Инновацион ривожланиш вазирлиги Тошкентда кузатилган чанг-қумли бўронданг сўнг «Беруний» метро бекати ва «Академ шаҳарчаси» ҳудудидан олинган чанг намуналари хавфсиз бўлиб чиққанини маълум қилди. «Чанг таркибида оғир металлар, тузлар, инсон саломатлиги учун хавфли пестицидлар мавжуд эмас», — дейилади хабарда.
Президент Шавкат Мирзиёев Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши саммитида иштирок этиш учун 11−12 ноябрь кунлари Туркияга ташриф буюради.
Президент Шавкат Мирзиёев Қозоғистон раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаевга Қарағанда вилоятидаги конда юз берган портлаш оқибатида олти киши ҳалок бўлгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди.
Навоий вилояти ҳокими лавозимидан озод қилиниши ва янги ҳоким тайинланиши, янги чиқарилган қарор ва фармонлар, президент раислигида ўтказилган йиғилишлар — «Газета.uz»нинг 8 ноябрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Президент халқ депутатлари Кенгашлари ва ҳокимларнинг ваколатларини аниқ белгилаб берувчи қонунчилик базасини яратиш вақти келганини айтди. Унга кўра, «энди кенгаш раҳбари ижроия органи раҳбари бўла олмайди».
«Ўзкомназорат» қонунда белгиланган талабни бажарди, шунга қарамасдан, регулятор раҳбари ишдан бўшатилди, қонунбузарлар рўйхатидан эса барча ижтимоий тармоқлар ҳам чиқариб ташлангани йўқ. Мисол учун, «ВКонтакте», Twitter, WeChat, TikTok ва Skype ҳануз қора рўйхатда. «Келишилмаган ҳаракатлар» ортидан ижтимоий тармоқларнинг блокланиши ва жавобсиз қолаётган саволлар ҳақида мутахассислар фикри.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Австриянинг Европа ва ташқи ишлар федерал вазири Михаэл Линхарт билан учрашди. Музокараларда 2022−2023 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури имзоланди.
Навоий вилояти ҳокими Қобул Турсунов вазифасидан озод этилиши кутилмоқда. Апрель ойида президент видеоселектор йиғилишида Қашқадарё ва Навоий вилоятлари ҳокимларига ҳайфсан берган эди.
Буюк Британия Ўзбекистонга «UK GSP Enhanced Framework» Умумий имтиёзлар тизими бўйича бенефициар мамлакат мақомини тақдим қилди. Ушбу мақом кенг турдаги ўзбек маҳсулотларининг Британия бозорига киришини осонлаштириши ва уларнинг рақобатбардошлигини ошириши кутилмоқда.
Декабрь ойида Ўзбекистон президентининг Жанубий Кореяга расмий ташрифи режалаштирилган. Бу ҳақда Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Иннинг Ўзбекистон раҳбарига йўллаган табригида айтилди.
Президент келгуси беш йилда тинчлик ва хавфсизлик масалалари ҳамда халқаро ҳамкорлар билан алоқалар янада мустаҳкамланишиги маълум қилди. «Биз — дунёга, дунё — бизга очиқ бўлиши керак. Бугунги ҳаёт, бугунги тараққиётнинг талаби ҳам аслида шу», — деди у.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, профессор Кузиев Турсунали Каримджонович Маданий мерос агентлиги директори вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди. У ўз вақтида маданият ва спорт ишлари вазирининг биринчи ўринбосари ҳамда вазир сифатида ҳам фаолият юритган.
Президент Шавкат Мирзиёев инаугурацияга бағишланган маросимда Конституцияни такомиллаштириш масаласини кўриб чиқишга эътибор қаратди. «Туб бурилиш даврида кўпгина давлатларда конституциявий ислоҳотлар амалга оширилганини кўрамиз», — деди у.
Шавкат Мирзиёев қасамёддан сўнг нутқ сўзлаб, президентлик лавозимига биринчи марта киришганида айтган сўзларини ёдга олди: «Менга сохта ва баландпарвоз гапларнинг кераги йўқ», — деди у. Қолаверса, у сайловолди учрашувларда билдирилган ҳудудларни ривожлантиришга оид таклифлар йиллар давомида аниқ дастурлар бўйича амалга оширилишини таъкидлади.
Октябрда президентликка қайта сайланган Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон президенти сифатида қасамёд қилди ва яна давлат раҳбари лавозимини бажаришга киришди.
Тошкентда чангли туман ҳақида Ўзгидромет изоҳи ва ССВ маслаҳатлари, Миллий боғда Қонунчилик палатаси биноси ёнидаги кўл қуритилиб, унинг ўрнига театр қурилиши, «Ўзбекнефтгаз» Лондон фонд биржасига $700 млнлик халқаро облигацияларни жойлаштириши — «Газета.uz»нинг 5 ноябрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
ЎзЛиДеП партиясидан Ўзбекистон президенти этиб қайта сайланган Шавкат Мирзиёев инаугурацияси 6 ноябрь куни Сенатнинг янги биносида бўлиши кутилмоқда.
Бош вазирнинг ахборот технологиялари бўйича маслаҳатчиси Олимжон Умаров ва АКТ вазири Шуҳрат Садиков лавозимларидан озод этилди. Бу ижтимоий тармоқлар фаолиятини чеклаш билан боғлиқлиги айтилмоқда.
Ўзбекистон Америка давлатлари ташкилотининг 73-доимий кузатувчиси бўлди. Мамлакат 9−11 ноябрь кунлари бўлиб ўтадиган ташкилот Бош ассамблеясининг сессиясида иштирок этишга таклиф қилинди.
Қирғизистон Энергетика ва саноат вазири ўринбосари Таалайбек Ибраев Тоқтогул сув омборининг сув сатҳи «ўлик чегара» даражасигача тушиши эҳтимоли катталиги туфайли Марказий Осиё давлатларини кутилаётган сув танқислигидан огоҳлантирди. Унинг фикрича, «вазиятни ўнглаш учун Қирғизистон электр энергетика тизимига қўшни давлатлардан ёрдам олиш зарур».
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг