Инклюзив таълим нима сабабдан амалдорлар тилида янграйдиган урфдаги таъриф сифатида қолиб кетмоқда? Дилмурод Юсупов фарзандлари таълим олишда қийналаётган ота-оналар билан уларнинг ривожланишидаги тўсиқлар тўғрисида суҳбатлашди.
«Жаслиқ» қамоқхонасидан озодликка чиққан заргар Аҳмед Алиев 2012 йилда бир гуруҳ шахслар Ислом Каримовни президентликдан четлаштириш, Шавкат Мирзиёевни жисмонан йўқ қилиш мақсадида давлат тўнтарилиши ўтказишга тайёрлангани ҳақидаги тахминларини маълум қилди.
Сурхондарё вилояти ҳокими ўринбосари бўлиб ишлаб келган Алишер Амиров Шеробод тумани ҳокими этиб тасдиқланди.
Пойтахтдаги мактабнинг тўққизинчи синф ўқувчиси жанжал вақтида ўнинчи синф ўқувчисини пичоқлади.
Велопойгачи Ольга Забелинская Жанубий Кореяда велотрек бўйича Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритди.
Саудия Арабистонининг Alqusaier company компанияси билан 78 гектар майдонда Namangan Сity барпо этиш бўйича меморандум имзоланди.
Япониянинг янги императори Нарухито 2000 нафар меҳмон қаршисида ўзининг тахтга ўтириши ҳақида эълон қилди. Маросимда Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева ҳам иштирок этди.
Тошкентдан Буюк Британиядаги хусусий Ҳуқуқ университети филиали очилади. Бизнес менежменти ва халқаро савдо ҳуқуқи бўйича мутахассислар тайёрланади.
Ҳафта давомида кам булутли, +18…+23 даража атрофидаги унча баланд бўлмаган ҳаво ҳарорати ҳукмронлик қилиши кутилмоқда.
Шавкат Мирзиёев барча соҳаларда ўзбек тилидан тўлақонли фойдаланиш, лотин ёзувига асосланган алифбони такомиллаштириш ва бошқа миллат вакилларининг тил ўрганиши учун шароитлар яратишнинг муҳимлигини таъкидлади.
Вазирлар Маҳкамаси тузилмасида Давлат тилини ривожлантириш департаменти ташкил этилади. Янги сўз ва атамаларни расмий истеъмолга киритиш бўйича Атамалар комиссияси тузилмоқда.
Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбийлари Англияда ўтказилган халқаро «Кембрия патрули» танловида 1-ўринни қўлга киритди.
Янги «Конгресс-холл» саройида ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг 30 йиллигига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. Унда президент Шавкат Мирзиёев иштирок этди.
Ички ишлар вазири қабулига кириш учун Хоразм вилоятидан Тошкентга пиёда йўл олган журналист Маҳмуд Ражабга беш ярим йил муддатга шартли жазо тайинланди.
Нью-Йорк-Тошкент рейсининг маст экани тахмин қилинаётган йўловчиси бортда тўпалон кўтарди. Самолёт аэропортга қўниши билан қоидабузар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларига топширилди.
Мобил қурилмаларни рўйхатга олиш, тутинган ота-оналар учун махсус курслар, туристик салоҳиятли маҳаллар рўйхати — 1 ноябрдан кучга кириши кутилаётган муҳим ўзгаришлар.
Президент «Меценатлик тўғрисида"ги қонунни имзолади. Ҳужжатга кўра, давлат меценатларни солиқлар бўйича имтиёз ва преференциялар билан қўллаб-қувватлаши, уларга мукофотлар тақдим этиши ва номларини абадийлаштириши мумкин.
«Ўзбекистон 24» телеканалида сиёсий шарҳловчи бўлиб ишлаган Мурод Содиқов Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматига раҳбар бўлди.
Тошкентнинг Учтепа туманида 15 ёшли ўсмир қариндошининг автомобилини бошқарар экан, электр узатиш тармоқларининг металл тиргагичига бориб урилди.
Қўқондан Тожикистоннинг Шайдон шаҳрига автобус ва микроавтобуслар қатнови йўлга қўйилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг