Сенатнинг ўнг бешинчи ялпи мажлиси, Тошкент вилоятида бир ярим минг гектардан ортиқ ер ўзбошимчалик билан эгаллаб олиниши, Equinox`нинг Қозоғистондаги нархи, Самарқандда мактаб-интернати тарбияланувчилари калтакланиши, Шаҳрисабзда масжид ҳовлисида айвон қурилиши нима сабабдан тўхтатилгани — «Газета.uz»нинг 26 майдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Тошкент вилоятида 9 минг 614 та ҳолатда 1618 гектар ер майдони ўзбошимчалик билан эгаллаб олинганлиги аниқланди. Бундан ташқари, ер участкалари давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилишидан олдин етказилган зарарни қоплаш чоралари кўрилмагани қайд этилди.
15 ялпи мажлисда Сенат транспорт тўғрисидаги қонун, Сайлов кодексига ва бошқа қонунларга ўзгартиришлар, 2030 йилгача гендер тенглиги стратегияси тўғрисидаги масалани кўриб чиқади ва ҳукуматнинг давлат буджети ижроси тўғрисидаги ҳисобот эшитилади.
Янги тайинловлар, ХДП депутатининг калтакланиши, Туризм ва спорт вазирлигига ишга таклиф қилинган талаба, тез тиббий ёрдам хизматидаги янгиликлар — «Газета.uz»нинг 25 майдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи янги кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги икки томонлама битимнинг асосий бўлимларини якунлаш арафасида. Мазкур жараённи йил сўнггига қадар якунлаш режалаштирилмоқда. Шу муносабат билан Брюсселда Шавкат Мирзиёевнинг ташрифини кутишмоқда.
Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосарига Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг ректори вазифасини бажариш юклатилди.
Сурхондарё вилояти ҳокимининг ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқарма бошлиғи сифатида фаолият юритаётган Абдусалом Хўжақулов Сариосиё тумани ҳокими этиб тасдиқланди.
ДСҚ Хавфни таҳлил қилиш ва солиқ тўловчиларни сегментлаш департаменти бошлиғи сифатида фаолият юритиб келган Жахонгир Абдиев Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари лавозими этиб тайинланди.
Сариосиё тумани ҳокими лавозимида фаолият юритган Ўктам Тўраев қурилиш вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.
Шоазим Миноваров президентнинг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. У Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ислом цивилизацияси маркази директори ҳисобланади.
Президент иштирок этган йиғилишда ўз фаолиятида сусткашликка йўл қўйган мактабгача таълим вазирининг биринчи ўринбосари Қаҳрамон Олимов лавозимидан озод этилди. Вазирнинг бошқа ўринбосарлари ҳамда вазирликнинг барча ҳудудий бошқармалари бошлиқлари ўз вазифасини бажарувчи даражасига туширилди.
Президент Шавкат Мирзиёев биринчи марта мамлакат мактаблари битирувчиларига табрикнома йўллади. Бу йили қарийб 438 минг нафар ўқувчи ёшлар етуклик шаҳодатномаларини қўлга олишади.
Мукофотланган бош вазир, Фарғона вилояти ҳокимига янги ўринбосарлар тайинланиши, Тошкентдаги кучли ёмғир оқибатлари, Қашқадарёдаги мажбурий меҳнат, Шавкат Мирзиёевнинг ушбу ҳафтадаги иш графиги — «Газета.uz»нинг 24 майдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Октябрда бўлиб ўтадиган президент сайловига тайёргарлик жараёнларини ўрганиш мақсадида ЕХҲТнинг махсус миссияси Ўзбекистонга ташриф буюрди. Миссия бўлажак президент сайловини ДИИҲБ томонидан кузатишга зарурат бор ёки йўқлигини ўрганади. «Агар бунга зарурат бўлса, бўлажак кузги сайловларда миссияни айнан қайси форматда жойлаштириш кераклиги ҳақида ҳулоса берамиз», — деди миссия вакили Алексей Громов.
Президент шу ҳафта «Ўзагроҳимоя» AЖ тизимини ислоҳ қилиш, ҳудудларда ипотека дастурларини амалга ошириш ва барқарор ривожланиш мақсадларини молиялаштириш бўйича йиғилишлар ўтказади. Давлат раҳбари 30 май куни Жанубий Кореядаги халқаро саммитда нутқ сўзлайди.
Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари — вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи этиб Иқболжон Эргашев тайинланди. Вилоят ҳокимининг яна бир ўринбосари — маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Баҳодир Ҳолиқов бўлди.
Ўзбекистон президенти фармонига кўра, бош вазир Абдулла Арипов кўп йиллик фидокорона меҳнати ҳамда 60 ёшга тўлгани муносабати билан «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан тақдирланди.
Татаристонда ҳалок бўлган ўзбекистонлик талаба, истеъфо берган Aндижон шаҳар прокурори, порадан бош тортиб, 15 млн сўм билан мукофотланган ИИБ ходими ҳамда Олимпиадага чиққан ўзбекистонлик таэквондочилар — «Газета.uz»нинг 22 майдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Исроил ва ҲAМAСнинг келишуви, Тошкентдаги икки банкнинг хусусийлаширилиши, авариялар борасидаги статистикалар, Янги Ўзбекистон университети очилиши — «Газета.uz»нинг 21 майдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
«Ўзбекистон учун кузатувчи сифатида ЕОИИ билан ўзаро алоқаларнинг аниқ, сезиларли натижаларига эришишни таъминлаш муҳим», — дея маълум қилди президент Шавкат Мирзиёев ОЕИК мажлисида. У «ўзаро мувофиқлашган ёндашувларни талаб этувчи» вазифаларни санаб ўтди ва иттифоқ давлатлари ўртасида мунтазам авиа ва темир йўл йўловчи қатновларини қайта тиклашни таклиф қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг