрель 2020, 17:04

Путин коронавирус сабабли Ғалаба парадини қолдирди

Россия президенти Владимир Путин 9 майда ўтказилиши режалаштирилган Ғалаба куни паради ва «Ўлмас полк» юришларини коронавирус пандемияси туфайли бошқа кунга қолдиришни буюрди. У параднинг аниқ муддатини айтмади, лекин 2020 йилда ўтказилишини таъкидлади.

Яна 10 кишида коронавирус тасдиқланди
17 апрель 2020, 16:05

Яна 10 кишида коронавирус тасдиқланди

Ўзбекистонда тасдиқланган коронавирус ҳолатлари 10 тага ошиб, жами 1390 тага етди.

Велосипедда ишга қатнаса бўлади, аммо…
17 апрель 2020, 15:59

Велосипедда ишга қатнаса бўлади, аммо…

Ички ишлар вазирлиги фуқаролар ишга велосипедда қатнаши мумкинлигини маълум қилди. Бироқ бунинг учун паспорт, хизмат гувоҳномаси ёки меҳнат дафтарчаси нусхаси ҳамда ташкилотдан карантин пайтида ишга жалб этилгани ҳақидаги рухсатнома бўлиши лозим.

Илиқ ва очиқ об-ҳаво ҳафта охири ва янги ҳафтада сақланиб қолади
17 апрель 2020, 15:24

Илиқ ва очиқ об-ҳаво ҳафта охири ва янги ҳафтада сақланиб қолади

Дам олиш кунлари ва кейинги ҳафтанинг бошида Ўзбекистонда иссиқ ва қуёшли об-ҳаво кутилмоқда. Шанба кунидаги +22 даражали ҳарорат душанба куни +27 даражагача кўтарилади.

Меҳнат вазирлиги Андижонда мажбурий меҳнатга йўл қўйилгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берди
17 апрель 2020, 15:07

Меҳнат вазирлиги Андижонда мажбурий меҳнатга йўл қўйилгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берди

Андижон вилояти сув хўжалиги бошқармаси раҳбарлари 100 дан ортиқ ходимларини ўз вазифасига кирмайдиган кўчат экиш ишларига жалб қилишда зарур ҳужжатларни расмийлаштирмагани учун жаримага тортилди.

Коронавирус: ҳудудлар бўйича беморлар статистикаси
17 апрель 2020, 14:39

Коронавирус: ҳудудлар бўйича беморлар статистикаси

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, коронавирус ташхиси қўйилган беморларнинг 420 нафари Тошкентда, 376 нафари Бухоро вилояти, 177 нафари Хоразмда ва 126 нафари Андижон вилоятида даволанмоқда ёки даволанишда бўлган — вилоятлар бўйича статистика.

Бухорода коронавирусдан соғайган беморлар сони 39 кишига етди
17 апрель 2020, 13:15

Бухорода коронавирусдан соғайган беморлар сони 39 кишига етди

Бухорода яна 11 нафар бемор коронавирусдан соғайди. Жами тузалганлар 140 нафарга етди.

«Обод ва хавфсиз маҳалла» жамғармаси ташкил этилди
17 апрель 2020, 13:03

«Обод ва хавфсиз маҳалла» жамғармаси ташкил этилди

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузурида бюджетдан ташқари «Обод ва хавфсиз маҳалла» жамғармаси ташкил этилди. Жамғарма маблағлари «хавфсиз маҳалла» тамойилини жорий этиш, эҳтиёжмандларни моддий қўллаб-қувватлаш ва фуқаролар йиғинларини моддий-техник жиҳозлаш каби мақсадларда сарфланади.

Cotton Campaign Ўзбекистон пахтасига бойкот ҳозирча бекор қилинмаслигини билдирди
17 апрель 2020, 12:13 1

Cotton Campaign Ўзбекистон пахтасига бойкот ҳозирча бекор қилинмаслигини билдирди

Cotton Campaign Ўзбекистон пахтасига бойкот ҳозирча бекор қилинмаслигини билдирди. Коалиция мамлакатда ҳали мажбурий меҳнатга барҳам берилмагани ҳамда ишчиларни ҳимоя қилишда қўшимча кафолатларга эҳтиёж сезилаётганини қайд этиб ўтди.

Бюджет ташкилотлари ходимларига баъзи тўловлар ҳисобланиши вақтинча тўхтатилади
17 апрель 2020, 11:39

Бюджет ташкилотлари ходимларига баъзи тўловлар ҳисобланиши вақтинча тўхтатилади

Давлат бюджетидан 5,1 трлн сўм, маҳаллий бюджетлардан эса 980 млрд сўм мақбуллаштирилади. Бюджет ташкилотларида асосий воситаларни харид қилиш ва капитал таъмирлаш билан боғлиқ 3,2 трлн сўмлик харажатлар иккинчи ярим йилликка ўтказилади.

Фарғона водийсида зилзила содир бўлди
17 апрель 2020, 10:58

Фарғона водийсида зилзила содир бўлди

Фарғона водийсида содир бўлган зилзиланинг ўчоғи Наманган вилоятида экани маълум қилинди.

Коронавирус инфекциясига чалинганлар сони 1380 нафарга етди
17 апрель 2020, 10:10

Коронавирус инфекциясига чалинганлар сони 1380 нафарга етди

Ўзбекистонда янги тасдиқланган коронавирус ҳолатлари 31 тага ошиб, жами 1380 тага етди.

Карантин шароитида ногиронлиги бор шахслар нималарга муҳтож бўлмоқда?
17 апрель 2020, 09:00

Карантин шароитида ногиронлиги бор шахслар нималарга муҳтож бўлмоқда?

Коронавирус маълумотлари ногиронлиги бор шахслар учун тушунарлими ва уларнинг ижтимоий ҳимояси етарлими? Ўзини изоляция қилишдан ким кўпроқ зиён кўрмоқда ва уларга қандай ёрдам бериш керак?

Тошкент давлат шарқшунослик университети ташкил этилди
16 апрель 2020, 22:50

Тошкент давлат шарқшунослик университети ташкил этилди

Президенти қарори билан Тошкент давлат шарқшунослик институти негизида Тошкент давлат шарқшунослик университети ташкил этилди.

Ҳаж-2020 мавсумига тайёргарлик ишлари кечиктирилди
16 апрель 2020, 22:32

Ҳаж-2020 мавсумига тайёргарлик ишлари кечиктирилди

Ҳаж-2020 мавсумига тайёргарлик ишлари кечиктирилди. 2020 йил ҳаж сафарига боришни режалаштирган ва навбати етиб келган фуқаролар эпидемиологик вазият барқарорлашмаса, ҳозирги навбатлар тўлиқ сақланиб қолади ҳамда кейинги йилга ўтказилади.

Шавкат Мирзиёев автокредит тақдим этаётган банкларни рағбатлантиришга кўрсатма берди
16 апрель 2020, 20:14

Шавкат Мирзиёев автокредит тақдим этаётган банкларни рағбатлантиришга кўрсатма берди

Президент автомобилларнинг янги моделларини ишлаб чиқиш, автокредит тақдим этаётган тижорат банкларини рағбатлантириш бўйича кўрсатмалар берди.

Қўшни давлатлардан 2 минг тонна гипохлоритга буюртма келиб тушган — президент
16 апрель 2020, 20:06

Қўшни давлатлардан 2 минг тонна гипохлоритга буюртма келиб тушган — президент

Президент Шавкат Мирзиёев пандемия шароитида тозалаш ва дезинфекция воситаларига талаб ошгани, хусусан қўшни давлатлардан 2 минг тонна гипохлоритга буюртма келиб тушганини маълум қилди.

Ўзбекистонда Жамоатчилик палатаси ташкил этилади
16 апрель 2020, 20:04 1

Ўзбекистонда Жамоатчилик палатаси ташкил этилади

Президент фармони билан, Жамоатчилик палатаси ташкил этилади. 50 нафар аъзодан иборат Жамоатчилик палатасининг раиси мақомига кўра вазирга тенглаштирилади.

Солиқ органлари ходимлари давлат хизматчиларининг иш ҳақини камайтириш тавсиясини қўллаб-қувватлади
16 апрель 2020, 19:46

Солиқ органлари ходимлари давлат хизматчиларининг иш ҳақини камайтириш тавсиясини қўллаб-қувватлади

Солиқ органлари ходимларининг аксарияти давлат хизматчиларининг иш ҳақини камайтириш ташаббусини қўллаб-қувватлаган. «Давлат органлари ходимларининг иш ҳақини камайтириш бюджет харажатларини оптималлаштиришдаги адолатли ва муҳим қадам», — дея таъкидлади ДСҚ Касаба уюшмаси қўмитаси раиси.

Ҳукумат ишини йўқотганларга молиявий ёрдам бериш имкониятларини ўрганмоқда
16 апрель 2020, 19:08

Ҳукумат ишини йўқотганларга молиявий ёрдам бериш имкониятларини ўрганмоқда

Ҳукумат карантин сабабли ишини йўқотганларга нақд пул кўринишида ёрдам бериш имкониятларини ўрганмоқда. Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоровнинг сўзларига кўра, гап миллионлаб одамлар ҳақида кетмоқда ва бу катта маблағларни талаб қилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг