Қарши шаҳрида янгидан барпо этилган Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий авиация билим юртининг очилиши маросими бўлиб ўтди.
Банк фаолияти соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди.
Қашқадарёда яшовчи эркак собиқ турмуш ўртоғи билан алимент пуллари низоси бўйича ўзаро жанжаллашиб, собиқ турмуш ўртоғини бўғиб ўлдирган.
Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси президенти Эмомали Раҳмонни Мустақиллик куни билан табриклади.
Дилбар Ғуломова Дин ишлари бўйича қўмита раисининг ўринбосари этиб тайинланди.
Самарқанд вилояти Оқдарё туманидаги «Агробанк» биносига келиб, маст ҳолда ҳеч бир сабабсиз уч ходимга пичоқ билан жароҳат етказган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Орфан ва бошқа ирсий-генетик касалликларга чалинган болаларга тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатишни янада яхшилаш тўғрисида президент қарори қабул қилинди.
Ўзбекистон Ногиронлар уюшмаси ва «Газета.uz» колумнисти Дилмурод Юсупов ногиронликни белгилаш учун тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари олдига кириб бориш учун одамлар қандай жисмоний тўсиқларни енгиб ўтиши кераклигини ўрганди.
2022 йилги ШҲТ саммитига тайёргарлик доирасида Самарқандда Рўдакий ва Бўстонсарой кўчалари чорраҳасида автомобиль транспорти ва трамвайлар учун туннел қурилиши бошланди.
Ўзбекистоннинг тўртта вилоятидан Хитойга қовун экспорт қилинади.
Беларусь электробуси Тошкентда ўз йўналиши бўйича илк қатновни амалга оширди. Синов уч ой давом этади.
Тимур Азаматов етти ой ўтиб Mirzo Ulugbek Innovation Center директори лавозимини тарк этди. Унинг ўрнини Дониёр Жунайдуллаев эгаллади.
Октябрда Тошкентда илк бор чек асосидаги ютуқли ўйинлар ўтказилади. Унинг ўтказилиши учун 1 млрд сўм ажратилади.
Мўйноқ туманида ноқонуний ов билан шуғулланишда гумон қилинган беш кишини қўлга олиш вақтида экоинспекторлар машинасига ўқ узилди.
Атом электр станцияси қурилиши учун танланган Тузкондаги майдонча МАГАТЭнинг қурилишни сўроқ остида қолдириши мумкин бўлган 15 та ноқулай омилдан 14 тасидан ҳоли экани аниқланди.
Тошкент ҳокими Ғафур Ғулом боғи реконструкциядан кейин ҳам бепуллигича қолиши, тадбиркорлар фаолиятини давом эттириши ва бирорта ҳам дарахт кесилмаслигини маълум қилди.
Мусулмонлар идорасида безорилик қилганликда гумонланиб қўлга олинган блогерлар Рустам Карим ва Тўлқин Астанов устидан очиқ суд бошланди.
Янги ўқув йилидан техникумлар битирувчилари ўз соҳасига мос бакалавриат таълим йўналишлари бўйича кириш имтиҳонларисиз 2-курсдан ўқишини давом эттириш ҳуқуқига эга бўлади.
Алишер Саъдуллаев Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси лавозимига расман сайланди.
Президент дори воситалари савдоси устидан назоратни кучайтириш тўғрисидаги ҳужжатни имзолади. Савдо-сотиқ жараёнини видеога ёзиб олиш, 2021 йилдан эса рецептларни электрон шаклда бериш мажбурий бўлади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг