Депутатлар ҳар икки йилда юридик шахслар ҳайдовчилари малакасини ошириш тўғрисидаги қарор бўйича Вазирлар Маҳкамасига сўров юборди.
Тошкент вилоятининг йирик трассаларида фоторадарлар ишга туширилади. М39 йўлининг Сирдарёга кетиш қисмида синов тариқасида қайд этиш ускунаси ишга тушди.
Адлия вазирлиги давлат божи ва бошқа нотариус хизматлари учун онлайн тўловни жорий этди.
Ўзбекистон футзалчилари Осиё чемпионати гуруҳ босқичини Жанубий Кореяни мағлубиятга учратиш билан бошлади.
2017 йилда Тошкент метрополитени фойда билан чиқди. Йўловчи ташиш ҳажми эса 0,2 фоизга ўсди.
Молиявий пирамидага асос солган Аҳмаджон Турсунбоев фаолиятидан жабрланганларга 100 дан зиёд автомобиль қайтарилди.
Тошкент аҳолиси учун совуқ сув тарифлари оширилади.
Ҳафта охирида Ўзбекистонда ёмғир ва қор ёғиб, кундузни ҳароратнинг тушиши кутилмоқда.
Тошкент вилоятида уй шароитида ноқонуний равишда сақлаб келинаётган Африка шери топилди.
Шаҳарни планлаштириш бўйича таниқли россиялик мутахассис Аркадий Гершман Ўзбекистон шаҳарлари инфратузилмалари ҳолатини ўрганиб, ўз тавсияларини беради.
Президент Виртуал қабулхонасининг янги талқинида фуқаронинг шахсий кабинети, онлайн маслаҳатчи, давлат органлари раҳбарларига мурожаат ва шикоят сабабли таъқиб ҳақида хабар қилиш имконияти пайдо бўлди.
Ўзбекистон жорий йилда тўққиз белгили телефон рақамларига ўтади — рақамларга ҳудуднинг (оператор) икки белгили коди билан териш керак бўлади.
Махсус хизмат доирасига кирмайдиган вазифалар билан шуғулланадиган МХХ бўлинмалари тугатилади.
МХХнинг собиқ раҳбари Рустам Иноятов Ўзбекистон Президентининг давлат маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.
Президент девонининг Ижтимоий-иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш хизмати бош маслаҳатчиси бўлиб ишлаган Адҳам Исмоилов Марказий банк раиси ўринбосари бўлди.
30 январь куни Тошкентдаги тиббиёт муассасаларига 20 нафардан зиёд бошпанасизлар олиб борилди. ИИББ исиниш ва тиббий ёрдам олиш учун мурожаат қилиш мумкин бўлган муассасалар рўйхатини эълон қилди.
Рустам Иноятов Миллий хавфсизлик хизмати раиси лавозимини тарк этди. Ушбу лавозимга Ихтиёр Абдуллаев тайинланди.
Қашқадарё вилояти Давлат солиқ бошқармасига бунгача ДСҚ раисининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаб келаётган Абдусалом Юлдашев раҳбар бўлди.
Ичимлик сувининг етишмовчилиги, қурилиши тугалланмаган туғруқхона мажмуаси, темир йўлнинг йўқлиги — Қашқадарё вилояти туманлари аҳолиси Президентга ўз муаммолари тўғрисида сўзлаб берди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг