Шавкат Мирзиёев 9 август куни атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, маиший чиқиндиларни йиғиш ва қайта ишлаш тизимини ривожлантириш бўйича йиғилиш ўтказди.
АКТ вазири Азим Ахмедходжаев вазифасидан озод қилинди. Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг собиқ директори Шуҳрат Содиқов АКТ вазирлигига раҳбар бўлди.
Махсум Маҳмудов яна UNICON.UZ Илмий-техник ва маркетинг тадқиқотлари маркази директори лавозимига тайинланди.
Россиянинг Екатеринбург шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси Бош консули этиб тайинланган Абдусалом Ҳатамов Тошкент шаҳридан жўнаб кетди.
2018 йил 7 августда «Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг виртуал маконда иштирокини фаоллаштириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида"ги Ҳукумат қарори эълон қилинди.
Ўзбекистонда қонунчилик инвентаризация қилиниб, муайян соҳаларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тизимлаштирилади.
Давлат солиқ қўмитаси раҳбариятининг 2018 йил 8 августдаги буйруғига асосан Тошкент шаҳрининг тўртта туман давлат солиқ инспекцияларига янги бошлиқ тайинланди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 августдаги қарори билан Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органларининг байроғи ва фарқлаш белгиси тасдиқланди.
Шавкат Мирзиёев ва Режеп Таййип Эрдоған телефон орқали мулоқотда икки мамлакат ҳамкорлиги ва бўлғуси учрашувларни муҳокама қилди.
Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университети талабаси Саидакбархон Акбаров Давлат туризм қўмитаси раиси ўринбосари в. б. этиб тайинланди.
Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-майор Абдусалом Азизов Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган Тожикистон Республикаси мудофаа вазири генерал-полковник Шерали Мирзо бошчилигидаги ҳарбий делегацияни қабул қилди.
Давлат рақобат қўмитаси раиси лавозимида ишлаган Равшан Ғуломов Вазирлар Маҳкамаси ахборот-таҳлил департаментига раҳбар бўлди.
Қуролли Кучлар ҳарбий хизматчиларининг маънавий-маърифий савиясини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисидаги президент қарори қабул қилинди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлар бирлашмаларининг таклифига биноан Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари депутатларга ахборот бериш учун таклиф этилди.
Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқий театри директори лавозимида фаолият юритиб келган Қалбай Турдиев Қорақалпоғистон Маданият вазири этиб тайинланди.
2018 йилнинг 1−7-август кунлари Фарғона шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси Ҳукумати делегациялари ишчи гуруҳларининг музокаралари бўлиб ўтди.
Адлия вазирлиги «Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида» ва «Ижара тўғрисида"ги қонунларни ўз кучини йўқотган деб топишни таклиф этмоқда.
Ўзбекистоннинг бешта вилоятида президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг ҳудудий филиаллари ташкил этилади.
Халқ депутатлари Нишон туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ҳокими алмаштирилди.
«Умид» фонди битирувчиси, бунга қадар АҚШда яшаган Улуғбек Қосимхўжаев Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раҳбарининг биринчи ўринбосари в.б. этиб тайинланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг