«Chuqursoy» маҳсулотларни сертифкатлаштириш идораси томонидан ўтказилган синов жараёнида қадоқланган яшил нўхот маҳсулоти яроқсиз деб топилди.
Ҳукумат қарори билан Аудиторлик фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Ўзбекистонлик профессионал боксчи Баҳодир Жалолов америкалик Уилли Харвейга қарши рингга чиқади.
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларини кўздан кечирди.
Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисидаги президент қарори билан Ўзбекистон Сочида имзоланган баённомага қўшилди.
Соф олтин-валюта захиралари февраль ойида 804 млн долларга ошиб, 27,4 млрд долларга етди.
Икки томонлама ўтказилган музокаралар натижасида Қозоғистонга Ўзбекистондан анор олиб кириш учун ўрнатилган вақтинча тақиқ олиб ташланадиган бўлди.
Тошкентдаги айрим кўчаларда йўл ётиқ чизиқлари чизилиши муносабати билан баъзи кўчаларнинг йўл қатнов қисмида ҳаракат қисман чекланади.
Ўзбекистон ҳукумати БАА Энергетика ва саноат вазирлиги ҳамда Mubadala Utilities компаниясининг бир қатор ИЭСларни хусусийлаштириш бўйича лойиҳаларини қўллаб-қувватлайди, деди бош вазир ўринбосари Элёр Ғаниев.
«Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Қонунга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар Президент томонидан имзоланди.
АҚШ Адлия вазирлиги Америка ОТМларига киришдаги порахўрликларни фош қилди. Ота-оналар, жумладан бир қанча машҳур актёрлар болаларининг ўқишга киришлари учун воситачиларга 15−75 минг доллар тўлаган.
Сенатор Мираброр Усмонов астма сабабли комага тушди ва шифохонага ётқизилди.
Самарқанд шаҳридаги Ибн Сино кўчасида пиёдалар томонидан бошқариладиган замонавий светофор ўрнатилди.
Ўзбекистонга Хитой Халқ Республикасининг «Zhengzhou Yutong Bus Co. Ltd.» компаниясидан 100 та замонавий автобус олиб келинди.
Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов сентябрь ойида октагонга қайтади.
Самарқанд вилоятида 23 кг 450 граммдан ортиқ опий ва 2 кг 400 граммдан зиёд героин гиёҳванд моддаси олинди.
Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси ташкил этилмоқда.
20 минг АҚШ долларидан ортиқ суммадаги маҳсулотлар экспорт контракти асосида экспорт қилиниши чеклови бекор қилинди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан аҳоли ўртасида менингит касаллиги кенг тарқалганлиги ҳақида хабарлар юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди.
АҚШда ўтказилаётган оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг 6-кунида ўзбекистонлик спортчилар 5 та медални қўлга киритди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг