Қораўзак туманига ҳоким тайинланди
8 август 2024, 09:45

Қораўзак туманига ҳоким тайинланди

Анвар Баймуратов Қорақалпоғистоннинг Қораўзак туманига ҳоким этиб тайинланди. Бунгача у айни шу ҳудуд ҳокимига ўринбосар эди.

Боксчи Баҳодир Жалолов Олимпиада финалига чиқди
8 август 2024, 01:45

Боксчи Баҳодир Жалолов Олимпиада финалига чиқди

Ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов германиялик рақибини ишончли тарзда мағлубиятга учратиб, Париж Олимпиадаси финалига йўл олди. У Олимпиада ўйинларида «олтин» учун жанг қиладиган тўртинчи ўзбекистонлик боксчи бўлмоқда.

Украина ва Россиянинг Курск вилояти чегарасида жанглар бўлмоқда. Нималар маълум?
8 август 2024, 01:17

Украина ва Россиянинг Курск вилояти чегарасида жанглар бўлмоқда. Нималар маълум?

Украина қўшинлари 6 август куни эрталаб Россиянинг Курск вилоятига кирди ва, эҳтимол, 10 километр олдинга силжиди. Россия Мудофаа вазирлиги юриш тўхтатилганини маълум қилди. Владимир Зеленский эса «Россияга қанчалик кўп босим ўтказилса, тинчлик шунчалик яқин бўлишини» айтди.

Париж-2024: Ўзбекистонлик юнон-рум курашчилари Олимпиадани медалларсиз якунлади
8 август 2024, 00:20

Париж-2024: Ўзбекистонлик юнон-рум курашчилари Олимпиадани медалларсиз якунлади

Ўзбекистонлик юнон-рум курашчилари Париж Олимпиадасини медалсиз якунлади. 40 ёшли Рустам Ассакалов (-97 кг) бронза учун жангда елкасидан жароҳат олиб, баҳсни муддатидан аввал тўхтатди. Арам Варданян (-77 кг) ҳам 3-ўрин учун беллашувда мағлуб бўлди. Ислом Баҳромов (-60 кг) эса ¼ финалгача етиб борди.

Тошкент аэропортида учиб кетаётганлар учун кутиш ҳудуди кенгайтирилди
8 август 2024, 00:12

Тошкент аэропортида учиб кетаётганлар учун кутиш ҳудуди кенгайтирилди

Тошкент халқаро аэропорти учиш залининг «стерил» ҳудуди 2000 квадрат метрга кенгайтирилди. Бу умумий зални B5-B6-B7 чиқиш йўлаклари билан улаш имконини беради. Ушбу ҳудудда Hardee’s, Pizza Hut, La Croissanterie ва Pinkberry брендлари мавжуд фудкорт очилади.

Тошкентда бир кунда 2 та катта ЙТҲ содир бўлди
7 август 2024, 23:38

Тошкентда бир кунда 2 та катта ЙТҲ содир бўлди

Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманида 7 та автомобиль, Чилонзор туманида эса 5 та автомобиль иштирокида ЙТҲлар содир бўлди. Расмийлар тўқнашувларда жароҳат олганлар йўқлигини айтмоқда.

Каратэ бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 30 та медаль билан иккинчи ўринни олди
7 август 2024, 21:38

Каратэ бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 30 та медаль билан иккинчи ўринни олди

3−4 август кунлари Токиода каратэ бўйича учинчи очиқ жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Ўзбекистон терма жамоаси 30 та медаль жамғариб, иккинчи ўринни эгаллади.

Тошкентдаги ёнғинда дарахтлар «жиддий» зарарланди — ҳокимлик
7 август 2024, 21:30

Тошкентдаги ёнғинда дарахтлар «жиддий» зарарланди — ҳокимлик

Мирзо Улуғбек туманидаги 100 кв. метр очиқ майдонда қуриган ўтлар сабаб ёнғин юзага келди. Оқибатда ҳудудда мавжуд дарахтлар жиддий зарарланди. Тергов бошланди, зарар миқдори аниқланмоқда, деб ёзди туман ҳокимлиги.

Тошкент вилоятида ҳаракатдаги ИИБ машинасидан сакраган фуқаро вафот этди
7 август 2024, 20:25

Тошкент вилоятида ҳаракатдаги ИИБ машинасидан сакраган фуқаро вафот этди

Тошкент вилояти Оққўрғон туманида кечаси жамоат тартибини бузгани учун ИИБ ходимлари томонидан ҳушёрхонага олиб кетилаётган фуқаро қочиш мақсадида ўзини машинадан ташлади. У жарроҳлик амалиётига қарамай вафот этди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди, ходимларга текширув тайинланди.

Шавкат Мирзиёев Остонага етиб борди. Уни Қозоғистон президенти кутиб олди
7 август 2024, 19:32

Шавкат Мирзиёев Остонага етиб борди. Уни Қозоғистон президенти кутиб олди

Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Қозоғистон пойтахти Остонага етиб борди. Уни аэропортда президент Қосим-Жомарт Тоқаев кутиб олди. Раҳбарлар 8 август куни Олий давлатлараро кенгаш мажлисини ўтказади.

Ўзбекистонда ГЭФ Кичик грантлар дастурининг янги босқичи бошланмоқда. БМТТД «Яшил макон» лойиҳасини қўллаб-қувватлашда давом этади
7 август 2024, 18:55

Ўзбекистонда ГЭФ Кичик грантлар дастурининг янги босқичи бошланмоқда. БМТТД «Яшил макон» лойиҳасини қўллаб-қувватлашда давом этади

Экология вазири Азиз Абдуҳакимов ва БМТТД ваколатхонаси раҳбари Акико Фужии 2025 йилда ГЭФ Кичик грантлар дастурининг янги босқичини бошлаш ва «Яшил макон» лойиҳасини қўллаб-қувватлашни давом эттириш бўйича иккита келишув имзолади. Оролбўйига 2 млрд сўмлик техник жиҳозлар олиб келинди.

Июль ойи ҳарорат бўйича олдинги йиллардагидан қулайроқ бўлди — Ўзгидромет
7 август 2024, 17:47

Июль ойи ҳарорат бўйича олдинги йиллардагидан қулайроқ бўлди — Ўзгидромет

Ўтган июль ойида Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ҳаво ҳарорати ўзининг рекорд кўрсаткичларидан анча узоқ бўлди, дея хабар берди Ўзгидромет. Ой охирида максимал ҳарорат +41, жанубда +46 даражага етди.

Яҳё Синвар ҲАМАС сиёсий бюросининг янги раҳбари бўлди
7 август 2024, 17:12

Яҳё Синвар ҲАМАС сиёсий бюросининг янги раҳбари бўлди

Июль ойи охирида Теҳронда ўлдирилган Исмоил Ҳаниянинг ўрнига Яҳё Синвар ҲАМАС сиёсий бюросининг янги раҳбари бўлади. Исроил ҳукумати уни ҲАМАСнинг 7 октябрдаги ҳужумларига бошчилик қилганлардан деб билади.

Click «Ўзинг зўрсан-да» манифестини тақдим этди
7 август 2024, 17:00

Click «Ўзинг зўрсан-да» манифестини тақдим этди

Click вакиллари компания ва унинг ходимларини ўз ечимларини яратишга илҳомлантирадиган нарсалар билан ўртоқлашди.

Парижда қирғизистонлик боксчига секундантлик қилган ўзбекистонлик «Чингиз Айтматов» медали билан тақдирланди
7 август 2024, 16:54 1

Парижда қирғизистонлик боксчига секундантлик қилган ўзбекистонлик «Чингиз Айтматов» медали билан тақдирланди

Париждаги Олимпия ўйинларида қирғизистонлик боксчига секундантлик қилган ўзбекистонлик мураббий тақдирланди. Акмал Ҳасановга бу иши учун қўшни мамлакатнинг халқаро жамоат бирлашмаси томонидан «Чингиз Айтматов» медали берилди.

Уй қамоғидаги айрим шахслар электрон браслет орқали назорат қилинади
7 август 2024, 16:36

Уй қамоғидаги айрим шахслар электрон браслет орқали назорат қилинади

Ўзбекистонда озодликни чеклаш тарзидаги жазони ўташ даврида жамоат тартибини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарликка тортилган пробация назоратидаги шахсга нисбатан электрон браслет қўлланилади.

Ўзбекистонлик икки курашчи бронза медаллари учун беллашади (видео)
7 август 2024, 16:35

Ўзбекистонлик икки курашчи бронза медаллари учун беллашади (видео)

Ўзбекистонлик юнон-рум курашчилари Арам Варданян ва Рустам Ассакалов ўтиш баҳсларида рақибларини мағлубиятга учратиб, бронза медаллари учун курашиш имкониятини қўлга киритди (видео, фото).

Тўртта туманга янги ҳокимлар тайинланди
7 август 2024, 14:28

Тўртта туманга янги ҳокимлар тайинланди

Мазкур 4 та туманга янги ҳокимлар тайинланди: Тахиатош — Камилжан Айтбаев, Мингбулоқ — Ахрор Мансуров, Фурқат — Элёрбек Асронкулов, Тошкент тумани — Сардорбек Эргашев.

Хон исмли Турон йўлбарси Ўзбекистонда ўтадиган футзал бўйича ЖЧ тимсоли бўлди
7 август 2024, 14:23

Хон исмли Турон йўлбарси Ўзбекистонда ўтадиган футзал бўйича ЖЧ тимсоли бўлди

ФИФА Хон исмли Турон йўлбарси Ўзбекистон мезбонлик қиладиган футзал бўйича Жаҳон чемпионати расмий тимсоли бўлганини эълон қилди.

90 минг доллар пора билан ушланган Когон тумани прокурори 15 йилга қамалди
7 август 2024, 12:42

90 минг доллар пора билан ушланган Когон тумани прокурори 15 йилга қамалди

Когон тумани прокурори Баҳодир Ғуломов 200 минг доллар пора талаб қилиб, 90 минг доллар олаётганида қўлга тушганди. Суд ҳукми билан унга 15 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Шунингдек, унинг шериклари ҳам узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилинди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг