Яқин кунларда Ўзбекистонда ҳаво ҳароратининг бир оз пасайиши ва ёмғир ёғиши кутилмоқда.
Коронавирусдан вафот этган иккинчи беморнинг 14 ёшли жияни ҳам COVID-19 юқтиргани маълум қилинди. Унинг аҳволи ўрта оғир деб баҳоланмоқда. Бемор Қашқадарё вилояти юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ЕОИИ билан ҳамкорликни йўлга қўйиш масаласини ўрганиш бўйича ишчи гуруҳ тузилди. Ишчи гуруҳ ҳамкорликнинг миллий иқтисодиётга ижобий ва салбий таъсирларини таҳлил қилади.
Хитой ҳудудида коронавирус тарқалиши тўхтади. Касалланганлар ва даволанаётганлар сони — 3000 нафардан камроқ.
Москванинг барча аҳолиси учун умумхалқ ўзини ўзи изоляция қилиш режими жорий этилди. Яшаш жойини фақатгина ишга, яқин дўкон ёки дорихонага бориш, тез тиббий ёрдам учун мурожаат қилиш мақсадида тарк этиш мумкин. Махсус рухсатнома бўлсагина кўчага чиқишга рухсат этилади.
Хитойнинг бир қатор мудофаа саноати компаниялари Ўзбекистонга 20 тонна тиббий буюмларни инсонпарварлик ёрдами сифатида юборди.
Адлия вазирлиги карантинга оид чоралар амал қилиш даврида ходимларни масофавий иш усулида, мослашувчан иш графигида ёки уйда ишлашга ўтказишнинг вақтинчалик тартибларини тасдиқлади.
Ўзбекистонда яна бир коронавирус ҳолати қайд этилди. Ушбу инфекциядан вафот этган эркакнинг жияни вирус юқтиргани аниқланди.
Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони 144 нафарга етди.
Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида махсус рухсатномасиз автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиши тақиқланмоқда.
728 та ҳолатда, шундан 102 таси дорихоналарда, 2 млрд сўмлик маҳсулотлар нархлари асоссиз оширилгани аниқланиб, айбдор шахсларга кескин чоралар кўрилди — Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
Карантин тадбирлари эълон қилингандан буён, Ўзбекистонда 7157 та карантин қоидаларини бузиш ҳолатлари қайд этилган. Ушбу қоидабузарликларнинг аксарияти тиббий ниқоб тақмаганлик билан боғлиқ. 20 та ҳолатда эса маросим ва йиғинлар ўтказилган.
ССВ Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этган иккинчи беморнинг 39 ёшли эркак экани, у вирусни Париждан қайтган биринчи бемордан юқтирганини маълум қилди.
Бирлашган Араб Амирликлари Ўзбекистонга ниқоблар, комбинзонлар, қўлқоп ва бошқа ҳимоя воситаларидан иборат 8 тонналик инсонпарварлик юклари юборди.
Тошкент кўчаларини дезинфекциялашга Миллий гвардия ва ИИВнинг махсус техникалари ҳам жалб қилинди.
Тошкент вилоятида контейнерлардан қурилган 10 минг кишилик карантин марказига хориждан чартер рейсларда олиб келинган 650 фуқаро жойлаштирилди.
Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳукумат раҳбарлари Қозоғистонда Chevrolet бренди остида UzAuto Motors автомобиллари ишлаб чиқарилишига старт берди.
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган беморлар сони 16 кишига кўпайиб, 104 нафарга етди. Бир эркак беморда ўлим ҳолати қайд этилди.
Карантинга олинган Андижон шаҳар марказий поликлиникасида ёнғин рўй берди. Тиббиёт ходимлари ва беморлар эвакуация қилинган.
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган беморлар сони 5 нафарга ошиб, 88 кишига етди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг