Сенаторлар янги таҳрирдаги Марказий банк тўғрисидаги қонунни маъқуллаб, унинг мақсадлари ва вазифаларини кенгайтирди. Марказий банк эндиликда Сенатга ҳисоб беради.
Қаршидаги туғуруқ мажмуасида таъмагирлик ҳолати аниқланиб, бош врачи, уч шифокор ва ҳамшира вазифасидан озод қилинди.
Тошкентдаги «Ўзбекистон» спорт мажмуида бошланган самбо бўйича жаҳон чемпионатида 50 дан зиёд давлатдан самбочилар қатнашмоқда.
Президент қарорига мувофиқ, 2020 йил 1 январдан бошлаб қатор тайёр маҳсулотларнинг импорт божи ставкалари кўтарилади.
1 январда жорий этилган қимматбаҳо чет эл автомобиллари импортидаги имтиёз 2020 йилдан бекор қилинади. Двигатель ҳажмига кўра ҳисоб-китоб қилиш тартиби қайтмоқда.
Транспорт вазири ўринбосари Германиядаги халқаро кўргазма доирасида Мюнхен халқаро аэропортининг бошқарувчи директори Ральф Гаффал билан музокаралар олиб борди.
Монополияга қарши курашиш қўмитасида бошқарма бошлиғи бўлиб ишлаган Элмурат Хаитметов Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг директори этиб тайинланди.
1 январдан қандолат маҳсулотлари ва шоколад импорти учун божхона божи ставкалари 30 фоизгача оширилади. Ҳозирда улар мос равишда 20 ва 15 фоизни ташкил этади.
«Меҳр 2» дея номланган инсонпарварлик операцияси доирасида Ироқ давлатидан 64 нафар болалар Ўзбекистонга олиб келинди.
Тошкентнинг «Камолон» маҳалласида 26 ёшли банк ходимини ўлимида турмуш ўртоғи ва унинг қариндоши айбланмоқда.
Дилшод Саиджонов Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директорининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Ўзбекистон терма жамоаси 2022 йилги жаҳон чемпионати саралаш босқичида Яман дарвозасига бешта гол киритди.
Шохруҳ Ғиёсов Ички ишлар вазирлиги Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасига раҳбар бўлди.
Шавкат Мирзиёев МДҲ саммитида иштирок этиш учун Ашхободга жўнаб кетди.
Неваралари билан думбул терган эркак дала эгасини излагани, бироқ тополмаганини сўзлаб берди. Эркакни ҳақоратлаб, ҳолатни видеога олган ҳоким фермерларни огоҳлантирмоқчи бўлган, бироқ у интернетда тарқалиб кетган.
Туркия армияси Сурия шимолида контртеррористик операцияни бошлади.
Uzbekistan Airways компаниясининг HY661 (Тошкент-Екатеринбург) рейси самолёти Кольцова аэропортида ҳарбий-транспорт самолёти фавқулодда қўндирилгани учун Тюменга йўналтирилди.
Тимур Ишметов, Шерзод Кудбиев, Русланбек Давлетов, Саида Мирзиёева ва бошқалар — «Юксалиш» ҳаракати Ижтимоий ва иқтисодий ташаббуслар институти билан Ўзбекистоннинг ёш ва прогрессив раҳбарларининг Топ-35 рўйхатини тузди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ўтказилган навбатдаги парламент эшитувида ғалла етиштирувчи фермер хўжаликларининг йўлланган мурожаатномаси муҳокама қилинди.
Миришкор тумани ҳокими неваралари билан бегона даладан думбул ўғирлаётган эркакни тутиб олиб, ҳақоратлаётганини ўзи тасвирга олиб турди. Кейинроқ ҳоким кечирим сўради.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг