Профессионал боксчи ва терма жамоа аъзоси мағлуб бўлган бокс бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди.
ДХХ Сирдарё вилояти бошқармаси ходимлари томонидан Тожикистондан Ўзбекистон орқали Қозоғистонга олиб ўтилаётган 20 кг миқдордаги героин моддаси ушлаб қолинди.
Қашқадарё вилояти ҳокими в.б. Зоир Мирзаев Қарши шаҳридаги 9-сонли умумтаълим мактаби ўқувчиларига дарс ўтди.
«Мискин — Нукус — Бейнеу» йўналишида поезд ҳаракати йўлга қўйилди. У Тўрткўл, Элликқалъа, Беруний, Бадай, Қораўзак, Кайбакли ва Назархан бекатларида тўхтаб ўтади.
Халқ банки раиси ўринбосари бўлиб ишлаган Фарҳод Саломов банк бошқаруви раиси лавозимига тайинланди. Дилмурод Нуритдинов унинг биринчи ўринбосари бўлди.
Шаҳрисабз тумани ҳокими ўринбосари ва ҳокимият мутахассиси иссиқхона қуриш учун ер ажратиб бериш эвазига 100 доллар миқдорида пора олаётганда ушланди.
Президент тасдиқлаган регбини ривожлантириш дастури инфратузилмаларни яхшилаш ҳамда спортчи ва мураббийларни тайёрлаш, регбини аҳоли ўртасида оммалаштиришни назарда тутади.
Ўзбекистон ва Озарбайжон мудофаа вазирлари МДҲга аъзо давлатлар мудофаа идоралари раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши арафасида 2020 йилда ҳарбий ҳамкорлик режасини имзолади.
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ва Қурилиш вазирликлари Реновация дастури доирасида кўп қаватли уйларни хатловдан ўтказди. Мамлакатдаги 34584 та уйдан 455 тасида авария ҳолати аломатлари аниқланди.
«Ўзкимёсаноат» компанияси «Навоийазот»да тўрт кишининг газдан заҳарлангани ҳақидаги хабарларни рад этди.
Алкоголь маҳсулотлари учун янгиланган энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархлар белгиланди.
Молия вазирлиги мониторинги вақтинча ишсиз аҳолини жамоат ишларига жалб қилиш билан шуғулланувчи Жамоат ишлари жамғармаси тизимида 4,7 млрд сўмлик ноқонуний сарф-харажатларни аниқлади.
Икки кун ичида Сурхондарё ва Қашқадарёда учта мудҳиш оқибатларга олиб келган ЙТҲ содир бўлди. Улардан бирида «КАМАЗ» йўлдан чиқиб кетиши натижасида икки киши ҳалок бўлди, икки киши жароҳатланди.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларига сафар қилиб, янги ИИБ бошлиқларини тайинлади.
Туркиянинг «Atlasglobal Airlines» авиакомпанияси Истанбулдан Бухоро ва Самарқандга чартер рейсларни йўлга қўяди.
Октябр ойи Ўзбекистондаги метеорологик кузатувлар давридаги энг қуруқ ойлардан бири бўлди. Бу йилги ноябр ойи ҳам ҳарорат, ҳам ёғинлар режимига кўра меъёрга яқин бўлади.
«Навоийазот»га қарашли ПВХ заводида газдан ингаляцион заҳарланиш юз бериши натижасида жароҳатланган 4 нафар бемор Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий марказига ётқизилган.
Самарқандда «Нарпай кўчаси — Кимёгарлар қўрғони» йўналишидаги трамвай йўли қуриладиган ҳудуддаги дарахтлар хатловдан ўтказилди. Қурилиш давомида уларга зиён етказилмайди.
Ҳукумат қарори билан хайрия маблағларини, жумладан, замонавий электрон тўлов тизимлари ёрдамида қабул қилиш учун махсус ҳисобрақам очган ҳолда, саратонга қарши ижтимоий ҳаракат ташкил этилади.
2020 йилнинг биринчи ярим йиллигидан бошлаб Намангандаги «Hyundai» заводидан кичик юк машинаси, микроавтобус ҳамда автобуслар ишлаб чиқарила бошлайди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг