Сиёсат

«Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот марказига директор тайинланди
5 ноябрь 2020, 18:33

«Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот марказига директор тайинланди

Юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган Фурқат Тожиев «Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот маркази директори лавозимига тайинланди.

«Ёрдам беришга имкониятингиз бўлмаса, халақит қилманг!» Шерзод Шерматов ҳокимларга мурожаат қилди
5 ноябрь 2020, 14:36

«Ёрдам беришга имкониятингиз бўлмаса, халақит қилманг!» Шерзод Шерматов ҳокимларга мурожаат қилди

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматовнинг таъкидлашича, ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳолатларини нафақат президент сиёсатига хиёнат, балки атайлаб давлат раҳбарининг имижини дискредитация қилишга ҳаракат деб баҳолаш керак. «Ёрдам беришга имкониятингиз бўлмаса, илтимос, жуда бўлмаса халақит қилманг», — дея мурожаат қилди Шерзод Шерматов ҳокимларга.

«Ўзбекконцерт» раҳбари ўзгарди
5 ноябрь 2020, 11:16

«Ўзбекконцерт» раҳбари ўзгарди

Анваржон Тожибоев «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси директори вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди. Директор вазифасини вақтинча бажариб келган Алишер Жамолиддинов директорнинг ижодий масалалар бўйича ўринбосари сифатида ўз иш фаолиятини давом эттиради.

Жўрабек Мирзамаҳмудов энергетика вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан кетди
5 ноябрь 2020, 11:05

Жўрабек Мирзамаҳмудов энергетика вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан кетди

Жўрабек Мирзамаҳмудов Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди. У «Ўзатом» агентлиги ва «Ўзкимёсаноат» компаниясидаги раҳбарлик лавозимларини сақлаб қолди.

Музаффар Файзиев Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари бўлди
4 ноябрь 2020, 20:32

Музаффар Файзиев Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари бўлди

«Ўзнефтмаҳсулот» бошқаруви раиси, қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари лавозимларида ишлаган Музаффар Файзиев Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Қирғизистон ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга ташриф буюради
4 ноябрь 2020, 19:24

Қирғизистон ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга ташриф буюради

Қирғизистон ташқи ишлар вазири Руслан Казакбаев бошчилигидаги делегация 5−6 ноябрь кунлари Ўзбекистонга келиши кутилмоқда.

Ғозғон шаҳар раҳбарлари тайинланди
4 ноябрь 2020, 15:02

Ғозғон шаҳар раҳбарлари тайинланди

Ҳукумат қарори билан Навоий вилояти Ғозғон шаҳар ҳокими ва секторлар раҳбарлари тайинланди.

Абдурасул Вахобов вақтинча Олмазор ҳокими ўринбосари лавозимига қайта тикланди — ҳокимлик
4 ноябрь 2020, 14:22 2

Абдурасул Вахобов вақтинча Олмазор ҳокими ўринбосари лавозимига қайта тикланди — ҳокимлик

Тошкент шаҳрининг Олмазор тумани ҳокимининг ўринбосари Абдурасул Вахабов, 2019 йил сентябрь ойининг охирида журналистлар билан бўлган зиддиятдан сўнг ишдан бўшатилган эди, бироқ у ушбу лавозимга в.б. сифатида қайта тикланди. Ҳокимлик матбуот хизматининг хабар беришича, ушбу лавозимга номзодлар йўқлиги ва уйларни бузиш масаласи бўйича аҳолидан тушаётган кўплаб мурожаатлар сабабли Вахобов вақтинча иш жойига қайтарилди.

Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясига ректор тайинланди
4 ноябрь 2020, 12:56

Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясига ректор тайинланди

«Эл-юрт умиди» жамғармаси директори Адхам Бекмуродов президент маслаҳатчиси ўринбосари — президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори лавозимига тайинланди.

Президент маслаҳатчисига биринчи ўринбосар тайинланди
4 ноябрь 2020, 11:52

Президент маслаҳатчисига биринчи ўринбосар тайинланди

ТТАнинг собиқ ректори президент маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари вазифасига тайинланди

Шавкат Мирзиёев Ўзгидромет баёнотидан сўнг йиғилиш ўтказди
4 ноябрь 2020, 01:50

Шавкат Мирзиёев Ўзгидромет баёнотидан сўнг йиғилиш ўтказди

Президент Ўзгидромет тизими фаолиятини такомиллаштириш бўйича йиғилиш ўтказди. Унда соҳа ходимлари ойлиги оширилиб, устама тўлаш тизими жорий этилиши таъкидланди. Аввалроқ Ўзгидромет тизимга эътибор йўқлигидан шикоят қилган эди.

Абдуҳаким Хаджибаев соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинланди — президент қарори
3 ноябрь 2020, 23:34

Абдуҳаким Хаджибаев соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинланди — президент қарори

Президент қарори асосида соғлиқни сақлаш вазири этиб Абдуҳаким Хаджибаев ва унинг биринчи ўринбосари лавозимига Амрилло Иноятов тайинланди.

Алишер Шодмонов Тошкент тиббиёт академиясига ректор этиб тайинланди
3 ноябрь 2020, 23:24

Алишер Шодмонов Тошкент тиббиёт академиясига ректор этиб тайинланди

Собиқ соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов Тошкент тиббиёт академиясига ректор этиб тайинланди.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорига ўринбосарлар тайинланди
3 ноябрь 2020, 18:52

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорига ўринбосарлар тайинланди

Юридик университет Жиноий одил судлов факультети декани бўлиб ишлаётган Умида Тухташева Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори ўринбосари этиб тайинланди. Шунингдек, агентлик ички хавфсизлик бўлими бошлиғи Талъатжон Хайдаров ҳам директор ўринбосари бўлди.

Депутатлар соғлиқни сақлаш вазири лавозимига янги номзодни маъқулладилар
3 ноябрь 2020, 18:05

Депутатлар соғлиқни сақлаш вазири лавозимига янги номзодни маъқулладилар

Абдухаким Хожибоев Алишер Шодмонов ўрнига cоғлиқни сақлаш вазири бўлиши кутилмоқда. Депутатлар Соғлиқни сақлаш вазирлигига янги раҳбар номзодини маъқулладилар.

Эндиликда автотранспортни Ўзбекистонда бўлиш муддатини олдиндан узайтириш мумкин
3 ноябрь 2020, 15:33

Эндиликда автотранспортни Ўзбекистонда бўлиш муддатини олдиндан узайтириш мумкин

Ўзбекистонда автомобилларни мамлакатда вақтинча бўлиш муддатини тугашидан олдин узайтириш имконияти яратилмоқда. Қолаверса, вақтинчалик муддат тугагач, ҳайдовчи мурожаати билан автотураргоҳда сақлаш вақти учун махсус йиғим ундирилмаслиги белгиланмоқда.

Тошкент вилоятида ТАТУ филиали ташкил этилиши кутилмоқда
3 ноябрь 2020, 11:11

Тошкент вилоятида ТАТУ филиали ташкил этилиши кутилмоқда

Тошкент вилоятида Тошкент ахборот технологиялари университетининг филиалини ташкил этиш режалаштирилмоқда. Филиалга қабул 2021−2022 ўқув йилидан бошланади.

1 январдан давлат иштирокидаги ҳар бир корхонанинг расмий веб-сайти бўлиши шарт
2 ноябрь 2020, 12:13

1 январдан давлат иштирокидаги ҳар бир корхонанинг расмий веб-сайти бўлиши шарт

1 январдан давлат иштирокидаги корхоналарнинг расмий веб-сайти бўлиши шартлиги белгиланди. Веб-сайтларда иқтисодий, молиявий ва бошқа статистик маълумотлар, ҳар чоракда йиллик бизнес-режанинг бажарилиши ва стратегик мақсадларга эришиш кўрсаткичлари жойлаштирилиши лозим.

Шавкат Мирзиёев Туркия президентига ҳамдардлик билдирди
30 октябр 2020, 22:38

Шавкат Мирзиёев Туркия президентига ҳамдардлик билдирди

Туркияда содир бўлган 6,6 баллик зилзиладан сўнг 97 марта афтершок қайд этилди, улардан 20 тасининг магнитудаси 4 дан ошди. Шавкат Мирзиёев Туркия президентига ҳамдардлик билдирди.

Шавкат Мирзиёев Шимолий иқтисодий ҳамкорлик халқаро форумида иштирок этди
30 октябр 2020, 13:05

Шавкат Мирзиёев Шимолий иқтисодий ҳамкорлик халқаро форумида иштирок этди

Президент Шимолий иқтисодий ҳамкорлик халқаро форумида иштирок этди ва нутқ сўзлади. Корея Республикаси Ўзбекистонга рақамли ва «яшил» технологияларни келтиришда асосий ҳамкорлардан бири экани таъкидланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг