2024 йилда оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатига мезбонлик қилиш учун Тошкент танланди, бу Ўзбекистонга Париж Олимпиадасига лицензия очколарини тақдим этади.
ДХХ Оқолтин тумани ҳокими ўринбосарларидан бирини ўз хизмат хонасида МЧЖ иш юритувчисидан 400 доллар пора олаётганда ушлади. У МЧЖни «қора рўйхат»га киритиш билан қўрқитиб, 500 доллар талаб қилган.
Хитойда ўтказилган Халқаро кимё олимпиадасида Абу Али ибн Сино номидаги ёш биологлар ва кимёгарлар ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг 3 нафар ҳамда Навоий шаҳридаги мактабнинг яна бир 11-синф ўқувчиси кумуш медални қўлга киритди.
Lotte City Hotel Tashkent Palace меҳмонхонасидаги давлат улушини сотиб олиш учун аризалар қабул қилиниши тўғрисида эълон қилинди.
Кўча рассоми Inkuzart ўзининг янги ишини тақдим этди. У ўзида ҳар бири турли бурчаклардан кўринадиган икки портрет — Владимир Путин ва Владимир Зеленский тасвирларини мужассамлаштиради. «Ҳар кимнинг ўз ҳақиқати борлигини айтмоқчи бўлдим», — деди ижодкор «Газета.uz»га.
Қорақалпоғистондаги намойишларда қатнашган айрим фуқароларнинг бедарак йўқолгани ҳақидаги маълумотлар «мутлақо асоссиз», дея маълум қилди Бош прокуратура. Аввалроқ Open Dialogue Foundation бедарак йўқолган фуқароларнинг 58 нафар исми-шарифи рўйхатини эълон қилган эди.
АҚШ долларининг сўмга нисбатан расмий курси 20,27 сўмга арзонлаб, 10 949,91 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курслари эса яна кўтарилди.
Нукусдаги воқеалар оқибатида ҳалок бўлганлар сони яна 3 кишига кўпайди, дея хабар берди Бош прокуратура. 16 киши касалхонада қолмоқда. Фуқаролар, ташкилотлар ва инфратузилмага етказилган зарар 3,1 млрд сўмни ташкил этди.
Тошкентда қалбаки 20 минг долларни 8 минг доллар эвазига сотмоқчи бўлган эркак қўлга олинди.
2031 йилгача Ўзбекистонда уран қазиб олиш ҳажмини икки баравар — 2021 йилдаги 3526 тоннадан 7100 тоннагача ошириш режалаштирилмоқда.
ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси экспертлари Ўзбекистонга ташриф буюради. Улар Конституцияга ўзгартишлар киритиш бўйича референдумга тайёргарлик билан танишиб, овоз бериш жараёнини кузатишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида қарор қабул қилади.
Ҳафтанинг иккинчи ярмида кундузи ҳаво +45 даражагача, шимолий, жанубий ва чўл зоналарида баъзи жойларда +47 даражагача исийди. Ҳароратнинг пасайиши 23 июль куни мамлакатнинг шимолий ҳудудларидан бошланади.
UzAuto Motors Chevrolet Tracker 2023 автомобилини серияли ишлаб чиқаришни бошлади. Машина август охирида сотувга чиқарилади. Ишлаб чиқариш қуввати йилига 80 мингтани ташкил этади. Шу йил охиригача эса 25 мингта кроссоверни сотувга чиқариш режалаштирилган.
ДХХ ҳамда божхона қўмитаси ходимлари 90 минг долларни Тожикистонга олиб ўтмоқчи бўлган аёлни тўхтатиб қолди. У чегарадан пулнинг бир қисмини аввал оёқ кийимлари ичига, кейинги сафар эгнидаги кийимлари орасига яширган ҳолда ўтмоқчи бўлган.
Украина президенти бош прокурор Ирина Венедиктова ва хавфсизлик хизмати раҳбари Иван Бакановни ишдан бўшатди. У бу қарорни миллий хавфсизлик асосларига қарши кўплаб жиноятлар, шунингдек, Украина ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ва Россия махсус хизматлари ўртасидаги алоқалар билан изоҳлади.
UzAuto Motors ва Freedom Broker компаниялари андеррайтинг бўйича ҳамкорлик шартномасини имзолади. Freedom Broker ижрочи директори Евгений Можейко акцияларни чиқариш босқичлари ва келажакдаги режалар ҳақида сўзлаб берди.
18−24 июль кунлари Қирғизистон ҳудудидан Фарғона вилояти тоғ олди ва тоғли ҳудудларида гляциал (муз) сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Бу тоғларда бўлиши кутилаётган юқори иссиқ ҳарорат фони ҳисобига содир бўлади, дея маълум қилди Ўзгидромет.
2022 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонга умумий қиймати 34,1 млн доллар бўлган 1125 та электромобиль олиб кирилди. Импорт ҳажми 4,5 баробарга ўсган.
Арманистонда ўтган 33-Халқаро биология олимпиадасида ўзбекистонлик Азиза Абдувалиева бронза медалини қўлга киритди.
Мудофаа вазирлиги Афғонистондан Ўзбекистон билан чегарадош ҳудудга учинчи ракета ҳужуми уюштирилгани ҳақидаги хабарларни рад этди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг