Шавкат Мирзиёев ва Александр Лукашенко Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги «Амирсой» тоғ дам олиш масканида бўлди. Улар биргаликда чанғи учди. Фото.
Қозоғистон ҳукумати тиббиёт муассасаларида ниқоб режимини жорий қилди, шунингдек, ундан одамлар гавжум жойларда ҳам фойдаланишни тавсия қилди. Ушбу чора мамлакатда COVID-19, қизамиқ ва бошқа ўткир респиратор вирусли инфекциялар тарқалишини тўхтатиш мақсадида кўрилди.
Ўзбекистон ҳудудларида йўлларга болаларнинг макетларини ўрнатиш хавфсизликни таъминлашнинг ечими сифатида кўрилишда давом этмоқда. Бу галги ҳолат Тошкент вилоятининг Бўка туманида содир бўлди. Мутахассислар буни нафақат фойдасиз, балки зарарли деб атамоқда. Фото.
Ўзбекистонда 2023 йилда ўртача номинал иш ҳақи 17,2 фоизга ошди — 4,55 млн сўм. Ўсиш суръати 2021−2022 йилларга нисбатан пастроқ бўлди. Пойтахт ва вилоятлар ўртасидаги иш ҳақи фарқи ўсишда давом этмоқда. Энг паст иш ҳақи ҳамон соғлиқни сақлаш ва таълим соҳасида сақланиб қолмоқда.
2024 йилнинг январи дунё бўйлаб мазкур ой учун рекорд даражада иссиқ кечди. Олимлар, шунингдек, бу январь кетма-кет саккизинчи энг иссиқ ой бўлганини таъкидламоқда — рекорд даражалар 2023 йил июнидан бери қайд этиляпти.
Давлат ёнғин назорати органларига тадбиркорларга тегишли объектларда ўтказилган текширишлар натижасида аниқланган ҳуқуқбузарликлар юзасидан маъмурий жазоларни тўғридан-тўғри қўллаш ваколати берилмоқда. Сенат қонунни мақуллади.
USAID`нинг гендер тенглик ва хотин-қизларнинг имкониятларини кенгайтириш бўйича бош мувофиқлаштирувчиси Жамила Бижио IT соҳасида ишлаётган ўзбекистонлик аёллар билан учрашди. Унда USAID томонидан молиялаштирилган Tumaris.Tech ва FoundHer лойиҳалари натижалари муҳокама қилинди.
Саккизта фильм премьераси, кўргазмалар, спектакллар, концертлар, ижодий маҳорат дарслари, болалар учун шоу-дастурлар ва дам олиш кунларидаги бошқа тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.
Қонунчилик палатаси депутатлари Марказий сайлов комиссиясининг 14 нафар аъзоси ваколатларини тугатиш ва 2 нафар янги аъзони сайлаш бўйича қарорлар қабул қилиб, Сенатга юборди. Амалдаги қонунчиликда МСК парламент палаталари томонидан 9 нафар аъзодан иборат таркибда тузилиши белгиланган.
Акмал Расулов Тошкент шаҳри Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Шу пайтга қадар у бошқарма раиси ўринбосари сифатида ишлаб келаётганди.
Сенат Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ёнғинлар профилактикаси самарадорлигини оширишга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги қонунни кўриб чиқиб, маъқуллади. 2023 йилда мамлакатда 10 минг 204 та ёнғин юз бериб, унда 251 фуқаро жабрланган, шундан 79 нафари вафот этган.
Сенат маъқуллаган қонунга кўра, Болалар омбудсманига раҳбарлар ва бошқа мансабдор шахслар томонидан дарҳол қабул қилиниш ҳуқуқи берилмоқда. Шунингдек, болаларга тааллуқли масалаларга доир қонунчилик ҳужжатлари лойиҳалари Бола ҳуқуқлари бўйича вакил билан келишилиши мажбурий бўлади.
Сайёҳлик маркази қуриш учун бузилиши кутилаётган Бухоро вилояти ҳокимлиги биноси — меъмор Ричард Блез лойиҳаси бўйича қурилган сўнгги йирик иншоот. Alerte Héritage`га кўра, ҳудуддаги ҳар қайси реконструкция бинони сақлаб қолиш ва «атрофдаги иншоотларга ҳурмат билан ёндашув»ни ўз ичига олиши керак.
Юнусобод туманидаги собиқ «Пойтахт» бизнес марказининг реконструкция ишлари олиб борилаётган биносида ёнғин содир бўлди. Уни 4 та ёнғин-қутқарув экипажи бартараф этди. ФВВ ҳодиса оқибатида жароҳат олган ва ҳалок бўлганлар йўқлигини билдирди.
Сенат тадбиркорларга ташкил этган янги иш ўринларига қараб айрим солиқ имтиёзлари берилишини кўзда тутувчи қонунни маъқуллади. Бунда «20 минг тадбиркор — 500 минг малакали мутахассис» дастурига киритилган тадбиркорлар солиқларни бўлиб-бўлиб тўлаши мумкин.
Сенат микроқарзнинг максимал миқдорини 50 млн сўмдан 100 млн сўмгача оширишни назарда тутувчи қонунни маъқуллади. Шунингдек, ҳужжат билан қарздорда мажбуриятларини тўлаш учун маблағ етарли бўлмаганда асосий қарзни тўлашга устуворлик берилиши назарда тутилмоқда.
Чилонзор туманидаги бекатларнинг бирида 131-сонли King Long автобуси ва 99-сонли Yutong автобуси тўқнашди. ЙТҲга ҳайдовчилардан бирининг ёнлама оралиқ масофани сақламагани сабаб бўлган. Йўловчилар орасида жароҳат олганлар йўқлиги маълум қилинди.
Ўзбекистонда 10−11 февраль кунлари қуруқ ва жуда илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳарорат кечаси +3…+8, кундузи +15…+20 даража илиқ бўлади. Тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи бор.
Тошкент, Самарқанд ва Бухорода фуқароларни ноқонуний йўллар билан АҚШга жўнатиш билан шуғулланган шахслар ушланди.
Ўзбекистонда 1-синф ўқувчиларига февраль ойида қўшимча бир ҳафта таътил берилади. Унинг санасини ҳар бир мактабнинг ўз педагогик кенгаши белгилайди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг