Ҳукумат қарорига мувофиқ Равшан Шавкатович Изамов Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатасининг раиси этиб тайинланди.
Нозимжон Мўминов ЎзМТРКнинг «Yoshlar» телерадиоканалига вақтинча директор вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов ўтказган мажлисда Юнусобод тумани ҳокимининг қарори бекор қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўсимликлар клиникалари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори имзоланди.
Нукус давлат педагогика институти 2019 йил учун журналистика ихтисослиги бўйича таянч докторантура (PhD)га ўқишга қабул қилишни эълон қилди.
Сайхунобод туман ДСЭНМ бош шифокори департамент ходимига 200 доллар бермоқчи бўлганидан қўлга олинди.
Дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби ва уларнинг айланишини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги президент қарори қабул қилинди.
«Реал» ва Хорватия терма жамоаси яримҳимоячиси Лука Модрич ФИФАнинг The Best-2018 танловида йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги миссиясини якунлаётган АҚШ элчиси Памела Спратленни «Дўстлик» ордени билан тақдирлади.
Адлия вазирлиги Ўзбекистондаги ОТМларнинг биринчи рейтингини аниқлашда камчиликларга йўл қўйилганини маълум қилди.
Президент Шавкат Мирзиёев Туркия Буюк миллат мажлиси раисини қабул қилди.
Ўзбекистон ва Куба иқтисодий алоқаларни ривожлантириш ва туризм, маданий-гуманитар алмашинувларни кенгайтиришга тайёр.
1 октябрь куни Тошкентда 100 та зотдор от иштирокида отлиқлар паради бўлиб ўтади.
Москва пўлат ва қотишмалар институнинг Олмалиқдаги филиали биринчи талабаларни қабул қилди.
Тожикистоннинг Сўғд вилоятида тоғли ҳудудларда шартли террористларни йўқ қилиш бўйича ўзбек-тожик машғулотлари якунига етди.
Тошкентнинг Мустақиллик, Мирзо Улуғбек, Дўрмон йўли ва Темур Малик кўчаларида 24 сентябрдан бошлаб ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилган ўзгартиришлар Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.
Республика бўйича 651 нафар нотариусдан 28 нафарининг иш фаолияти «аъло», 268 нафариники «яхши», 278 нафариники «қониқарли» ва 77 нафариники эса «қониқарсиз» деб баҳоланди.
Осиё футбол конфедерациясининг навбатдаги йиғилиши Тошкентдаги «International» меҳмонхонасида бўлиб ўтади.
АҚШнинг Техас штатида 10 йилга яқин вақт истиқомат қилган, физика-математика фанлари номзоди, доцент Лазиз Сарибаев Қорақалпоқ давлат университетида дарс бермоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг