Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ривожланишига тўсиқ бўлаётган учта асосий муаммо ҳақида
18 февраль 2021, 23:24

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ривожланишига тўсиқ бўлаётган учта асосий муаммо ҳақида

Президент Шавкат Мирзиёев Наманганга ташрифи чоғида мамлакат ривожига тўсиқ бўлаётган учта асосий муаммони қайд этди. Унинг фикрича, кадрлар масаласи, коррупуция ва давлат идоралари раҳбарларининг савияси Ўзбекистондаги ислоҳотларни амалга оширишда қийинчилик туғдирмоқда.

Ўзбекистон ва Қирғизистон ўзаро ер алмашади — Қирғизистон давлат миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбари
18 февраль 2021, 20:51

Ўзбекистон ва Қирғизистон ўзаро ер алмашади — Қирғизистон давлат миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбари

«Баъзи жойлардаги айрим участкаларни берамиз, бошқа жойлардаги участкаларни эса оламиз», — дея маълум қилди Қирғизистон давлат миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев ўзбек-қирғиз давлат чегаралари демаркацияси бўйича музокаралар тўғрисида сўзлар экан.

Хонободда радиация борлиги мутахассис бўлмаган одамларнинг фикри — Мудофаа вазирлиги
18 февраль 2021, 17:18

Хонободда радиация борлиги мутахассис бўлмаган одамларнинг фикри — Мудофаа вазирлиги

«Қарши-Хонобод» ҳарбий зонасида радиация мавжудлиги масаласига Мудофаа вазирлиги муносабат билдирди. Вазирликка кўра, ушбу ҳарбий зонадаги барча аҳоли ва ҳарбийлар доимий тиббий текширувдан ўтказилади. Тиббий хизмат полковниги Нодир Фозилов аҳоли орасида нур касаллиги билан боғлиқ бўлган касалликлар қайд этилмаганлигини қайд этди. «Бу мутахассис бўлмаган одамларнинг фикри эканлиги кўриниб турибди», — деди Мудофаа вазирлиги матбуот котиби.

Туркманистон пойтахтида «Тошкент» номли истироҳат боғи қурилади
18 февраль 2021, 14:54

Туркманистон пойтахтида «Тошкент» номли истироҳат боғи қурилади

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ўртасида бўлиб ўтган учрашувда Туркманистон раҳбари Ашхобод шаҳрида «Тошкент» номли истироҳат боғи қурилишини маълум қилди.

Бўстонлиқ тумани ҳокимининг собиқ ўринбосари пора эвазига тадбиркорга ер олиб берган
18 февраль 2021, 11:58

Бўстонлиқ тумани ҳокимининг собиқ ўринбосари пора эвазига тадбиркорга ер олиб берган

Бўстонлиқ тумани ҳокимининг собиқ ўринбосари ўз лавозимида ишлаган вақтида туман ҳудудидан тадбиркорга 30 сотих ер майдони ажратилиши учун ҳоким қарорини чиқартириб бериб, эвазига ундан 35 минг доллар олган. У олинган пулнинг бир қисмини қайтариб бераётганида қўлга олинди. Бундан ташқари, Тошкент вилоятидаги ерларни ноқонуний равишда сотмоқчи бўлган бошқа шахслар ҳам ушланди. Улардан бири Паркент туманида 5 гектар ерни 1 млн долларга сотмоқчи бўлган.

Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига жўнаб кетди
18 февраль 2021, 10:23

Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига жўнаб кетди

Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига йўл олди. Ташриф давомида саноат корхоналари, қишлоқ хўжалиги лойиҳалари, бунёдкорлик ишлари билан танишиш режалаштирилган.

Алишер Тўраев қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари этиб тайинланди
17 февраль 2021, 11:50

Алишер Тўраев қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари этиб тайинланди

Тошкент давлат аграр университети профессори Алишер Тўраев қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари — Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази бош директори лавозимига тайинланди.

Фото, видео: 1999 йил 16 февралда Тошкентдаги портлашлар
16 февраль 2021, 22:43

Фото, видео: 1999 йил 16 февралда Тошкентдаги портлашлар

1999 йил 16 февралда Тошкентда, шу жумладан Мустақиллик майдонидаги ҳукумат биноси яқинида бир қатор кучли портлашлар содир бўлди. Расмий маълумотларга кўра, 13 киши ҳалок бўлган, 100 дан ортиқ одам жароҳат олган. Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов терактнинг диний экстремистлар томонидан уюштирилгани, уларнинг мақсадларидан бири унинг ҳаётига суиқасд уюштиришдан иборат бўлганини таъкидлаган эди. «Газета.uz» ўша куни муҳрланган тасвирларни эълон қилмоқда.

Ўзбекистонда FETO’нинг икки аъзоси турк разведкаси томонидан қўлга олинди
16 февраль 2021, 17:26

Ўзбекистонда FETO’нинг икки аъзоси турк разведкаси томонидан қўлга олинди

Мухолифатчи Фатҳуллоҳ Гулен ташкилотининг (FEТО) нинг икки аъзоси Ўзбекистон ҳудудида қўлга олинди. Улар Ироқ ва Суриядаги террорчи ташкилотларга кўмаклашиб келгани айтилмоқда.

Абдулазиз Камилов Марказий Осиё мамлакатларига амалий ташриф билан боради
16 февраль 2021, 12:32

Абдулазиз Камилов Марказий Осиё мамлакатларига амалий ташриф билан боради

Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Тожикистон, Туркманистон ва Қозоғистон Республикасига ташриф буюриб, 3 мамлакатнинг ташқи сиёсий маҳкамалари раҳбарлари билан учрашади.

Президентга Жиззахда амалга ошириладиган 515 та лойиҳа ҳақида маълумот берилди
15 февраль 2021, 23:51

Президентга Жиззахда амалга ошириладиган 515 та лойиҳа ҳақида маълумот берилди

Президент Шавкат Мирзиёев жорий йилда Жиззах вилоятида амалга ошириладиган 515 та лойиҳа ҳақида маълумот тақдим этилди. Лойиҳаларнинг умумий қиймати 35,5 трлн сўм бўлиб, улар натижасида йилига 25 трлн сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиши айтилди.

Бош прокурорнинг собиқ биринчи ўринбосари президентнинг Тошкент вилоятидаги Халқ қабулхонасига мудир бўлди
13 февраль 2021, 22:47

Бош прокурорнинг собиқ биринчи ўринбосари президентнинг Тошкент вилоятидаги Халқ қабулхонасига мудир бўлди

Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган Абдуҳалим Холмахматов Ўзбекистон президенти халқ қабулхонасининг Тошкент вилояти бошқармаси раҳбари этиб тайинланди.

«Ҳамма „каттакон“ участка нозирига буйруқ беради» — Шавкат Мирзиёев
12 февраль 2021, 19:04 2

«Ҳамма „каттакон“ участка нозирига буйруқ беради» — Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев ИИВ ҳайъатининг кенгайтирилган йиғилишида «ҳамма „каттакон“ участка нозирига буйруқ беради», дея таъкидлади. Президент шунингдек, «ўзи энг катта меҳнаткаш — профилактика инспектори» эканини айтди. Давлат раҳбари ИИВ ходимлари маошини 30 фоизга, маҳаллада хизмат қилаётганларнинг маошини эса 60 фоизгача ошириш бўйича кўрсатма берди.

Улуғбек Қосимов Тошкент шаҳар прокурори бўлди
12 февраль 2021, 17:31

Улуғбек Қосимов Тошкент шаҳар прокурори бўлди

Фарғона вилояти прокурори лавозимида ишлаб келган Улуғбек Қосимов Тошкент шаҳар прокурори этиб тайинланди.

Баҳодир Матлюбов ИИВ академияси раҳбарлигидан озод этилди
12 февраль 2021, 16:35

Баҳодир Матлюбов ИИВ академияси раҳбарлигидан озод этилди

Президент фармойишига асосан Баходир Матлюбов ИИВ Академияси бошлиғи вазифасидан озод этилди. Ушбу лавозимга ички ишлар вазирининг ўринбосари Рустам Хатамов тайинланди.

Ички ишлар вазирига икки нафар ўринбосар тайинланди
12 февраль 2021, 16:31

Ички ишлар вазирига икки нафар ўринбосар тайинланди

Президент қарори билан Ички ишлар вазирига икки нафар ўринбосар тайинланди. Нажмиддин Тўраходжаев вазирнинг ахборот технологиялари бўйича ўринбосари, Яхёжон Абдулхаков эса вазир ўринбосари — Тергов департаменти бошлиғи лавозимини эгаллади.

Баҳриддин Валиев Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари бўлди
12 февраль 2021, 16:06

Баҳриддин Валиев Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари бўлди

Тошкент прокурори бўлиб фаолият юритган Баҳриддин Валиев Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

«Танклар» нима ҳақида ўйлайди?
12 февраль 2021, 10:32

«Танклар» нима ҳақида ўйлайди?

Бугунги кунда давлат ҳар қачонгидан ҳам мустақил экспертиза ва диагностикага муҳтож. Бу вақтни, пулни тежашга, стратегик ва тактик хатоларни минималлаштиришга ёрдам беради. Ривожланган мамлакатларда бундай эксперт таҳлиллари think tanks ёки «ақл марказлари» томонидан тақдим этилади. Ўзбекистонда уларнинг ривожланишига нима тўсқинлик қилаётганлигини ТДПУ ректори Алишер Умаров, ТДПУ кафедра мудири Валерий Хан ва Маданият вазирлиги бош мутахассиси Гуласалхон Саидмавлонова муҳокама қилишди.

«Ҳафта ўртасида бирорта вазирни Тошкентда кўрсам, ишдан оламан» — президент
11 февраль 2021, 12:38 2

«Ҳафта ўртасида бирорта вазирни Тошкентда кўрсам, ишдан оламан» — президент

Шавкат Мирзиёев вазирлар иш кунларини Тошкентда эмас, вилоятларда ўтказиши кераклигини таъкидлади. Улар Тошкентда фақат шанба ва якшанба кунлари бўлиши мумкин. Президент «вазир республикага хизмат қилишини, Тошкентни қоровуллаб ўтирмаслигини» айтди.

Андижон вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
11 февраль 2021, 10:33

Андижон вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Отабек Турсунов Андижон вилояти ҳокимининг молия, иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг