Қорақалпоғистоннинг Қонликўл туманида 24 ёшли йигит қабристонда бошқага турмушга чиққан севгилиси ва ўзини пичоқлади. Қиз вафот этди, ўзи жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Хоразм вилояти Шовот туманида фуқароларнинг уй ҳайвонларига ҳужум қилган ёввойи итларнинг бири қопқонга тушди, қолганларини овлаш чоралари кўрилмоқда.
Ўзбекистон бош прокурори қабулга шикоят кўтариб келган фуқароларнинг 90 фоизи суддан норози эканини маълум қилди.
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Комил Алламжонов ноширлик коллежи кутубхонасига китоблар жамланмасини совға қилди.
«Ғишткўприк» чегара божхона пости ходимлари уч фуқаронинг умумий ҳисобда 190 миллион сўмлик заргарлик буюмларини тўхтатиб қолишди.
Ўзбекистон тарихидаги ягона қишки Олимпия ўйинлари чемпиони фристайлчи Лина Черязова 51 ёшда вафот этди.
Ҳукумат қарори билан «Маданият ва санъат фидокори» кўкрак нишони тўғрисида низом тасдиқланди.
Тошкент туманида яшаб келаётган 25 ёшли Ш. О. ўзининг 3 ойлик ўғлини Ўртачирчиқ туманида 8 000 АҚШ долларига сотаётган вақтида қўлга олинди.
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Сурхондарё вилоятидаги мактабга ўз шахсий кутубхонасидан 82 та китоб совға қилди. Аввалроқ президент раҳбариятга ўз китобларидан мактабларга совға қилишни таклиф этган эди.
«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонун президент томонидан имзоланди.
Мансур Саттаров Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари — Тергов бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Абу-Даби шаҳридаги «Қаср ал-Ватан» саройида Ўзбекистон Республикаси президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.
Тошкент халқаро аэропортига учиб келган фуқаро 34 дона рангсиз пакетчаларга қадоқланган ҳолда шоколад қутисига солинган опий борлиги маълум бўлган.
Огаҳий таваллудининг 210 йиллигини нишонлаш ҳамда Хива шаҳрида Огаҳий ижод мактабини ташкил этиш тўғрисида ҳукумат қарори қабул қилинди.
Шри-Ланкада шахмат бўйича 8 ёшдан 18 ёшгача бўлган ўғил-қизлар ўртасида Осиё чемпионатида ўзбекистонлик ёшлар ҳам иштирок этишади.
Ўзбекистон илмий журналлари учун Йель ва Стэнфорд университетлари фойдаланиб келаётган электрон платформа жорий этилади.
Президент қарори билан Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида 5 та муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ташкил этилади.
Шавкат Мирзиёев Абу-Даби шаҳрида Бирлашган Араб Амирликлари бош вазири ўринбосари, ички ишлар вазири Шайх Сайф бин Зоид Ол Наҳаённи қабул қилди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси «China cup-2019"да Хитойга қарши майдонга тушиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва 3-ўрин соҳибига айланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг