Осиё кубоги гуруҳ босқичининг 3-туридан ўрин олган Эрон — Ироқ ўйинини Равшан Эрматов бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради.
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ Россиянинг «Метровагонмаш» АЖ билан ерости метроси учун бешта состав харид қилиш тўғрисидаги меморандумга эришди.
Паспортлар ўрнига ID-карталарни жорий этиш 2021 йилга қолдирилди. Уларни Тошкентда ноябрдан жорий этиш режалаштирилган эди.
Олот тумани ҳокими ўзи калтаклаган фермердан кечирим сўради. Бухоро вилояти ҳокими томонларни яраштириб қўйди.
ССВ Германиянинг OPASCA German Oncology Solutions GmbH ташкилоти билан 50 миллион евро қийматидаги клиника қуришга келишиб олди.
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида совриндор бўлган спортчилар ҳамда уларнинг мураббийларини тақдирлашга бағишланган тадбир ўтказилди.
«Баркамол авлод» марказида болаларга робот ва дастурларни ишлаб чиқишни ўрганиш имконини берувчи RoboCraft курсларининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Маҳмуд Истамов ва Худоёр Мелиев президент қарорига биноан Адлия вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.
Жакартада ўтказилган велоспортнинг трек йўналиши бўйича Осиё чемпионатида 7 та медални қўлга киритган ўзбекистонлик спортчилар Тошкент аэропортида кутиб олинди.
Қамчиқ довонида қор кўчкиси хавфи борлиги сабабли автомобиль қатнови вақтинчалик тўхтатилди.
Пойтахтнинг магистрал каналларига туташ ҳудудларда «Book cafе» ва «Open air» кинотеатрлари ташкил этиладиган бўлди.
Президент матбуот хизмати ташрифлари саналарини маълум қилди — Шавкат Мирзиёев 17−18 январда Ҳиндистонга, 20−22 январда Германияга боради.
Ўзбекистонга олиб кирилган ва мамлакатда ишлаб чиқарилган мобил ускуналарни рўйхатга олиш тўғрисидаги низом лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.
Ички ишлар тизимида хизмат қилган 174 нафар ходим жиноятга қўл ургани учун жавобгарликка тортилди.
Зарафшон миллий табиат боғида сайёҳлар давомий ва қисқа муддатли дам олиши мумкин бўлган курорт ҳудуд ташкил этилади.
Тошкентдаги немис тилини чуқурлаштирган ҳолда ўқитиш бўйича 60-сонли ихтисослашган мактабга немис шоири ва мутафаккири Иоганн Вольфганг фон Гёте номи берилди.
Ҳафта ўртаси илиқ ва қуруқ бўлади, бироқ дам олиш кунлари ёмғир ёғиши, айрим жойларда қорга айланиши мумкин.
Ўзбекистонда тўрт ой ўтиб яна Facebook, YouTube ва VK очилишни бошлади. Бунга қадар бир неча соат интернетга уланишда муаммолар бўлди.
Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов ЎзА мухбири билан суҳбатда жиноятлар сони камайганини билдирди.
«Жабрланувчиларни, гувоҳларни ва жиноят процессининг бошқа иштирокчиларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонун президент томонидан имзоланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг