Париж Олимпиадасининг 4-кунида Ўзбекистон терма жамоаси 4 та спорт турида иштирок этади. Шарофиддин Болтабоев дзюдо, Анна Пракатен эса академик эшкак эшиш бўйича баҳсларга киришади. Шунингдек, 4 нафар боксчи ўз юришини бошлайди. Футболчилар эса Доминиканга қарши ўйнайди.
Олимпия ўйинларининг 3-кунида Баҳодир Жалолов ва Руслан Абдуллаев чорак финалга чиқди. Қиличбоз Зайнаб Дайибекова илк баҳсида енгилди. Дзюдочи Шукуржон Аминова ва Муроджон Йўлдошев эса 2-даврасида мусобақани тарк этди. Сузиш ва эшкак эшиш баҳсларида ҳам ўзбекистонликлар кейинги босқичга ўта олмади.
Дзюдо бўйича Олимпиада чемпиони Диёра Келдиёрова ўзбекистонликлардан рақиби Ута Абэ ҳақида ҳақоратомуз фикрлар ёзишни тўхтатиш ва барчага ҳурмат кўрсатишни сўради. Аввалроқ 5 йил мағлубиятга учрамаган япониялик спортчи Келдиёровага ютқазганида, нега йиғлаб юборганини тушунтирганди.
Париж олимпиадаси чемпиони дзюдочи Диёра Келдиёрова ғалабадан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. У олтин медали Ўзбекистонда аёл спортчиларга катта йўл очишига ишонч билдирди. Шу билан бирга, Ўзбекистондаги аёллар ҳаётини ўзгартириш унинг миссияси эканини таъкидлади.
Душанба куни Париждаги Олимпия ўйинларида қиличбоз Зайнаб Дайибекова, дзюдочилар Муроджон Йўлдошев ва Шукуржон Аминова, академик эшкак эшувчи Шаҳзод Нурматов ва Собир Сафаралиев баҳсларга киришади. Боксчилар Руслан Абдуллаев ва Баҳодир Жалоловни ҳам жанглар кутмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев дзюдочи Диёра Келдиёровага қўнғироқ қилиб, уни Париждаги Олимпия ўйинларида олтин медални қўлга киритгани билан табриклади. Спортчи ўзининг ғалабаси ҳақида фикр билдирди.
Диёра Келдиёрова дзюдо бўйича Париж олимпиадасининг олтин медалини қўлга киритди. У терма жамоага илк медални тақдим этиш билан бирга ёзги олимпиада ўйинлари тарихида совриндор бўлган биринчи ўзбекистонлик аёл спортчи бўлди.
Париж олимпиадасининг дзюдо бўйича баҳсларида Диёра Келдиёрова амалдаги жаҳон ҳамда Токио Олимпиадаси чемпиони япониялик Ута Абэни мағлуб этди. 2019 йилдан бери жаҳон турнирларида енгилмаган Ута кўзда ёш билан мусобақани тарк этди. Диёра Келдиёрова эса яна бир рақибини енгиб, ярим финалга чиқди.
Ўзбекистон футбол бўйича Олимпиадани «бу қадар эрта» тарк этиш нияти йўқ эди, деди терма жамоа бош мураббийи Тимур Кападзе. Унинг сўзларига кўра, жамоа рақибларини мағлуб этиш учун етарли кучга эга эди, бироқ айрим эпизодларда хатоларга йўл қўйилди.
Ўзбекистонлик футболчилар Олимпиададаги иккинчи ўйинни ҳам бой бериб, гуруҳда қолиб кетди. Мисрликларнинг 11-дақиқада урган голи эвазига ҳисоб 0:1 билан тугади. Терма жамоа 30 июль куни Доминикан Республикасига қарши ўйинга тушади.
Шанба куни Париждаги Олимпия ўйинларида ўзбекистонликлар 4 та спорт тури бўйича баҳсларга киришади. Дзюдочилар Достон Рузиев ва Халимажон Қурбонова, велоспортчи Ольга Забелинская, боксчи Нигина Ўктамова илк иштирокини бошлайди. Ўзбекистонлик футболчилар эса Мисрга қарши ўйнайди.
Париж Олимпиадаси очилиши куни Франция темирйўл тармоғида саботаж уюштирилди. Вандаллар бир неча муҳим йўналишлардаги сигнал қутиларига ўт қўйди, бу эса тезюрар поездларнинг ҳаракатига жиддий зиён келтирди.
Парижда 26 июль куни 2024 йилги ёзги Олимпиада расман очилади. Тўрт йилликнинг энг катта спорт тадбири арафасида Франция пойтахти Олимпия ранглари ва рамзлари билан тўлди. Шаҳарда хавфсизлик чоралари ҳам кучайтирилган. «Газета.uz» мухбири Евгений Сорочин Париждан олимпияолди фоторепортаж тайёрлади.
Ўзбекистон ОТЖ бош мураббийи Тимур Кападзе Миср билан бўлиб ўтадиган ўйиндан аввал фикрларини билдириб ўтди. У бўлажак рақибнинг кучли томонлари ҳамда имкониятларини яхши билишларини ва олдинги ўйиндан керакли хулосалар чиқарилганини таъкидлади.
25 июль куни Олимпия ўйинлари камондан отиш баҳсларининг 1-саралаш босқичи бошланди. Унда Зиёдахон Абдусатторова 649 очко тўплаб, 34-ўринни банд қилди. Амирхон Содиқов эса 674 очко билан 13-натижани қайд этди. Улар 31 июль куни 1/32 финал босқичидан медаллар учун курашни бошлайди.
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси мураббийи Тимур Кападзе Франциядаги Олимпия шаҳарчасида муаммолар кўплиги ҳақида маълум қилди. «Олимпия шаҳарчасига келганимиздан бери ҳар куни қандайдир воқеалар содир бўлмоқда. Ҳали автобус келмайди, ҳали автобуслар йўлда адашиб қолмоқда», — дейди жамоа мураббийи.
Олимпиада ўйинларининг футбол бўйича гуруҳ босқичида Ўзбекистон терма жамоаси Испанияга 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Футболчи Элдор Шомуродов ўйин ҳақида фикр билдириб, жамоа кичик хатолар эвазига ютқазганини айтди. «Гуруҳда ўзимизга тенг рақибларимиз бор. Ҳозирча ҳеч нарса йўқотганимиз йўқ», деди у.
Ўзбекистон футбол терма жамоасининг Олимпиададаги тарихий дебюти рақиблар рейтингига тўлиқ мос тушди. Испаниядан мағлубият 1:2 нисбатдаги кичик фарқни акс эттирди. Футболчилар муносиб ўйин кўрсатди, энди қолган ўйинлар турнирнинг чорак финалига етаклаши керак.
Бугун Париждаги Олимпия ўйинлари доирасида футбол бўйича баҳслар старт олди. Ўзбекистон терма жамоаси ўз тарихидаги илк иштирокини Испанияга қарши учрашув билан бошлади. «Газета.uz» мусобақанинг футбол бўйича баҳсларида дунёнинг қайси юлдузлари тўп тепиши ҳақида қисқача маълумот беради.
Ўзбекистон терма жамоаси Париждаги Олимпия ўйинларидаги иштирокини Испанияга қарши футбол учрашуви билан бошлайди. Ўйин 24 июль куни Тошкент вақти билан соат 18:00 да бўлиб ўтади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг