«Айрим ҳудудларда кўзбўямачилик давом этмоқда». Президент дарахт экиш ҳақида
8 апрель 2022, 10:18

«Айрим ҳудудларда кўзбўямачилик давом этмоқда». Президент дарахт экиш ҳақида

Шавкат Мирзиёев «Яшил макон» дастури ижроси аҳволи қониқтирмаслигини айтиб, «айрим ҳудудларда ишлар номигагина ташкил этилаётгани, кўзбўямачилик давом этаётганидан» хабари борлигини маълум қилди. Таъкидланишича, экилмаган 5 млн туп кўчатни ҳисоботда қўшиб ёзиш ҳолатлари ҳам учраяпти. Қолаверса, теракнинг аллергия чақирмайдиган навларини экишга ҳам кўрсатма берилди.

«Фарҳод деҳқон бозори» директори ва ўринбосарига жиноят иши очилди
8 апрель 2022, 09:57

«Фарҳод деҳқон бозори» директори ва ўринбосарига жиноят иши очилди

Тадбиркордан савдо нуқтаси учун ноқонуний пул талаб қилган «Фарҳод деҳқон бозори» директори ва унинг хавфсизлик бўйича ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди. Улар ушбу бозорга хизмат кўрсатувчи банк кассири орқали 3,4 млн сўм олмоқчи бўлган.

Фуқароларнинг яна 139 та ташаббусига 85,4 млрд сўм ажратилади
7 апрель 2022, 23:36

Фуқароларнинг яна 139 та ташаббусига 85,4 млрд сўм ажратилади

Президент қарори билан «Очиқ бюджет» порталида ташаббускор бюджет доирасидаги 139 та лойиҳани молиялаштириш учун қўшимча 85,4 млрд сўм йўналтирилди. Гап ҳар бири 2000 дан ортиқ овоз олган (жами 480 мингдан ортиқ овоз), лекин овоз бериш жараёнида ғолиб деб топилмаган лойиҳалар ҳақида бормоқда.

БМТ Бош Ассамблеяси Россиянинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашдаги аъзолигини тўхтатди
7 апрель 2022, 23:23

БМТ Бош Ассамблеяси Россиянинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашдаги аъзолигини тўхтатди

БМТ Бош Ассамблеяси фавқулодда махсус сессиясида Россиянинг БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашидаги аъзолигини тўхтатди. Украина ва 50 дан ортиқ бошқа давлатлар таклиф қилган резолюцияни 93 давлат қўллаб-қувватлади. 58 давлат бетараф қолди, 24 делегация, жумладан Ўзбекистон қарши чиқди.

7 апрель куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
7 апрель 2022, 22:00

7 апрель куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Орол денгизининг коинотдан кўриниши, Uzmetronom асосчиси устидан арз қилган Комил Алламжонов, саломатлиги туфайли ишдан бўшатилган энергетика вазири, Андижонда божхона пости бошлиғи ва икки ходими ҳибсга олингани, янги қурилаётган цемент-бетон қопламали йўллар сифатини назорат қиладиган Бош прокуратура ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 7 апрелдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

1 июлдан 38 турдаги давлат хизмати электрон имзо ўрнига мобил телефон орқали тасдиқланади
7 апрель 2022, 20:13

1 июлдан 38 турдаги давлат хизмати электрон имзо ўрнига мобил телефон орқали тасдиқланади

1 июлдан 38 турдаги давлат хизматини тасдиқлаш электрон имзо ўрнига мобил телефон ёрдамида амалга оширилади. Шунингдек, 6 турдаги лицензия олиш учун талаблар, қолаверса, коммунал ташкилотларнинг 32 турдаги ҳужжат ва маълумотномаларини талаб қилиш бекор қилинади.

Пойтахт ҳокимияти очилганига 15 кун бўлган фирма билан 1 млрд сўмлик шартнома имзолади
7 апрель 2022, 19:55 1

Пойтахт ҳокимияти очилганига 15 кун бўлган фирма билан 1 млрд сўмлик шартнома имзолади

Тошкент ҳокимияти маъмурияти ташкил этилганига 15 кун бўлган «Profi event» компаниясига Наврўз сайлини ўтказиш учун 1 миллиард сўмлик ишларни тендерсиз топширди. Унда компания 3 кун давомида «Янги Ўзбекистон» боғида бир қатор хизматларни кўрсатиши белгиланган. Келишувга мувофиқ, асосий конструкциялар қурилиши айнан шартнома имзоланган санада тугатилиши керак бўлган.

Бош прокуратура янги қурилаётган цемент-бетон қопламали йўллар сифатини назорат қилади
7 апрель 2022, 18:20

Бош прокуратура янги қурилаётган цемент-бетон қопламали йўллар сифатини назорат қилади

Президент жорий йилда вилоятларда жами 2300 км, пойтахтда 250 км цемент-бетон қопламали ички йўллар барпо этилишини маълум қилди. Унга кўра, цемент ишлаб чиқариш ҳажми шу йили 18 млн тоннага етказилади. Бош прокуратура мазкур йўллар сифати устидан қатъий назорат ўрнатади. Импорт қилинадиган цемент-бетон қопламали йўл қуриш техникалари божхона божи ва утилизация йиғимидан озод этилади.

Энергетика вазири Алишер Султанов лавозимидан озод этилди
7 апрель 2022, 17:55

Энергетика вазири Алишер Султанов лавозимидан озод этилди

2019 йилдан бери энергетика вазири сифатида ишлаб келаётган Алишер Султанов саломатлиги туфайли бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди.

Чинозда банк ходими фуқаролар номига рухсатсиз кредит расмийлаштириб, маблағларни талон-торож қилгани аниқланди
7 апрель 2022, 16:32

Чинозда банк ходими фуқаролар номига рухсатсиз кредит расмийлаштириб, маблағларни талон-торож қилгани аниқланди

Чиноз туманида банк ходими «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури доирасида фуқароларга ажратилган 2 млрд сўмдан ортиқ кредит маблағларини турмуш ўртоғи ва яқинларининг номларига очилган деҳқон хўжалиги ҳисоб рақамига ўтказиб, пулларни нақдлаштириб келганликда гумон қилинмоқда. У, шунингдек, 10 нафар фуқарога уларнинг хабарисиз кредит ажратиб, пулларни ўзлаштиргани маълум қилинди.

Комил Алламжонов Uzmetronom.com асосчиси Сергей Ежков устидан арз қилди
7 апрель 2022, 16:21

Комил Алламжонов Uzmetronom.com асосчиси Сергей Ежков устидан арз қилди

Масс-медиани қўллаб-қувватлаш фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов Uzmetronom.com сайти асосчиси Сергей Ежков устидан ҳуқуқ-тартибот органларига арз қилди. Бунга Комил Алламжонов ҳимояси остида Ўзбекистонга 4,2 млн долларлик тилла ва бриллиант тақинчоқлар ноқонуний олиб кирилгани айтилган «Бриллиант бола» номли мақола сабаб бўлди. Мазкур ахборотнинг биринчи манбаси эса Eltuz ресурси ҳисобланади.

Антимонополия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари ишдан бўшатилди
7 апрель 2022, 13:28

Антимонополия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари ишдан бўшатилди

Монополияга қарши курашиш қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Бобир Каримов лавозимидан озод этилди. У UzAuto Motors монополиясига қарши чиққан эди ва ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун Ягона имтиҳон маркази ишга тушгандан кейин давлат имтиҳон марказлари ёпилгани нотўғри бўлганини айтган эди.

2021 йилда Омбудсман офисига 18,7 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушди
7 апрель 2022, 13:11

2021 йилда Омбудсман офисига 18,7 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушди

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили офисига 2021 йилда 18,7 мингдан кўпроқ мурожаат келиб тушди, бу бир йил аввалги кўрсаткичга (14,9 минг) қараганда ошган. Шундан 11257 таси кўриб чиқиш учун иш юритувига олинган. Мурожаатларнинг асосий қисмини мулкка бўлган ва меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш, ижтимоий имтиёз ва нафақалар олиш каби масалалар ташкил этган.

2022 йил Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш секинлашиб, 4% ни ташкил қилади — ОТБ
7 апрель 2022, 12:50

2022 йил Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш секинлашиб, 4% ни ташкил қилади — ОТБ

ОТБ прогнозларига кўра, 2022 йилда Ўзбекистон ЯИМ ўсиши секинлашиб, 4% ни ташкил этиши кутилмоқда. Ўсиш суръатининг секинлашиши мамлакатда хусусий истеъмолнинг қисқариши ва натижада саноат ҳамда хизматлар соҳаси кенгайишининг чекланиши билан изоҳланган. Банк мамлакатга «яшил ўсиш» ва хусусий секторнинг ривожланиши ёрдам бериши мумкинлигини таъкидлаган.

Камал Тарихов Қорақалпоғистон суди раиси этиб сайланди
7 апрель 2022, 12:24

Камал Тарихов Қорақалпоғистон суди раиси этиб сайланди

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг сессиясида Камал Тарихов Қорақалпоғистон суди раиси лавозимига сайланди. У мазкур лавозимда Гулнара Базарбаеванинг ўрнини эгаллади.

Андижонда божхона пости бошлиғи ва 2 нафар ходими ҳибсга олинди
7 апрель 2022, 12:11

Андижонда божхона пости бошлиғи ва 2 нафар ходими ҳибсга олинди

«Андижон» ташқи иқтисодий фаолият божхона пости бошлиғи ва 2 нафар ходими қўлга олинди, улар пост орқали 5,5 млрд сўмлик юкни ноқонуний тарзда олиб ўтилишига ёрдам бермоқчи бўлган.

ОТБ Сурхондарё ва Бухоро вилоятларидан ўтувчи автомобиль йўлларини таъмирлашга кредит ажратди
7 апрель 2022, 10:54

ОТБ Сурхондарё ва Бухоро вилоятларидан ўтувчи автомобиль йўлларини таъмирлашга кредит ажратди

Осиё тараққиёт банки Сурхондарё (111 км) ва Бухоро (87 км) вилоятларидан ўтувчи автомобиль йўлларини таъмирлаш учун 273,8 млн доллар миқдорида қарз маблағларини ажратмоқда.

АҚШ, Буюк Британия ва G7 давлатлари Россияга нисбатан янги санкциялар эълон қилди
7 апрель 2022, 10:29

АҚШ, Буюк Британия ва G7 давлатлари Россияга нисбатан янги санкциялар эълон қилди

6 апрель куни АҚШ, Буюк Британия ҳамда «Катта еттилик» мамлакатлари Россияга нисбатан янги санкцияларни эълон қилди. Унга кўра, «Сбербанк» ва Альфа-банк активлари музлатилади, Россияга инвестиция киритиш тақиқланади. Бундан ташқари, Россия бош вазири Михаил Мишустин, Дмитрий Медведев, Владимир Путиннинг қизлари, Сергей Лавровнинг турмуш ўртоғи ва қизи ҳам санкцияга тушган. Батафсил «Газета.uz» материалида.

Бобир Исламов бош вазир маслаҳатчиси лавозимига тайинланди
7 апрель 2022, 10:26

Бобир Исламов бош вазир маслаҳатчиси лавозимига тайинланди

Президент қарори билан янги ташкил этилган бош вазир маслаҳатчиси — Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси лавозимига Бобир Исламов тайинланди. У 2017 йилдан бери қўмита раиси сифатида ишлаб келаётганди.

ЎзМУ «Математика» фани бўйича дунёнинг Топ-500 та университети рейтингига кирди
7 апрель 2022, 09:50

ЎзМУ «Математика» фани бўйича дунёнинг Топ-500 та университети рейтингига кирди

Quacquarelli Symonds халқаро рейтинг агентлиги 2022 йил учун «Фан бўйича рейтинги» натижаларини эълон қилди. Унга кўра, «Математика» фани соҳасида эришган натижалари билан Ўзбекистон миллий университети дунёнинг кучли 500 та университети қаторидан жой олди. Шунингдек, турли йўналишлар бўйича дунёнинг Топ-5 та университети эълон қилинди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг