«Умид» фонди битирувчиси, бунга қадар АҚШда яшаган Улуғбек Қосимхўжаев Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раҳбарининг биринчи ўринбосари в.б. этиб тайинланди.
Олий Мажлис Сенатининг қўмиталари томонидан жорий йилнинг ўтган 6 ойи давомида амалга оширилган ишлар хусусида батафсил ахборот берилди.
Президентнинг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тизимини янада ислоҳ қилишга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Кузда Ўзбекистон президентининг Ҳиндистонга давлат ташрифига тайёргарлик масаласи икки давлат ТИВ раҳбарлари томонидан муҳокама қилинди.
Актам Хаитов Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий кенгаши Ижроия қўмитаси раиси этиб сайланди.
Бош прокурор ўринбосари, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи в.б. ва унинг ўринбосари, Бош прокуратура ҳузуридаги бошқарма бошлиғи тайинланди.
Наманган вилояти Уйчи туманида 4 та сектор раҳбари эгаллаб турган вазифаcидан озод этилди.
Мираъзам Мирқосимов Қибрай туманига, Ўктамжон Каримов Олмалиқ шаҳрига ҳоким этиб тайинланди.
Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси Кёнгсанг провинциясида ўзбекистонлик талабанинг миграция хизмати ходимлари томонидан калтакланиши билан боғлиқ ҳодисани ўрганмоқда.
Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ўз дипломатик миссиясини якунлаётган Туркманистоннинг фавқулодда ва мухтор элчиси Шири Шириевни қабул қилди.
Шуҳрат Жўраев Ўзбекистон фавқулодда вазиятлар вазирининг қурилиш ва муҳандислик муҳофаси ишлари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Халқ депутатлари Оқдарё тумани кенгашининг ҳам навбатдан ташқари сессиясида туман ҳокими ўзгарди.
Халқ депутатлари Пастдарғом туман кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида икки туманга янги ҳоким тайинланди.
Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимовнинг 2018 йил 1 августдаги қарорига мувофиқ уч нафар янги ўринбосар тайинланди.
Президент Шавкат Мирзиёев ЕТТБ президенти Сума Чакрабартини қабул қилди. Банк раҳбари Молия вазирлиги, МБ ва Рақобат қўмитаси раҳбарлари билан ҳам учрашди.
Бош вазир Абдулла Арипов «Ўзэкспомарказ» кўргазмалар мажмуасида ўтаётган тест имтиҳонлари жараёни билан танишди.
Аминов Рустам Анварович Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Раҳмонов Шароф Диёрович Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари этиб тайинланди.
Тиллашайхов Ҳожиакбар Камолиддинович Яшнобод тумани ҳокими вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланди.
ТИВ раҳбарининг собиқ ўринбосари Абдужаббор Абдувоҳидов президентнинг фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари бўйича давлат маслаҳатчиси тайинланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг