Тошкентдаги Амир Темур кўчасининг бир қисми бугун реконструкция муносабати билан ёпилади.
Жорий йилнинг биринчи ярми мобайнида иқтисодий судлар томонидан 262 095 та иш кўриб чиқилиб, ҳал этилди.
«Камаз» русумли юк автомашинасида «Чимён» МФЙда жойлашган арчазор тоғидан пастга тушаётган ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши нажасида сойга қулаб, вафот этди.
Самарқанд вилояти ҳокими в.б. Эркинжон Турдимов 64-сонли мактаб-интернати, 1 ва 10-сон меҳрибонлик уйлари ҳамда «Саховат» интернат-уйини кўздан кечирди.
Бож ундирилмайдиган куръерлик жўнатмалари қиймати ҳар чорак учун 1000 доллар этиб белгиланди.
Самарқанддаги 64-сонли ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг собиқ директори Шуҳрат Садиновга нисбатан «қамоққа олиш» эҳтиёт чораси қўлланилди.
2018−2019 йилларда Сурхондарё вилоятининг Қизириқ туманини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.
Давлат хизматларини кўрсатиш тартибини бузгани учун Шайхонтоҳур туман ҳокимлиги масъул ходими маъмурий жаримага тортилди.
CEO Survey ўрганишлари Ўзбекистонда компаниялар раҳбарларининг қарийб учдан икки қисми бозорда рақобатнинг ўсишини ўз бизнесининг барқарорлигига асосий хавф деб билишини кўрсатди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан порахўрликка қарши курашиш борасида 445 та жиноят аниқланди.
Енгил автомобиллар ва мототранспорт воситаларини ижарага берувчилар ўттиз кунгача бўлган шартномаларни оддий ёзма шаклда тузишлари мумкин.
Самарқанддаги Хишрав шаҳарчасида жойлашган 95 гектарли чиқиндихонада юзлаб чўчқалар боқилмоқда, аҳолининг санитар-эпидемиологик хавфсизлиги таъминланмаяпти.
Тошкент, Нукус шаҳарлари ва вилоятлар марказларидаги 3500 та автобусга электрон тўлов ва GPS тизимлари ўрнатилади.
Эндиликда йўл ҳаракати қоидаси бузилганда ЙПХ инспектори электрон баённома тузади ва унинг жаримасини электрон тизим орқали тўлаш мумкин бўлади.
Шавкат Мирзиёев инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилишидаги қониқарсиз ҳолатни танқид қилди.
Юридик коллеж битирувчиларини Тошкент давлат юридик университети бакалавриатига имтиҳонсиз қабул қилиш тўғрисидаги низом тасдиқланди.
4270 та оғир ва ўта оғир жиноятлар — 227 та қотиллик, 74 та босқинчилик, 172 та талончилик, 2.988 та ўғрилик фош этилди.
Июнда Ўзбекистон чегарачилари давлат чегараларини бузган 70 кишини қўлга олди.
Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Франция Ҳукуматлараро комиссияси еттинчи йиғилишини ўтказди.
11.259 гектар асоссиз ажратилган ёки ноқонуний фойдаланиб келинаётган ер майдонлари захирага қайтарилди, 22.055 та оилага манзилли ёрдам кўрсатилиб, моддий аҳволи яхшиланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг