Тижорат банкларида 1 АҚШ доллари 11 285 сўмдан сотилмоқда, сотиб олиш курси эса 11 210 — 11 270 сўм оралиғида.
Президент фармони билан Бош прокуратура академияси негизида Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси ташкил этилади. Муассасада 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб тергов фаолияти ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятининг бошқа соҳаларида бакалавриат ва магистратура ўқув жараёни йўлга қўйилади.
Minerva city, Lake city ва бошқа қатор лойиҳаларни амалга ошираётган ҳиндистонлик тадбиркор Мурари Лал Жалан Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевни шантажда айблади. Ҳокимлик буни давлат хизматчисини обрўсизлантиришга уриниш деб эълон қилиб, Бош прокуратурага ариза берилаётганини билдирди.
G ва H гуруҳларидан жой олган Бразилия — Швейцария, Португалия — Уругвай баҳслари фаворит жамоаларнинг ғалабаси билан якунланди. Бразилия ва Португалия терма жамоалари иккита турда ҳам ғалаба қозониб, плей-офф босқичига чиқиш масаласини ҳал қилишди.
Владимир Путин Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида «қандайдир уч томонлама иттифоқ» тузишни таклиф қилди, дея маълум қилди Қозоғистон президенти Кремлдаги музокаралардан сўнг. У мазкур таклифни кўриб чиқишга тайёрлигини ва Путин бу борада Шавкат Мирзиёевга қўнғироқ қилмоқчи эканини айтди.
Ўзбекистон МБ пул-кредит сиёсати самарадорлигини ошириш учун ҳукуматни импорт йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш, хусусий тадбиркорлик субъектларини темир йўл ва ҳаво транспортига жалб қилиш, улгуржи савдони нақд пулсиз шаклга ўтказиш, имтиёзли ва йўналтирилган кредитлардан воз кечишга чақирмоқда.
Нукус воқеалари бўйича гумонланувчиларга қўйилган айбловлар, тартибсизликлар натижасида етказилган 6,7 млрд сўм моддий зарар, совуқ об-ҳаво, ҳар пайшанба ОАВ билан мулоқот қиладиган ИИВ, НКМКда ҳалок бўлган машинист, ўзини отиб ўлдирган ИИБ ходими ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Президент Нукусгача бўлган темир йўлни электрлаштириш бўйича кўрсатма берди. Бунинг натижасида Тошкент билан Нукус ўртасидаги қатнов вақти 7 соатгача қисқариши керак. Маълум қилинишича, тезюрар электр поезди Урганчга 6 соатда етиб боради (илгари 8 соат дейилганди).
29−30 ноябрь ва 1 декабрь кунлари Чимён тоғлари бўйлаб қор кўчиш хавфи эълон қилинди. Шунингдек, кучли ёғингарчилик сабабли Қамчиқ довони ҳудудидаги автойўлда қор уюмлари юзага келиши мумкин.
G ва H гуруҳларидан жой олган Камерун — Сербия ва Корея Республикаси — Гана баҳслари голларга бой бўлди. Икки учрашувда жами 11 та гол урилди. Биринчи ўйинда 3:3 ҳисобида дуранг қайд этилган бўлса, Гана Корея терма жамоасини 2:3 ҳисобида мағлуб этди.
Даулетмурат Тажимуратов Нукус воқеалари иши бўйича унга қўйилган айбловни қисман тан олди. Лолагул Қаллиханова ва Азамат Турданов — тўлиқ. Бошқа гумондорлар ҳам ўзининг айбига қисман ёки тўлиқ иқрор бўлишди.
Президент Шавкат Мирзиёев РФ Федерал Мажлиси Давлат Думаси раиси Вячеслав Володин бошчилигидаги Россия парламент делегациясини қабул қилди.
АҚШ Нукус воқеаларида айбланаётганлар устидан бошланган суд жараёнини кузатаётганини маълум қилиб, Ўзбекистон ҳукуматини шаффофликни таъминлаш борасидаги мажбуриятларини бажариш ҳамда куч ишлатар идоралар ходимлари қонунларни бузган бўлса, уларни ҳам жавобгарликка тортишга чақирди.
Ўзбекистон Pfizer вакцинасининг яна 550 мингга яқин дозасини қабул қилиб олди. Аввалроқ қарийб 143 минг доза вакцина келтирилган эди.
Бухорода Нукус воқеалари бўйича суднинг биринчи куни якунига етди. Прокуратура 22 гумонланувчига нисбатан айбловларни ўқиб эшиттирди. Тажимуратов Қорақалпоғистонда ҳокимиятни эгаллашга уринишда, Каллиханова тартибсизликларга даъват қилишда, Турданов эса Жўқорғи Кенгес биносини эгаллашда айбланмоқда.
Вьетнамнинг VietJet Air компанияси Камран — Тошкент — Камран йўналиши бўйича тўғридан-тўғри авиарейсларни йўлга қўяди. Парвозлар 26 декабрдан 2023 йилнинг 23 мартигача 367 йўловчига мўлжалланган самолётларда амалга оширилади.
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига Zo’r TV каналида намойиш этилган «Омадингизни берсин» ўйинида жами 2 млрд сўмлик ютуқларни ололмаётган фуқаролар мурожаат қилди. Ҳолат юзасидан кўрсатув ҳомийси бўлган «MIA- МАА» корхонасига иш очилиб, ҳужжатлар тегишли органларга йўналтирилди.
Бухоро вилояти судида Нукус воқеаларида қатнашганликда гумонланган 22 кишига қўзғатилган жиноят иши хулосаларида тартибсизликлар натижасида 6,7 млрд моддий зарар етказилгани айтилди. Гумонланувчиларнинг шахси аниқланди. Уларга яқинлари билан навбатма-навбат қисқа суҳбат ўтказишга руҳсат берилди.
Кўкдала туманида юкхонасида одам ташиш қоидаларини бузган ҳолда йўловчилар миндириб кетаётган Labo`га Isuzu келиб урилган. Оқибатда икки йўловчи воқеа жойида вафот этган, яна 5 йўловчи эса жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.
Ўзбекистонга коронавирусга қарши Pfizer вакцинасининг қарийб 143 минг дозаси келтирилди. Декабрь ойида яна 3 млн доза вакцина келиши кутилмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг