Ҳукумат қарори билан энергия соҳасига Европа инвестиция банки маблағларини жалб қилиш чора-тадбирлари ишлаб чиқилди.
АЭС қуриладиган майдончада геофизик ва сейсмологик ишларни ўз ичига олган муҳандислик тадқиқотларининг иккинчи босқичи бошланди.
ИИВ ЙҲХББ ЙПХ ходимлари учун бодикамералар етказиб берувчиси белгилаб олингани, ҳозирда маълумотларни сақлаш учун ускуналар сотиб олинаётганини маълум қилди.
Йил охирига қадар БААнинг Mubadala компанияси билан Талимаржон иссиқлик электр станциясини хусусийлаштириш бўйича инвестицион битим имзоланиши кутилмоқда.
Дональд Трамп Ким Чен Ин таклифи билан АҚШ президентлари ичида биринчи бўлиб КХДР ҳудудига қадам босди.
Тошкент яқинидаги автомобилларга газ қуйиш шохобчасида содир бўлган ёнғинда бир киши жароҳатланди. Ҳодисага ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг бузилиши сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.
Жиззахда жарроҳлик амалиёти вақтида вафот этган ўсмирнинг акаси амалиётни ўтказган шифокорни ўлдирмоқчи бўлди.
Яқин кунларда қисқа муддатда ҳаво ҳароратининг пасайиши кутилмоқда. Сешанба ва чоршанба кунлари Ўзбекистон орқали Волга бўйидан салқин ва намли ҳаво оқимлари ўтиб, жала ва кучли шамолни олиб келади.
Ўзбекистондан Афғонистонга «ол ва тўла» тамойили бўйича электр энергиясини етказиб беришни кўзда тутувчи шартнома 10 йилга мўлжалланади.
Наманган, Нукус, Хива ва Тошкент шаҳарларида Президент мактабларига кириш имтиҳонларининг саралаш босқичи бўлиб ўтади.
Биргаликда тадбиркорлик қиламиз дея 16000 АҚШ долларини олиб, берган ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган шахс ушланди.
«АРМИЯ — 2019» V форумида Ўзбекистон делегацияси қўшинларни замонавий қурол-аслаҳа ва ҳарбий техника билан қуроллантириш бўйича музокара ўтказмоқда.
Юнусободдаги 257-мактабнинг спорт зали, стадиони, баскетбол, волейбол, бадминтон майдончалари, шахмат ва шашка хоналари туман прокуратураси томонидан замонавий тарзда таъмирланди.
Ўзбекистонга жорий йилнинг олти ойи давомида премиум тоифадаги 600 автомобиль, 20 та электромобиль олиб кирилган.
«Ўзбекнефтгаз» компанияси бошқаруви Қашқадарё вилоятига кўчирилди.
2020 йил 1 январдан бошлаб барча хўжалик юритувчи субъектлар электрон ҳисобварақ-фактураларни тўлдиришлари шарт.
Неаполда бўлиб ўтадиган Бутунжаҳон ёзги универсиадада Ўзбекистондан 42 нафар спортчи талаба қатнашади. Барча мусобақаларда 110 давлатдан 600 дан ортиқ спортчининг иштирок этиши кутилмоқда.
Дониёр Тошхўжаев (Тергов департаменти бошлиғи) ва Дониёр Қодиров (туризм ва транспорт объектларида хавфсизлик бўйича) ички ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланди.
Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов энергетика ва соғлиқни сақлаш вазирлари номига ҳақоратли сўзларни ишлатди. Вилоят маъмурияти ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги вазиятга изоҳ берди.
Азиз Тошпўлатов Ўзбекистон ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг