Янгийўл шаҳрида «Макро» савдо мажмуасида содир бўлган ёнғин натижасида мажмуанинг 1-қаватидаги 30 кв. метр майдонда савдо растаси ва 3 дона музлатгич ёниб зарарланган.
Кармана туманида мактабга ишга киритиб қўйиш эвазига 500 доллар пора сўраган икки аёлга нисбатан ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.
Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетида Италия университети билан ҳамкорликда докторантлар тайёрланиши бўйича келишувга эришилди.
Канн фестивали доирасидаги Marché du Film кинобозорида Ўзбекистон миллий павильонининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.
ХТВ томонидан Данғара туманида концерт дастурига халқ таълими муассасалари педагогларига 10000 сўмдан мажбурий чипта сотилганлиги юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди.
Шавкат Мирзиёев «Мустақилликнинг 27 йиллиги» маҳалласидаги «Ферузбек текс» МЧЖ, «Келажак болажонлари» МТМ ва маданият маркази фаолияти билан танишди.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси «Ўзбекистон темир йўллари» билан биргаликда йўловчиларга кўрсатиладиган қўшимча хизматлар рўйхатини тасдиқлади.
Шавкат Мирзиёев Қўрғонтепа туманидаги «Khantex Group» МЧЖ томонидан ташкил этилган пахта-тўқимачилик кластери фаолияти билан танишди.
Тошкентдаги таълим ярмаркасига Туркиянинг 30 та университети вакиллари ташриф буюради. Ярмаркадан ташқари, Туркия ОТМларига кириш имтиҳони бўлиб ўтади.
МОҚнинг янги раҳбари Рустам Шоабдураҳмонов олимпия ўйинлари оиласига кирган барча спорт федерация ва ассоциациялар мутасаддилари билан учрашув ташкил қилди.
Шавкат Мирзиёев Хонобод сиҳатгоҳида яратилган шароитларни кўздан кечирди.
Самарқанд шаҳрида «Мидибус» русумли автобуснинг «Спарк» билан тўқнашуви натижасида уч киши шифохонага ётқизилди.
Президент Шавкат Мирзиёев Хонобод шаҳридаги «Xon tex city» масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишди.
Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари бўйича умумий вазият янада яхшиланиши керак, дейилади ЕИнинг йиллик ҳисоботида.
Франциянинг Vinci қурилиш компанияси Тошкентда кўприклар ва меҳмонхоналар қурилишида иштирок этиш мақсадида эканини маълум қилди.
Standard & Poor’s агентлиги Тошкент вилоятига барқарор прогнозли «ВВ-» кредит рейтингини берди.
Мустақил Ўзбекистоннинг биринчи алоқа вазири, бош вазирнинг транспорт ва алоқа бўйича собиқ ўринбосари Комилжон Раҳимов ҳаётдан кўз юмди.
Қўшработ туманида жойлашган фермер хўжалиги ер майдонидан «Дамас» ичида фермер хўжалиги ишчиси, унинг рафиқаси ва икки ўғлининг мурдаси топилди.
АҚШ Савдо вазирлиги Хитойнинг Huawei компаниясини қора рўйхатга киритди. Дональд Трамп эса Америка ахборот-коммуникация инфратузилмаларида фавқулодда ҳолат эълон қилди.
Ҳар йили деменция касаллигига чалинган сони 10 млн нафарга ортмоқда. ЖССТ касалликнинг олдини олиш учун зарарли одатлардан воз кечиш ва спорт билан шуғулланишни тавсия этмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг