Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда фарзанди ўқитувчи бўлишни хоҳлаганлар 7 фоиз, ўқитувчилар орасида эса 3 фоизни ташкил этишини кескин танқид қилди.
Президент ўқитувчилар ойлигини ошириш, уларнинг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш, ўқув стандартлари ва дастурларини қайта кўриб чиқишни топширди.
Ўзбекистон элчихонаси Москвадаги қамоқхонада сақланаётган Маъруфжон Шакаровнинг онаси ва холаси билан учрашувини ташкиллаштириш борасида иш олиб бормоқда
Европа иттифоқи Ўзбекистон билан шерикчилик ва ҳамкорликни кенгайтириш тўғрисидаги битимни янгилайди.
Ўзбекистон ва Қирғизистон икки участка бўйича чегара чизиғини белгилаб олди.
Самарқанд вилоятининг янги ҳокими Эркинжон Турдимов фаолиятини таъмирланаётган Ёшлар марказини кўришдан бошлади.
Ўзбекистон ва Тожикистон бош вазирлари икки давлат президентлари учрашувига тайёргарлик масаласини муҳокама қилди.
Эркинжон Турдимов ҳоким бўлиб ишлаган вақтида ўзини қўллаб-қувватлаган Сурхондарё аҳолисига миннатдорлик билдирди. Сурхондарёликлар унинг Самарқанд вилояти ҳокими этиб сайланганидан хафа.
Самарқанд вилоятининг собиқ ҳокими Туробжон Жўраев ва ҳокимиятнинг қатор ходимлари ҳибсга олинди.
Шавкат Мирзиёев 13 июль куни Черногория Республикаси президенти Мило Жукановични миллий байрам — Давлатчилик куни муносабати билан табриклади.
Бунга қадар Сурхондарё вилояти ҳокими лавозимида фаолият кўрсатган Эркинжон Турдимов Самарқанд вилоятига ҳоким этиб тайинланди.
1995 йилда қабул қилинган «Ўсимликлар карантини тўғрисида"ги қонуннинг янги таҳрири тасдиқланди.
Германия фуқароси Карстен Хайнц Ўзбекистон инновацион ривожланиш вазири ўринбосари лавозимига тайинланди.
Ўзбекистон президенти Текирдоғ провинциясидаги темир йўл ҳалокатида инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан Туркия раҳбарига ҳамдардлик билдирди.
Сенат раиси Ниғматилла Йўлдошев Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг инаугурация маросимида қатнашади.
Қорақалпоғистон ва тўртта вилоят давлат солиқ бошқармаларига янги раҳбарлар тайинланди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ва Афғонистон президенти учрашувида Термизда Афғонистон консулхонасини очишга Ўзбекистон розилиги тасдиқланди.
Шавкат Мирзиёев Япония бош вазири Синдзо Абега ҳамдардлик билдирди. Япониядаги сув тошқини сабабли 80 дан ортиқ киши ҳалок бўлди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон халқини Остона шаҳрининг 20 йиллиги билан табриклади.
Қозоғистон пойтахти Остонада бўлиб турган Шавкат Мирзиёев Тожикистон президенти Имомали Раҳмон билан учрашди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг