Шавкат Мирзиёев 24−27 апрель кунлари «Бир макон, бир йўл» иккинчи халқаро форуми тадбирларида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Хитойда бўлади.
Қарши муҳандислик иқтисодиёт институтининг иқтисодиёт факультети декани икки талабадан 400 доллар пора олаётганда ушланди.
«American soybean corporation» компанияси Жиззахда ҳозирда яроқсиз ва фойдаланилмаётган ерларда соя экишни режалаштирмоқда.
Фарғона вилоят прокуратураси ўтказган сайёр қабулда 186 нафар вояга етмаганнинг ҳуқуқи ҳимоя қилинишига эришилди ва 23 нафар ёш оила яраштирилди.
Қизилтепада метан газ қўйиш шахобчасида автомашинага ўрнатилган газ балони босим натижасида тўсатдан чақнаши натижасида 2 қисмга бўлиниб кетди.
Ўзбекистон тарихида илк маротаба 25−27 апрель кунлари халқаро юридик форум бўлиб ўтади.
Франциянинг Рюэй-Мальмезон шаҳрида «Ўзбек боғи» очилди. Унга Бухородан келтирилган дарахтлар ўтқазилиб, Ибн Сино ҳайкали ўрнатилди.
Биринчи чоракда Ўзбекистон аҳолисининг умумий даромади 8,6 фоизга ўсиб, 64,9 трлн сўмни ташкил этди. Аҳоли жон бошига реал даромадлар 1,7 млн сўмга етди.
Йил бошидан буён Ўзбекистон аҳолиси 120 мингдан зиёдроққа кўпайиб, 33 миллион 375 минг 800 кишини ташкил этди.
Прокуратура органлари томонидан 2019 йил 3 ойи давомида тергов қилинган жиноят ишлари бўйича 330,8 млрд сўм зарар аниқланди.
Шри-Ланкадаги саккизта портлаш натижасида вафот этганлар сони 290 кишига етди, 500 киши жароҳатланди. Ҳодисаларда алоқадорликда гумонланиб 24 киши қўлга олинди.
Тошкентда ўтказилган бадиий гимнастика бўйича жаҳон кубогининг учинчи босқичида ўзбекистонлик гимнастикачилар кумуш медални қўлга киритди.
20 апрель куни Қозоғистонда йўловчи автобуси иштирокидаги аварияда ҳалок бўлган уч ўзбекистонликнинг жасадлари Ватанга олиб келинди.
Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари биринчи марта Халқаро армия ўйинлари доирасида ўтказиладиган «Танк биатлони"да иштирок этади.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузурида «Study in Uzbekistan» («Ўзбекистонда таҳсил ол») PR-маркази ташкил этилади.
Сергелида уйларнинг нархлари масаласини ўрганиш, уларни имкон қадар арзонлаштириш бўйича таклиф ишлаб чиқиш бўйича комиссия тузилди.
Ўзбекистон Бош прокуратураси собиқ бош прокурор Рашитжон Қодиров иши бўйича ҳибсга олинган Улуғбек Суннатов ва Улуғбек Ҳуррамовга нисбатан қийноқлар ҳақидаги хабарларни рад этди.
Қозоғистоннинг Жамбил вилоятидаги ЙТҲда жабрланган тўққиз ўзбек фуқароси Ўзбекистон ФВВ махсус бортида Ўзбекистонга олиб келинди. Бир фуқаро Тараздаги шифохонада қолмоқда.
Шри-Ланкада меҳмонхоналар ва католик черковларидаги портлашларда энг камида 137 киши ҳалок бўлди, 300 дан ортиқ киши жароҳатланди.
Шавкат Мирзиёев топшириғи билан Қозоғистондаги ЙТҲ сабабларини ўрганиш ҳамда ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганларга ёрдам кўрсатиш учун ҳукумат комиссияси тузилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг