Президент Японияга жўнаб кетди
17 декабрь 2019, 10:38

Президент Японияга жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев Япония бош вазири Синдзо Абэнинг таклифига биноан расмий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.

Хоразм миллий табиат боғи ташкил этилади
17 декабрь 2019, 10:32

Хоразм миллий табиат боғи ташкил этилади

Ҳукумат қарори билан умумий майдони 21687,5 гектар бўлган Хоразм миллий табиат боғи ташкил этилади.

Президент журналистларни ҳимоя қилиш тизимини кучайтиришга топшириқ берди
16 декабрь 2019, 18:51

Президент журналистларни ҳимоя қилиш тизимини кучайтиришга топшириқ берди

Ўзбекистон президенти туҳмат ва ҳақорат учун озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлган нормани бекор қилиш, журналистларни давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг ноқонуний ҳаракатлари ёки қарорларидан ҳимоя қилиш бўйича топшириқлар берди.

Ҳафта ўртасида ҳавонинг совиши кутилмоқда
16 декабрь 2019, 18:26

Ҳафта ўртасида ҳавонинг совиши кутилмоқда

Чоршанба куни ҳаво кескин ўзгаради, синоптиклар шамол тезлиги кучайиб, туман тушиши, ёмғир ёғиб, қорга айланишини башорат қилмоқда.

Андижон вилоятидаги газ қуйиш шохобчасида автомобиль портлади
16 декабрь 2019, 18:17

Андижон вилоятидаги газ қуйиш шохобчасида автомобиль портлади

Андижон вилоятидаги газ қуйиш шохобчасида автомобиль портлади, унинг ҳайдовчиси жароҳатланди.

Ўзбекистонда биринчи Hilton меҳмонхонаси очилди
16 декабрь 2019, 13:10

Ўзбекистонда биринчи Hilton меҳмонхонаси очилди

Тошкентда биринчи Hilton меҳмонхонаси очилди. Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларида ҳам ушбу бренд остидаги меҳмонхоналар очилиши мумкин.

«Хайрия маблағларини назорат қилиш механизми мавжуд эмас» — ДСҚ раҳбари
16 декабрь 2019, 12:56

«Хайрия маблағларини назорат қилиш механизми мавжуд эмас» — ДСҚ раҳбари

Сенатор тадбиркорларга солиққа тортиладиган базадан хайрия учун маблағлар ажратиш имкониятини беришни таклиф қилди. ДСҚ раҳбари назорат механизми йўқлиги учун бу солиққа тортиладиган базанинг қисқариши ва бюджетга тушумлар камайишига олиб келиши мумкинлигини маълум қилди.

Қозоғистондаги ЙТҲда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди
16 декабрь 2019, 12:10

Қозоғистондаги ЙТҲда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Қозоғистоннинг Караганда вилоятида автомобиллар юзма-юз тўқнашуви натижасида бир ўзбекистонлик ҳалок бўлди, яна уч киши жароҳатланди.

Сенат нотариат тизимини такомиллаштириш тўғрисидаги қонунни маъқуллади
16 декабрь 2019, 12:00

Сенат нотариат тизимини такомиллаштириш тўғрисидаги қонунни маъқуллади

Сенаторлар томонидан маъқулланган нотариат тизимини такомиллаштириш тўғрисидаги қонун хусусий нотариуслар фаолиятига ҳуқуқий жиҳатдан ижозат беради ва янги турдаги нотариал ҳаракатларни жорий этади.

«Гулшан» боғи ҳудудида шифохона қурилади
16 декабрь 2019, 11:40

«Гулшан» боғи ҳудудида шифохона қурилади

Тошкентда 1-Тиббиёт Академияси, Боровский номидаги тиббиёт коллежи, 2-Тиббиёт Академияси ҳамда «Гулшан» боғи ҳудудларида 4 та кўп тармоқли клиника қурилади.

Enter Engineering компаниясининг 65 ходими овқатдан заҳарланди
15 декабрь 2019, 11:07

Enter Engineering компаниясининг 65 ходими овқатдан заҳарланди

Қашқадарёда UzGTL лойиҳасини амалга оширишга жалб қилинган ишчилар оммавий овқатдан заҳарланди. 65 киши шифохонага ётқизилди.

Миллий гвардия тўғрисидаги қонун сенаторлар томонидан маъқулланди
15 декабрь 2019, 10:04

Миллий гвардия тўғрисидаги қонун сенаторлар томонидан маъқулланди

Сенат «Миллий гвардия тўғрисида"ги қонунни маъқуллади. Унда бевосита президентга бўйсунадиган Миллий гвардиянинг ваколатлари ва вазифалари белгиланди.

Прокуратура ва ДХХ ходимларининг дахлсизлик ҳуқуқи чекланмоқда
15 декабрь 2019, 09:52

Прокуратура ва ДХХ ходимларининг дахлсизлик ҳуқуқи чекланмоқда

Прокурорлар ва ДХХ ҳарбий хизматчилари раҳбарият рухсатисиз маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин. Сенат қонунга киритилган тузатишларни маъқуллади.

Тошкент — Москва йўналишида автобус қатнови йўлга қўйилади
14 декабрь 2019, 15:42

Тошкент — Москва йўналишида автобус қатнови йўлга қўйилади

19 декабрдан эътиборан «Тошкент — Москва — Тошкент» йўналишида мунтазам автобус қатнови йўлга қўйилди. Мазкур йўналишда қатновлар Yutong автобусларида амалга оширилади.

Сенат янги таҳрирдаги Солиқ кодексини маъқуллади
14 декабрь 2019, 13:10

Сенат янги таҳрирдаги Солиқ кодексини маъқуллади

Сенаторлар янги таҳрирдаги Солиқ кодексини маъқуллади. Иқтисодиётга тушадиган солиқ юки камайтирилади, солиқлар сони эса мақбуллаштирилади.

Сенат давлат божи тўғрисидаги қонунни маъқуллади
14 декабрь 2019, 12:46

Сенат давлат божи тўғрисидаги қонунни маъқуллади

«Давлат божи тўғрисида"ги қонун сенаторлар томонидан маъқулланди. У аввал Солиқ кодексига киритилган давлат божларини умумлаштирди.

Хива, Наманган ва Нукусда президент мактаблари очилди
14 декабрь 2019, 10:08

Хива, Наманган ва Нукусда президент мактаблари очилди

Хива, Наманган ва Нукусда президент мактаблари очилди. Машғулотлар инглиз тилида олиб борилади, педагоглар Буюк Британия ва Африка мамлакатларидан таклиф қилинган.

Шавкат Мирзиёев Японияга боради
13 декабрь 2019, 20:13

Шавкат Мирзиёев Японияга боради

Президент Шавкат Мирзиёев Япония бош вазири Синдзо Абэнинг таклифига биноан 17−20 декабрь кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.

1 апрелдан қўлга олиш жараёнини видеотасвирга олиш мажбурий бўлади
13 декабрь 2019, 17:21

1 апрелдан қўлга олиш жараёнини видеотасвирга олиш мажбурий бўлади

2020 йил 1 апрелидан фуқароларни қўлга олиш бўйича ҳаракатлар процессуал ҳуқуқларини тушунтирган ҳолда мажбурий видеотасвирга олиш ҳамда уларнинг қариндошларни бу ҳақда хабардор қилиш жорий этилади. Президент бу ҳақдаги қарорни имзолади.

Алмазбек Атамбаев қотилликда айбланмоқда
13 декабрь 2019, 14:41

Алмазбек Атамбаев қотилликда айбланмоқда

Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев август ойида уни мажбурий сўроққа олиб бориш бўйича амалиёт чоғида «Альфа» махсус хизмати зобитини ўлдиришда айбланмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг