Шавкат Мирзиёев парламентга мурожаатномасида виртуал ва Халқ қабулхоналарига йилига 1 миллиондан зиёд мурожаат келиб тушаётгани, халқ билан мулоқотни янги босқичга олиб чиқишни талаб этишини таъкидлади.
Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатасига Мурожаатномасида ислоҳотлар натижасида халқ учун фаровон ва муносиб турмуш шароитини яратиб бериш кераклигини айтди.
Президент Абдулла Ариповни 2016 йили давлат хизматига қайтиши ижтимоий адолатни тиклаш учун хизмат қилганини таъкидлади. Шавкат Мирзиёев у ҳақда фикр билдириб, кўп туҳматларга дучор бўлгани, аммо ҳеч қачон синмаганини айтди.
Вазирлар Маҳкамаси ижро тузилмасида айрим лавозим ва котибиятлар тугатилди. Шу билан бирга, тузилмада янги лавозимлар пайдо бўлди.
Таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаси раҳбарлари бошқа вазирлик раҳбарларига нисбатан депутатларнинг энг кўп қарши овозларини олди. «Газета.uz» мухбири ҳукуматнинг янги таркибига овоз бериш жараёнини кузатди.
Қонунчилик палатаси ҳукуматга аъзолар номзодини тасдиқлади. Энди улар президент томонидан тасдиқланиши керак (тўлиқ рўйхат суратлари билан).
ИИВ Тергов департаменти раҳбари Дониёр Ташходжаев Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Ушбу лавозим бир кун аввал бўш қолганди.
Ўзбекистон ҳукумати таркибида ўзгаришлар кутилмоқда. Манбаларга кўра, транспорт ва маданият вазирликлари, Туризмни ривожлантириш қўмитасида янги раҳбарлар иш бошлайди.
Ўзбекистон президентининг Олий Мажлисга мурожаатномаси 24 январь куни давлат ва нодавлат телеканаллари орқали жонли эфирда намойиш этилади. Баъзи каналларда у сурдо таржима, рус ва инглиз инглиз тилига ўгирилган ҳолда узатилади.
Россия Федерацияси Томск вилоятида ёнғин сабабларини ўрганиш, жабрланганлар ва ҳалок бўлган фуқароларнинг оила аъзоларига ёрдам кўрсатиш мақсадида Ҳукумат комиссияси тузилиб, унга қатор вазифалар юклатилди.
Сенаторлар ва депутатлар президент таклифига биноан амалдаги ҳукумат раҳбари Абдулла Ариповни бош вазир этиб тасдиқлади. Ҳеч ким қарши овоз бермади.
Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисида қонун, фармон ва қарорлар ижросини тўғри ташкил этиб, амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳар бир туман ва қишлоққача етиб боришини таъминлаш зарурлиги таъкидлади.
Интеграцион бирлашмаларга қўшилиш Ўзбекистон мустақиллигини йўқотишни англатмайди, деди Шавкат Мирзиёев.
Президент 24 январь куни Ўзбекистон парламентига мурожаат билан чиқади. Одатда, давлат раҳбари ўз мурожаатида янги йил номини эълон қилади.
Халқ орасида мунозарага сабаб бўлаётган муаммолар юзасидан масъул раҳбарларнинг парламент ва маҳаллий кенгашларга тушунтириш бериш тартибини жорий қилиш керак, деди Шавкат Мирзиёев.
Ўзбекистон президенти Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаевга жонкуярлиги учун миннатдорчилик билдирди.
Нурдинжон Исмоилов Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси спикери этиб қайта сайланди. Парламент қуйи палатасида спикернинг биринчи ўринбосари лавозими жорий этилди, унга Акмал Саидов тайинланди.
Президент Шавкат Мирзиёев аввалгидай байроқни кўтариб олиб, «есть» қиламиз, деган даврлар ўтиб кетганини таъкидлади.
Президент Шавкат Мирзиёев эски давр депутатлиги ҳақида — «Қанча жим ўтирсанг, шунча яхши эди».
Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев: «Ҳар қандай миллатни йўқ қилиш учун атом бомбаси ёки узоқ масофали ракета шарт эмас. Бунинг учун таълим сифатини тушириб, имтиҳонларга алдов аралаштиришнинг ўзи кифоядир», — деди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг