Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев «Миллий тикланиш» газетасида ЎзЛиДеП партия аъзолари ҳақидаги мақолани «бозорбоп чиқиш» деб атади. «Ҳаммани бирдек, бир қолипда фикрлашга ўргатиш ва айттириш собиқ иттифоқ мафкурасига хос иш ва бу „Миллий тикланиш“ партиясига ёққан кўринади», — деди депутат. Кушербаев партия муамолларни сунъий яратиш, низо чиқариш каби ҳаракатларни қилаётганга ўхшаётганлигини таъкидлади.
Видеоселекторда Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги ташкил этилиши маълум қилинди. У самарали ўқитиш методикалари, дастур ва дарсликларини боғча, мактаб, лицей, олийгоҳ ва ўқув марказларида жорий этади. «Агентлик таълим муассасалари, тармоқлар ва ҳудудларнинг эҳтиёжидан келиб чиқиб, камида 10 та чет тилини ўргатишни ташкиллаштиради», — деди президент.
Президент видеоселекторда 53 минг нафар ўқитувчининг атиги 4 фоизи миллий ва халқаро сертификатга эгалиги, 11 минг ўқитувчининг 49 фоизи эса тестдан ўта олмаганини таъкидлади. Давлат раҳбари бундан буён битирувчилар камида 2 та чет тилини мукаммал билиши кераклигини айтди. «Бу қатъий талаб ҳар бир таълим муассасаси раҳбари фаолиятининг асосий мезонига айланиши лозим», — деди у.
Хоразм вилояти ҳокимининг туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган Ботир Саидов Хоразм вилояти ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникасиялар масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
Ўзбекистон май-июнь ойларида Европа Иттифоқи билан алоқаларни фаоллаштиради. 23−27 май кунлари ЕИнинг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Питер Буриан мамлакатга келиши, ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камиловнинг эса Брюсселга ташрифи кутилмоқда.
2021 йилда республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказларида бепул даволанишга ордерлар бериш учун қўшимча 80 млрд сўм ажратилмоқда. 1 ноябрга қадар бепул тиббий ёрдам олиш ҳуқуқини берувчи ордер бериш тизими жорий этилади. Эҳтиёжманд оилалар «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» орқали аниқланади.
Полковник Равшан Султанходжаев Тошкет шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари — Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи бўлди.
Президент фармони билан 1 июлдан бошлаб ҳамширалик иши ўзини ўзи банд қилувчи фаолият турлари рўйхатига киритилади. Ҳамширалик билан фақат ўрта тиббий ёки олий маълумотга эга ССВнинг ахборот тизимида рўйхатдан ўтган, қолаверса, белгиланган муддатларда ўз малакасини ошириб борганлар шуғулланиши мумкин бўлади.
Президент фармонига асосан республика тиббиёт муассасалари раҳбар ва мутахассислари оғир шароитли туманларнинг тиббиёт бирлашмаларида шартнома асосида ишлайди. Уларнинг асосий иш жойидаги ойлиги сақланиб қолади ҳамда туман тиббиёт бирлашмасидаги лавозимидан ҳам маош олади. Бундан ташқари, оилавий поликлиникаларга 2021−2022 йилларда 10 мингтадан ўрта тиббиёт ходимлари штатлари ажратилади.
«Бизнинг мақсадимиз истеъмолчига электр энергиясини сотиб, фойда қилиш», — дейди Электр энергиясини ҳисобга олишни автоматлаштириш маркази директори Равшан Мирсалихов «Газета.uz» мухбири билан суҳбатда. У АСКУЭ ҳисоблагичи атрофидаги салбий фикр-мулоҳазаларга ҳам тўхталиб ўтди. Қолаверса, яқин орада электр энергияси нархи ошиши ва аҳоли тўлиқ тизимга улангач алоҳида тарифлар жорий этилиши мумкинлиги, ҳудудларда нега икки хил ҳисоблагич ўрнатилаётгани ва бошқа саволларга жавоб берди.
Халқ депутатлари Бухоро шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Жамол Носиров шаҳар ҳокими лавозимига тасдиқланди.
ХДП Самарқанд вилоят кенгашига ЎзЛиДеП депутати раис этиб сайланганлиги, партия ходимлари буни шармандалик деб баҳолашаётгани айтилмоқда. ХДП берган баёнотга кўра, депутат партиянинг вилоят кенгаши раҳбари этиб сайланишидан олдинроқ февраль ойида ХДП аъзолигига қабул қилинган. У ЎзЛиДеП аъзолигидан чиққарилганлиги ҳам таъкидланмоқда.
Транспорт вазирининг логистика ва туризмни ривожлантириш бўйича маслаҳатчиси этиб Тимур Аллаяров тайинланди.
Бухоро вилояти ҳокимининг туризм масалалари бўйича ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган Ботиржон Шахриёров Бухоро вилояти ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг ижтимоий ривожланиш ва жамоатчилик билан алоқалар бўйича ёрдамчиси Абдужаббор Раҳмонзода Ўзбекистондаги Тожикистон элчиси лавозимига тайинланди.
Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Россия билан 2025 йилгача ҳарбий соҳада стратегик ҳамкорлик дастури имзоланишидан хавотирланиш «мутлақо асоссиз» эканини маълум қилди. Россия ва бошқа давлатлар билан ҳамкорлик «ишонч, тенглик, ўзаро ҳурмат ва манфаатларни ҳисобга олиш тамойиллари асосида қурилади».
Қонунчилик палатаси депутатлари Сайлов кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишга оид қонунни қабул қилишди. Улар юқори турувчи сайлов комиссияларининг ваколатлари, округ сайлов комиссияси таркиби, овоз беришда ID картадан фойдаланиш ва бошқа шу каби ўзгаришларни назарда тутади.
Хуршиджон Аҳмедов Фарғона вилояти ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси аъзоси Хайрулло Ғаффоров Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари бўлди.
Зуҳра Ибрагимова Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари, «Адолат» СДП фракцияси раҳбари этиб сайланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг