Хитойнинг Wanbang компанияси Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича объектлар ва логистика марказларини бунёд этишга инвестиция киритади.
Ўзбекистонда йилнинг биринчи тўққиз ойи якунлари бўйича ойлик маошнинг ўртача даражаси 14,2 фоизга ошди.
Тошкент ИИББ икки нафар фуқародан Калашников автомати патронлари ва ов қуролини олиб қўйди.
Текстил компаниялари илк бор пахтани тўғридан-тўғри фермерлардан сотиб олади. «Ўзбекенгилсаноат» компанияси ўрнини «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси эгаллайди.
Ўзбекистон паралимпия термаси вакиллари БААда Осиё Пара Ўйинларида 30 мамлакат ичида тўртинчи ўринни қўлга киритди.
Боксчи Шахрам Ғиёсов ва Ўзбекистон Бокс федерацияси Осиёда энг яхши деб тан олинди.
Ватан ҳимоячилари кунида вилоятлар марказлари ва Тошкентнинг марказий кўчалари бўйлаб ҳарбий техника намойиши ва ҳарбий оркестр марши бўлиб ўтади.
Ўзбекистон Қирғизистон билан муносабатлардаги барча тўсиқларни олиб ташлашдан манфаатдор, деди Шавкат Мирзиёев Сооронбай Жээнбеков билан музокараларда.
Давлат статистика қўмитаси 2020 йилда Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олиш масаласини ишлаб чиқмоқда.
Қирғизистон Иссиқкўл вилоятидаги тўртта пансионат жойлашган ер участкаларини вақтинча фойдаланиш учун Ўзбекистонга берди.
Avtotest компанияси Ўзбекистонда сўз эркинлиги тарафдори эканини маълум қилиб, Anhor.uz устидан шикоятини қайтариб олди.
Президент «Ергеодезкадастр» қўмитаси раҳбариятини етарлича ташаббус кўрсатмаётгани ва ҳал қилинмаган муаммолар сабабли танқид қилди.
ФВВ «Тошкент-Ўш» автомобиль йўлида авария ва фавқулодда ҳолатларда мурожаат қилиш мумкин бўлган постлар рўйхатини эълон қилди.
15−22 декабрь кунлари Ал-Қувайтда Ўзбекистон маданияти кунлари ўтказилади.
Ўзбекистонда Хоккей федерацияси, Фигурали учиш ва шорт-трек федерацияси, Кёрлинг федерацияси ва Чанғи спорти федерацияси ташкил этилади.
Футбол бўйича Ўзбекистон термаси Марокаш ва Эрон жамоалари билан ўртоқлик учрашувларини ўтказади.
Таллимаржон ИЭСда ОТБнинг 450 млн долларлик қарзи ҳисобига қўшимча буғ-газ турбиналари ўрнатилади.
Ижтимоий тадқиқотлар институти 18−19 ёшлиларнинг репродуктив саломатлик ҳақидаги билимларини ўрганди.
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги маҳсулот айрибошлаш ҳажми йил охирига қадар 250 млн долларга етиши мумкин.
Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган Қирғизистон Президенти Сооранбай Жээнбековни бош вазир Абдулла Арипов кутиб олди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг