Ўзбекистон ва Беларусь пойтахтларнинг савдо-иқтисодий ва илмий-техник ҳамкорлиги тўғрисидаги келишувни имзолади. Тошкент ва Минск биродарлашган шаҳарлар мақомига эга бўлиши мумкин.
Тошкентда очилган биринчи инклюзив мактабгача таълим муассасасида умумтаълим гуруҳлари ҳамда руҳий ривожланишда ортда қолган болалар учун гуруҳлар ташкил этилади.
Ҳукумат қарори билан ДСП ишлаб чиқарувчилар олиб кириладиган хом ашё ва асбоб-ускуналар учун божхона тўловларидан озод этилиши белгиланди.
Сув таъминоти ва канализация хизматлари учун тартибга солинадиган нархларни шакллантириш, декларация қилиш ва белгилаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Зомин туманида 136 миллион 700 минг евролик цемент заводи, 12 миллион долларлик темир-бетон маҳсулотлари тайёрланадиган завод қурилмоқда.
Иқтисодий судлар биринчи чоракда тадбиркорларни ҳуқуқий ҳимоя қилишга оид 7405 та ишни кўриб чиқиб, улар фойдасига 247,6 млрд сўм ундириб берди.
Ўзбекистон ДСҚда Халқаро валюта жамғармасидан доимий маслаҳатчи тайинланди. Солиқ хизматида коррупцияга барҳам бериш унинг асосий вазифаларидан.
«Бинокор» устидан ғалаба қозонган «Семурғ» жамоаси хоккей бўйича биринчи Ўзбекистон чемпионига айланди.
ТАТУ вакили Microsoft, Cisco, Oracle ва бошқа компанияларнинг сертификатини олиш учун сертификатлаш маркази билан ҳам ҳамкорлик шартномасини тузди.
Ўзбекистонда велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича Осиё чемпионати ва Осиё велоспорт конфедерациясининг навбатдаги конгресси ташкил этилади.
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда амалий ташриф билан бўлиб турган Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Алан Дунканни қабул қилди.
Булунғур туманида яшовчи И.К. акаси С.К.ни синтетик ип билан бўғиб ўлдирган ва жиноятни яшириш мақсадида дарахтга осиб қўйган.
Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Корея Республикаси президенти Мун Чжэ Ин давлат ташрифи билан Ўзбекистон да бўлади.
Шайхонтоҳур тумани Давлат солиқ инспекцияси мансабдор шахслари ўз мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиши юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
15−17 май кунлари «Ўзбекистон нефть ва гази 2019» 23-халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади.
Тошкент халқаро аэропортида жанговар ўқнинг ноқонуний олиб ўтилиши ҳолатига чек қўйилди.
Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоева депутатликка сайловларда номзодларнинг 50 фоизи хотин-қизлардан иборат бўлишини айтди.
Самарқандда Марказий Осиёда биринчи Франция фахрий консулхонаси очилди.
2019 йил 16 июлдан бошлаб Тошкент — Тбилиси — Тошкент йўналишида мунтазам йўловчи қатновлари амалга оширила бошлайди.
Ўзбекистонлик аралаш қоидалар жангчиси Маҳмуд Муродов Чехиянинг XFN промоушени билан келишувни бекор қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг