Шавкат Мирзиёев Иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Россия ҳукуматлараро комиссияси ҳамраиси, Россия иқтисодий ривожланиш вазири Максим Орешкинни қабул қилди.
1 майдан аёллар меҳнатини муайян соҳа ёки касбларда қўллаш бўйича тақиқлар бекор қилинади.
Аёлларнинг тадбиркорлик ташаббусларини янада қўллаб-қувватлаш учун бизнес-инкубатор шаклидаги «Хотин-қизлар тадбиркорлик марказлари» ташкил этилади.
Евгений Коржиков «Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари этиб тасдиқланди.
Тошкент ҳокимияти вакиллари шаҳар кўчаларида аёлларни қутлаб, уларга гуллар ҳадя этмоқда.
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директорининг ўринбосарлари тасдиқланди. Уларнинг мақоми Ўзбекистон президенти маслаҳатчисининг ўринбосарига тенглаштирилган.
Россиянинг МТС алоқа оператори Ўзбекистондаги коррупция иши бўйича АҚШ ҳукумати билан тинчлик келишувини тузиб, 850 млн доллар жарима тўлайди.
Uzcard қисқа муддатли узилишларга байрам олдидан транзакциялар сони ошганини сабаб қилиб келтирди.
Ўзбекистон Транспорт вазирлигида Люксембург делегацияси билан авиқатнов тўғрисида протокол имзоланди.
Президентнинг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши муносабати билан бир қатор молиявий санкциялар бекор қилинди.
«Тадбиркорлар ва аҳолида пайдо бўлаётган валюта бозоридаги муаммоларни бартараф этиш бўйича чоралар» жорий йилда қабул қилинади, дея маълум қилди МБ раиси Мамаризо Нурмуродов.
Ихтиёрий экологик маркировкасиз ишлаб чиқаришда атроф-муҳитга энг кам зарарли таъсир кўрсатадиган маҳсулотлар қадоқларида «органик», «эко», «био» каби сўзларни қўллаш тақиқланади.
Ҳайвонларга шафқатсиз муомалада бўлганлик учун жазо чораларини кучайтириш тўғрисидаги қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасида биринчи ўқишда қабул қилинди.
Акрам Халилов Ҳадича Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази директори лавозимига тайинланди.
Қозоғистонда бир ҳафта ичида 440 та қизамиққа чалиниш ҳолати қайд этилди. Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарор, дея маълум қилди соғлиқни сақлаш вазири.
Ўзбекистонда ҳужжатлари тўғридан-тўғри нострификация қилинадиган нуфузли хорижий олий таълим муассасалари рўйхати қўшма қарор билан тасдиқланди.
ИИВ тузилмасида Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси ташкил этилди. Пойтахт, Тошкент ва Сурхондарё вилоятларида хавфсиз туризм концепцияси босқичма-босқич жорий этилади.
«Ўзбекэнерго» АЖ Ўзбекистонда электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этмоқда.
«Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида"ги қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.
Давлат тест маркази раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг