7 дона итолғи қушлари ёввойи табиатга қўйиб юборилди
15 сентябрь 2022, 11:07

7 дона итолғи қушлари ёввойи табиатга қўйиб юборилди

Давлат экология қўмитаси, Зоология институти ходимлари ва Tugan Falconry Club жамияти вакиллари аввалроқ ноқонуний сотилишидан сақлаб қолинган 7 дона итолғи (Falco cherrug) қушларини ёввойи табиатга қўйиб юборди.

«Мақсадга эришганимиз йўқ, лекин охири яқин» — ЖССТ пандемиянинг тугаши ҳақида
15 сентябрь 2022, 11:01

«Мақсадга эришганимиз йўқ, лекин охири яқин» — ЖССТ пандемиянинг тугаши ҳақида

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Гебреисус ўтган ҳафтада COVID-19 туфайли ҳафталик ўлимлар сони 2020 йил мартидан бери энг паст кўрсаткичга етганини қайд этди. У пандемиянинг тугаши яқин эканлигига ишонтирган ҳолда, тиббиёт ходимлари ва қарияларни 100% эмлашга чақирди.

Владимир Зеленский Киевда автоҳалокатга учради
15 сентябрь 2022, 10:36

Владимир Зеленский Киевда автоҳалокатга учради

15 сентябрга ўтар кечаси Украина президенти кортежи ва енгил автомобиль ўртасида тўқнашув содир бўлди. Владимир Зеленский жиддий жароҳат олмагани айтилмоқда.

Ўзбекистон, Қирғизистон ва Хитой темир йўл лойиҳаси бўйича битим имзолади
15 сентябрь 2022, 10:19

Ўзбекистон, Қирғизистон ва Хитой темир йўл лойиҳаси бўйича битим имзолади

«Ўзбекистон — Қирғизистон — Хитой» темир йўли қурилиши лойиҳаси бўйича ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди. Лойиҳа Хитойдан Ўзбекистон орқали Европага ва Жанубий йўллар билан Форс кўрфази давлатларига ташувларни кенгайтиришга хизмат қилади. Лойиҳа қарийб 20 йил давомида муҳокама қилинган.

Владимир Путин Самарқандга келди
15 сентябрь 2022, 10:06

Владимир Путин Самарқандга келди

Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистонга келди. Меҳмонни Самарқанд халқаро аэропортида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов кутиб олди.

Эмомали Раҳмон ва Сердар Бердимуҳамедов ҳам Самарқандга келди
15 сентябрь 2022, 09:29

Эмомали Раҳмон ва Сердар Бердимуҳамедов ҳам Самарқандга келди

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ва Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов ШҲТ давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этиш учун Самарқанд шаҳрига келди. Икки президентни ҳам бош вазир Абдулла Арипов кутиб олди.

ЖИБ Бухоро шаҳар суди судьяси қасамёдини бузгани учун ишдан бўшатилди
15 сентябрь 2022, 09:28

ЖИБ Бухоро шаҳар суди судьяси қасамёдини бузгани учун ишдан бўшатилди

Судьялар олий кенгашининг қарори билан 5 нафар судьянинг ваколатлари муддатидан олдин тугатилди. Шу жумладан, ЖИБ Бухоро шаҳар суди судьяси С. Бадриддинов судьялик қасамёди ва Судьялар одоби кодекси талабларини бузгани учун лавозимидан озод этилди.

Ноқонуний таксичилар провокация уюштиришмоқда — Uzbekistan Airports
15 сентябрь 2022, 08:45

Ноқонуний таксичилар провокация уюштиришмоқда — Uzbekistan Airports

Тошкент халқаро аэропортида расмий такси ишга туширилгач, ноқонуний таксичилар бир неча провокация уюштиришди. Uzbekistan Airports раҳбари Раъно Жўраева ноқонуний таксилар йўловчилар учун таҳдид эканини таъкидлади. Унинг тан олишича, «бомбил»лар бир кунлик масала эмас ва у ёлғиз ҳал қилинмайди.

14 сентябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
14 сентябрь 2022, 22:00

14 сентябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Самарқандда бир қатор давлат раҳбарлари билан музокара ўтказган президент, пенсияни ҳисоб-китоб қилишнинг янги тартиби, GTL заводида илк бор ишлаб чиқарилган синтетик авиакеросин, Фарғонада таъқиқланган фонограмма, электрон фирибгарлик учун 8 йилгача қамоқ ва бошқалар — «Газета.uz»да кун дайжести.

ХХР раиси Самарқандга келди
14 сентябрь 2022, 21:32

ХХР раиси Самарқандга келди

ХХР раиси Си Цзиньпин Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келди. Самарқанд аэропортида уни президент Шавкат Мирзиёев кутиб олди.

Никол Пашинян Самарқанддаги ШҲТ саммитида қатнашмаслиги маълум қилинди
14 сентябрь 2022, 20:41

Никол Пашинян Самарқанддаги ШҲТ саммитида қатнашмаслиги маълум қилинди

Арманистондаги вазият туфайли мамлакат бош вазири Никол Пашиняннинг Самарқанддаги ШҲТ саммитида қатнашмаслиги маълум қилинди. Аввалроқ у «Арманистоннинг ҳудудий яхлитлигини тиклаш ва Озарбайжон қуролли кучларининг олиб чиқиб кетилишини таъминлаш» учун КХШТга ёрдам сўраб мурожаат қилган эди.

Ҳар бир ҳудудда иқлим ўзгариши бўйича миллий мослашув режаси ишлаб чиқилади
14 сентябрь 2022, 19:26

Ҳар бир ҳудудда иқлим ўзгариши бўйича миллий мослашув режаси ишлаб чиқилади

Орол қуриши Қорақалпоғистон, Хоразм ва Бухорога жиддий таъсир ўтказаяпти, деди Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти директори. Мамлакатнинг кам даромадли аҳоли қатлами эса айни шу ҳудудларда яшайди, Шу боис, Ўзгидромет ҳудудларнинг иқлим ўзгариши бўйича миллий мослашув режасини ишлаб чиқмоқда.

Туркия Туркманистон фуқаролари учун визасиз киришни бекор қилди
14 сентябрь 2022, 19:12

Туркия Туркманистон фуқаролари учун визасиз киришни бекор қилди

Туркия ҳукумати Туркманистоннинг илтимосига кўра, туркманистонликлар учун визасиз режимни бекор қилди. Авваллари мазкур давлат фуқаролари Туркияда туризм мақсадида 30 кунгача визасиз қолиши мумкин эди.

ОАВ: Россия яширин халқаро сиёсий кампанияга камида $300 млн сарфлаган
14 сентябрь 2022, 18:15

ОАВ: Россия яширин халқаро сиёсий кампанияга камида $300 млн сарфлаган

Халқаро сиёсий воқеаларга таъсир ўтказиш мақсадида Россия бутун дунё бўйлаб сиёсий кучларни молиялаштириш учун камида $300 млн ажратган, дея хабар беради Америка ОАВ нашрлари. Мақолаларда Осиё давлатларининг биридаги президентликка номзодга миллионлаб доллар берилганлиги тилга олинади.

Шавкат Мирзиёев ва Иброҳим Раисий музокара ўтказди
14 сентябрь 2022, 17:21

Шавкат Мирзиёев ва Иброҳим Раисий музокара ўтказди

ШҲТ саммитида иштирок этиш учун Эрон президенти Самарқандга ташриф буюрди. Шавкат Мирзиёев ва Иброҳим Раисий музокаралар давомида кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш, ўзаро савдо ҳажмини ошириш, қўшма лойиҳаларни йўлга қўйиш, қолаверса, Афғонистондаги вазият юзасидан ҳам фикр алмашди.

Қашқадарёда Lacetti уриб юборган вояга етмаган бола вафот этди
14 сентябрь 2022, 17:18

Қашқадарёда Lacetti уриб юборган вояга етмаган бола вафот этди

Қашқадарёда Lacetti белгиланган жойдан йўлни кесиб ўтаётган болани уриб кетди. Бунинг оқибатида болакай вафот этди. Ҳайдовчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Ўзбекистон Хитой ҳамкорлигида телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантиради
14 сентябрь 2022, 16:37

Ўзбекистон Хитой ҳамкорлигида телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантиради

Ўзбекистон Хитой билан телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш бўйича 506,8 млн долларлик лойиҳаларни амалга ошириш борасида келишувга эришди.

Долларнинг расмий курси кетма-кет бешинчи бор пасаймоқда
14 сентябрь 2022, 16:28

Долларнинг расмий курси кетма-кет бешинчи бор пасаймоқда

АҚШ долларининг сўмга нисбатан расмий курси 14,91 сўмга арзонлаб, 10 925,14 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси ҳам пасайди, рубль эса кўтарилди.

Россия регулятори хорижий банклар филиалларини очишдаги тақиқни бекор қилмоқчи
14 сентябрь 2022, 16:03

Россия регулятори хорижий банклар филиалларини очишдаги тақиқни бекор қилмоқчи

РФ марказий банки ва Молия вазирлиги ҳукумат мажлисида хорижий банкларга мамлакат ҳудудида филиалларини очишга рухсат беришни таклиф қилди. Бироқ ташаббус билан фақат дўстона мамлакатларнинг кредит ташкилотлари Россияда ўз филиалларини очишлари мумкин бўлади.

Шавкат Мирзиёев БМТ бош котиби ўринбосари Розмари ДиКарлони қабул қилди
14 сентябрь 2022, 14:28

Шавкат Мирзиёев БМТ бош котиби ўринбосари Розмари ДиКарлони қабул қилди

Ўзбекистон президенти БМТ бош котибининг сиёсий масалалар ва тинчликни барпо этиш бўйича ўринбосари Розмари ДиКарлони қабул қилди. Томонлар Орол денгизи ҳалокатининг оқибатларини юмшатиш, Афғонистонда тинчлик ўрнатиш ва афғон халқига кўмаклашиш борасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга келишиб олди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг