Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Ойбек Норинбоев Ўзбекистон Ўқ отиш спорти федерацияси раиси этиб сайланди.
Умра сафарига кетган фуқароларни Саудияда меҳмонхонага жойлаштириш учун пул кераклигини айтиб, алдов йўли билан ундан 61 000 АҚШ долларини олган аёл ушланди.
Россияда 2022 йилда қоғоз кўринишидаги паспортларни бериш тўхтатилади, улар ўрнига электрон паспортлар тақдим этилади.
Қозоғистон Ўзбекистонга электр энергиясини экспорт қилишни бошлади. Июнь бошидан буён ўзбек истеъмолчиларига 145 млн кВт⋅с электр энергияси етказиб берилди.
Президент қарори билан давлат органлари ходимларининг формали кийим-бош кийиб юриши тартибини мақбуллаштирилади.
Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов АҚШ президентининг Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жон Роберт Болтон билан учрашди.
24 июль куни Тошкентда дастлабки IT-парк очилиши муносабати билан матбуот анжумани ўтказилди.
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида фуқаролар фикрини ўрганиш натижасида электрон рақамли имзони мажбурий тартибда қўллашга доир талаб бекор қилинди.
Самара вилоятидаги корхонада ўзбекистонлик ишчилар заҳарланди, 68 киши шифохонага ётқизилди.
Швейцарияда велотрек йўналиши бўйича бўлиб ўтган «UCI Ladies Omnium Zurich-Oerlikon» мусобақасида Ольга Забелинская бронза медалга сазовор бўлди.
«Ўздавкарантин» инспекцияси ходимлари картошка куясига қарши кураш ишларини бошлаб юборди.
2019 йилда етказилган 286,8 миллиард сўмдан зиёд моддий зарарнинг ўрнини қоплаган 1 693 нафар шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланди.
Сайдулла Элмурадов Бош прокуратуранинг Уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бошқармаси бошлиғи в. б. этиб тайинланди.
Олий таълим вазири ва ректорлар Ўзбекистон фуқароларига мурожаат билан чиқиб, коррупцияга қарши курашишга ваъда берди.
Бухоро вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари Дилшод Файзиев вилоят прокурори лавозимига тайинланди.
Nestlé Uzbekistan сув ва сут маҳсулотларини ишлаб чиқариш корхоналарини Франциянинг Lactalis концернига сотмоқда. Компания бошқа маҳсулотларини Ўзбекистон бозорига етказиб беришда давом этади.
Абдулла Арипов ва Аскар Мамин Қозоғистоннинг Манғистау вилояти марказидан Ўзбекистон чегарасигача бўлган автомобиль йўлини очиб берди.
Халқ таълими вазирлиги Наманган вилояти Чуст шаҳрида мактаб ўқитувчиларининг мажбурий меҳнатга жалб қилинганини ўрганмоқда. Ушбу ҳолатга йўл қўйганларга чора кўрилади.
Умрбек Исмоилов Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг ижро этувчи директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси Тошкент ҳокимлигининг ташқи рекламани жойлаштириш учун йиғимлар тўғрисидаги қарори лойиҳасига муносабат билдирди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг