Ашхободда «Марказий Осиё давлатлари — Афғонистон» (С5+1) янги консультатив формати муҳокама қилинди.
Ўзбекистон ва Туркия президентлари Истанбулда ўтказиладиган Ислом ҳамкорлик ташкилотининг навбатдан ташқари саммити кун тартиби бўйича фикр алмашди.
Қирғизистон Президенти Сооронбай Жээнбеков 13−14 декабрь кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради.
Ўзбекистонда илк бор Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни нишонланди. Президент Шавкат Мирзиёев соҳа ходимлари анжуманида сўзга чиқди.
Президент Шавкат Мирзиёев ўтган йилларда амнистия қўллашда салбий кўринишлар, жумладан коррупция ҳолатларига йўл қўйилганини маълум қилди.
Шавкат Мирзиёев халқ қабулхоналари асосида Тезкор давлат хизматлари агентлигини ташкил этишни таклиф қилди. Интернет асрида давлат органларининг ўзлари одамлар томонга бориши керак, деб ҳисоблайди Президент.
Президент Шавкат Мирзиёев келгуси йилнинг қандай номланишини яқин кунларда эълон қилади.
Президент Шавкат Мирзиёев 2700 судланганларни афв этиш, жумладан 956 нафар шахсни жазони ўташ колонияларидан озод қилиш тўғрисидаги фармонни имзолади.
Андижон вилояти прокуратураси Халқ депутатлари кенгашига Андижон ҳокими Дилмурод Раҳматуллаевни маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақидаги тақдимномани киритди.
Афғонистон Президенти Муҳаммад Ашраф Ғанига Бухоро давлат университети фахрий доктори унвони берилди.
Ўзбекистон Афғонистоннинг минтақавий иқтисодий-ижтимоий жараёнларга қўшилиши учун ҳар томонлама кўмаклашади, дея маълум қилди Президент Шавкат Мирзиёев.
Ўзбекистон ва Афғонистон хавфсизлик масалалари бўйича комиссия ташкил этиш, Термизда Афғонистон консулхонасини очиш, Афғонистонда электр узатиш ва темир йўл қурилиши тўғрисида келишиб олди.
Муҳаммад Ашраф Ғани Мустақиллик майдонига ташриф буюриб, Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гулчамбар қўйди.
Талабалар шаҳарчасида Инновацияларни жорий этиш илмий-амалий маркази бунёд этилади. Инновацион ривожлантириш вазирлиги ҳам шу ерга жойлаштирилади.
Комил Алламжонов Президент матбуот котиби ва давлат раҳбари Ижро аппарати раҳбари ўринбосари бўлди.
Афғонистон Президентининг расмий ташрифи жараёнида қатор ҳукуматлараро ҳужжатлар ва тижорий шартномаларнинг имзоланиши кутилмоқда.
Президент ногиронлиги бор шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари кафолатини кучайтириш бўйича дастурни тасдиқлади.
Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоевни Қозоғистоннинг биринчи Президенти куни билан табриклади.
Ўзбекистоннинг АҚШдаги янги элчиси Жавлон Ваҳобов Президент Дональд Трампга ишонч ёрлиқларини топширди.
Шавкат Мирзиёев Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси фаолияти ҳамда қурилиш соҳасига илғор тажрибаларни жорий этишдаги сусткашликларни танқид остига олди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг