31 декабрга қадар Ўзбекистонга қатор товарларни олиб киришда божхона божи ва акциз солиғининг ноль ставкалари белгиланди. Унга кўра, балиқ, ун, шакар, пахта ва кунгабоқар ёғи, баъзи сабзавотлар, айрим гигена воситалари ва тиббиёт жиҳозлари учун ушбу турдаги тўловлар вақтинча бекор қилинади.
Карантин сабабли Ўзбекистондаги бир қатор тижорат банклари ўз мижозлари учун кредит тўлов таътиллари ва бошқа қўллаб-қувватлаш чораларини тақдим қила бошлади. Ҳозирда бундай банклар сони 15 тага етди.
Курьерлик билан шуғулланувчи бир қанча компания ва умумий овқатланиш корхоналари автомобиллар учун стикер ололмаётганидан шикоят қилди. Давлат хизматлари агентлиги эса ҳужжат топширувчиларнинг хатолари, ижтимоий тармоқлардаги босимлар ҳақида маълум қилди.
Грамматика қоидаларига риоя қилиб гапиришнинг афзалликлари ва «Бардош бер» номли қўшиқнинг жонли ижроси — «Мазмунли карантин» лойиҳасининг навбатдаги сонидан ўрин олган TED чиқишлари.
ОТБ прогнозига кўра, коронавирус пандемияси оқибатида ҳамда табиий газ ва мисга бўлган нархларнинг пасайиши туфайли 2020 йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши секинлашади. ЯИМ ўсиши 4,7 фоизни ташкил этиши кутилмоқда.
Япониядаги ватандошлар Ўзбекистонга гуманитар ёрдам сифатида 13 та кўп функцияли махсус тиббиёт каравотларини жўнатди.
Ўзбекистон ва АҚШ «Жексон-Вэник» тузатишини бекор қилиш масалаларини кўриб чиқди. Шунингдек, ЖСТга аъзо бўлишда ривожланаётган иқтисодиёт мақомини олиш ҳам режалаштирилмоқда.
НАТОга аъзо давлатлар Шимолий Македонияни ҳарбий иттифоқнинг ўттизинчи аъзоси сифатида қутлаб олишди. Мамлакат ўз номини ўзгартиргандан кейин бу имкониятга эга бўлди.
Ўзбекистонда карантин қоидаларига амал қилмаслик билан боғлиқ жами 22286 та ҳолат аниқланди. Бир кун давомида энг кўп қоидабузарлик Қашқадарё вилояти (+390), Тошкент шаҳри (+344) ва Фарғона вилоятида (+250) қайд этилди.
Жаҳон банки Афғонистонга COVID-19 коронавирус инфекциясига қарши кураш учун 100,4 миллион долларлик грантни маъқуллади. Бундан ташқари, Тожикистон ва Қирғизистонга мос равишда 11,3 ва 12,15 миллион доллар ажратилади.
Апрель ойида об-ҳавонинг беқарор бўлиши кутилмоқда: қуруқ ва илиқ давр ёмғирли кунлар билан ўрин алмашади. Кундузги ҳарорат 25−30 даража иссиқ атрофида бўлади.
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган беморлар сони 16 киши ошиб, 221 нафарни ташкил этмоқда. 17 нафар беморда пневмония белгилари кузатилган, 4 нафарининг аҳволи оғир, 2 нафари нисбатан оғир.
Ўзбекистонда электр энергиясининг нархи оширилиши яқин орада кутилмаяпти. Энергетика вазирлиги давлат-хусусий шериклиги бўйича лойиҳаларнинг электр энергия қийматига ижобий таъсир кўрсатаётганлигини маълум қилди.
Ўзбекистонда тасдиқланган коронавирус ҳолатлари сони 15 тага кўпайиб, жами 205 тага етди.
АҚШ ҳукумати кенг қамровли таҳлил ўтказиш учун лаборатория тизимларини яратиш, тиббиёт муассасаларида инфекциялар профилактикаси ва назорати, эпидемиологик назоратни яхшилаш ҳамда коронавирус ҳақидаги дезинформацияга қарши курашда Ўзбекистонга кўмаклашади. Ушбу тадбирлар учун Ўзбекистонга 848 минг доллар ажратилади.
Ўзбекистон Афғонистон раҳбариятининг инклюзив музокара жамоасини шакллантириш тўғрисидаги келишувини олқишлади. Аввалроқ президент Ашраф Ғани ва унинг сиёсий рақиби Абдуллоҳ Абдуллоҳ ўртасидаги келишмовчиликлар сабабли Толибон билан ўзаро келишув ва маҳбус алмашуви бўйича музокаралар қолдирилган эди.
2 апрель куни Ўш вилоятига Ўзбекистон томонидан юборилган инсонпарварлик юклари етиб борди. Қирғизистон бош вазири Ўзбекистон ҳукуматига ёрдам учун миннатдорчилик билдирди.
Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси 160 нафарга яқин ўзбекистонликларни чартер рейслари қайта тиклангунга қадар хостелларга жойлаштирди. Россия пойтахтидаги аэропортларда фуқаролар тўплангани йўқ.
Коронавирусга чалинган яна 13 беморнинг соғайгани хабар қилинди. Уларнинг икки нафари март ўртасида хориждан келган, 11 нафари эса инфекция юқтирган фуқаролар билан мулоқотда бўлган. Шундай қилиб, Ўзбекистонда COVID-19 инфекциясидан тузалганлар сони 25 кишига етди.
БМТнинг янги ҳисоботига кўра, COVID-19 пандемияси жаҳон иқтисодиётини 1 фоизга камайтириши мумкин. Бу кўрсатгични камайтириш учун мамлакатлар молиявий рағбатлантириш чора-тадбирларни соғлиқни сақлаш соҳасига ва кам даромадли табақаларни қўллаб-қувватлашга йўналтириши керак.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг